O’zbеkistоn Rеspublikаsi Оliy vа o’rtа mахsus


Download 7.21 Mb.
bet111/182
Sana14.09.2023
Hajmi7.21 Mb.
#1678261
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   182
Bog'liq
portal.guldu.uz-ZOOLOGIYA (umurtqalalilar zoologiyasi)

Ўқ скелети. Ўқ скелети ёки умуртқа поғонаси қушларда тўртта: бўйин, кўкрак, думғаза ва дум қисмига бўлиниб, вояга етган қушда бел думғаза таркибига кириб кетади. Бўйин ниҳоятда ҳаракатчан. Бунга сабаб умуртқалараро бирикув юзасининг эгарга (сагиттал кесимда опистотсел, фронтал кесимда эса протсел) ўхшаб тузнлганлигидир. Қушларгагина хос бўлган бундай умуртқалар гетеротсел умуртқалар деб аталади. Бўйин қовурғалари рудиминтлашиб, умуртқа танаси билан ҳам, кўндаланг ўсимта билан ҳам қўшилган. Натижада, умуртқанинг икки томонида канал (20-расм) ҳосил бўлиб, унинг ичига умуртқа артериялари ўрнашган.

Елка камари уч жуфт: курак, коракоид ва ўмров суякларидан ташкил топган. Курак қушлар учун характерли «Қилич» шаклида бўлиб, у кўкрак қафасининг устида туради ва коракоид суяк билан қўшилади. Коракоид катта ва бақувват суякдан иборат. Унинг бир учи елка камарига, иккинчи учи эса тўш суягига ҳаракатчан тарзда қўшилган. Иккита ўмров суягининг пастки қисми бир-бирига қўшилиб, қушлар учун характерли бўлган тоқ ёй суяги ёки айри суякни ҳосил қилади. Елкаси жуда катта ва бақувват елка суягидан, билаклари эса тирсак ҳамда билак суякларидан ташкил топган. Ташқи ингичка билак суягига қараганда, сербар тирсак суяги бақувватроқ, билагузукнинг проксимал элементлари бир-бирига қўшилиб иккита кичкина мустақил суякчани, дистал элементлари эса кафт суягига қўшилиб тўқа кафт- билагузук суягини ҳосил қилади. Бу суяк иккита узунчоқ суякларнинг проксимал ва дистал учларининг қўшилишидан ҳосил бўлган. Бармоқларидан фақат учтаси сақланиб қолган. Типик беш бармоқли оёқнинг иккинчи бармоғига тўғри келадиган биринчи бармоғи фақат битта фалангадан, учинчи бармоққа тўғри келадиган иккинчи бармоғи икки фалангадан ва тўртинчи бармоққа тўғри келадиган учинчи бармоғи эса битта фалангадан иборат.


Қанотдаги барча суяклар қанотни йиғиш ва ёйишга қулай типда бир-бири билан бириккан.
Чаноқ камарининг тузилиш хусусиятлари орқа оёқларга мустахкам таянч бўла олиш ҳамда қаттиқ пўст билан қопланган тухум қўйиш учун мослашган. Катта ёнбош суяги думғаза билан қўшилганлиги учун чаноқ мустахкам бўлади. Қуймич суяклари ҳам одатда катта бўлиб, каптарда ёнбош суягига жуда жипс қўшилиб кетганлигидан чоки тамомила кўринмайди. Қов суяклари эса ингичка бўлиб, қуймич суякларининг ташқи четига бириккан, ўзига хос узун-узун таёқчалар, шаклидадир. Қуқруқликда яшовчи барча умуртқалилардагидек, чаноқ суякларининг учаласи ҳам қуймич косасини ҳосил қилишда иштирок этади. Чаноқ камаридаги суякларнинг бир-бирига бирикмай, қорин (пастки) бўлимларининг бир-биридан узоқда туриши тухум қўйишга мосланиш туфайли содир бўлган. Бундай очиқ чаноқ қушлар учун жуда характерлидир.




Download 7.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling