O’zbеkistоn Rеspublikаsi Оliy vа o’rtа mахsus
Download 7.21 Mb.
|
portal.guldu.uz-ZOOLOGIYA (umurtqalalilar zoologiyasi)
Қушни ёриш тартиби:
Ишни қушнинг кўкрак, қорин ва бўйнидаги патларни юлиб тозалаш билан бошлаш лозим. Сўнгра каптарни чалқанчасига ётқизиб, аввало кўкрагидан ва бўйнидан терисини шилиб, кўкрак мускулларини очинг. Бунинг учун терини пинтсет билан ушлаб юқорига кўтаринг ва қайчи билан уни бўйига кесиб чиқинг (кесикнинг олдинги учи тумшуқ асосигача кейинги учи клоака тешигигача бўлсин). Сўнгра терини ён томондаги мускуллардан ажратинг. Ажралган тери парчаларни ён томонига ағдариб қўйинг. Натижада кўкрак тожнинг икки ёнидаги катта мускул кўринади. Бу мускул қанотни пастга тушириш учун хизмат этади. Энди кўкрак тождан ён томонга 1 см жой колдириб, кўкрак мускулини ўртасидан тахминан 1,5 см чуқурликда скалпел билан узунасига кесинг, кесишни кўкрак мускули тагидаги ялтироқ қатлам кўрингунча давом эттиринг, натижада кичик курак ёки ўмров мускулини кўрасиз. Бу мускул учганда қанотни юқорига кўтариш вазифасини бажаради; учиш вақтида қанотни пастга туширишга нисбатан, юқорига кўтариш учун кам куч талаб қилинади, шунинг учун ҳам бу мускул кичик бўлади. Кўкрак мускули каптарда, қуш умумий оғирлигининг 1/5 қисмига тўғри келади. Энди қайчи билан кўкрак қафасининг ўнг ва чап ёнидаги қовурғаларни хамда кўкрак камарининг суякларини кесиб, кўкрак қафасини ажратиб олинг. Одатда юқоридаги ишларни бажарганда ўмров ости артерияси ва бошқа қон томирлари кесилганлиги учун улардан оққан қон препаратни ифлослайди. Шунинг учун қуйилган қонни ювиб ташланг. Тана бўшлиғини очиш учун унинг деворини ўртасидан кесиб, ҳосил бўлган парчаларни ён томонларга ағдариб қўйинг. Бу ва бундан кейинги оператсияларда, албатта, юпқа деворли ҳаво халтачаларига зарар йетади. Шунинг учун ҳаво халтачаларининг ўпка билан боғлиқлигини инъектсия қилинган препаратдагина кўриш мумкин. Қорин девори ва кўкрак қафаси олиб ташлангандан сўнг, юпқа деворли юрак олди халтаси билан ўралган юрак (19-расм) кўзга ташланади. Download 7.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling