O’zbеkistоn Rеspublikаsi Оliy vа o’rtа mахsus
Download 7.21 Mb.
|
portal.guldu.uz-ZOOLOGIYA (umurtqalalilar zoologiyasi)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жинсий органи.
- Марказий нерв системаси.
Айириш органи. Қушларнинг жуфт тўқ қизил рангли метане-фрик буйраги жуда катта бўлади. Бу қушларда моддалар алмашинувининг интинсивлиги билан боғлиқ. Буйраклар учта паллага бўлинган узунчоқ ясси таначадан иборат бўлиб, чаноқнинг устки девори остида жойлашган. Ҳар қайси буйракдан клоаканинг ўрта бўлимига очиладиган сийдик йўли бошланади. Қушларда сийдик пуфаги (қовуқ) йўқ. Сарғимтир майда жуфт таначалар шаклидаги буйрак усти безлари буйрак олдинги учининг яқинига жойлашган бўлади.
Жинсий органи. Эркак қуш (нар, хўроз)нинг жинсий органлари ловиясимон жуфт уруғдондан иборат. Улар буйракка яқин ерда туради ва уларнинг ҳажми йил фаслига қараб ўзгаради (урчиш даврида жуда катталашади). Ҳар қайси урғдоннинг ички юзасига мезанефрик буйрак қолдиғи ҳисобланувчи кичик бўртма-уруғдон ортиғи жойлашгаи. Ҳар қайси уруғдон ортиғидан уруғ олиб чиқадиган ингичка уруғ канали бошланади. Бу канал клоакага қъшилиш олдидан бир оз кёнгайиб, уруғ пуфагини ҳосил қилади. Урғчи қуш (мода, макиён) ларда чап тухумдон билан чап тухум йўлигина мукаммал ривожланган. Тухумдон нотўғри шаклли донадор танача кўринишида бўлиб, чап буйрак устки чеккасининг яқинида туради. Гавда бўшлиғига очиладиган чап тўхум йўлининг кенг воронкаси қалин деворли найдан иборат бўлиб, клоакага очилади. Тухум йўлининг фаллопий найи деб аталадиган энг узун устки бўлимининг ички томони талайгина оқсил безлар ва бурмалар билан қопланган. Унинг кенг, лекин девори юпқароқ бўлган кейинги бўлими бачадон деб аталади. Бачадон, ўз навбатида, тор қинга айланади, қин эса клоакага очилади. Одатда, муртак ҳолидаги ўнг тухумдон билан тухум йўлини клоаканинг ўнг тарафидан излаб топиш мумкин. Препаратда кўрилган ва китобда берилган схемаларга асосланиб, каптар ички органлари жойланишининг расмини чизинг. Марказий нерв системаси. Қушлар марказий нерв системаси, судралиб юрувчиларникига нисбатан кучли тараққий этган ва бош миясининг ҳажми катта. Улардаги бош мия ярим шарлари, кўрув бўлаклари миячасининг жуда катта бўлнши ва ҳидлов бўлакларининг эса жуда кичкина бўлиши ҳарактерлидир. Мия бурмалари аниқ кўринади. Мия кичкина, эпифизи кам тараққий этган, гипофизи яхши билиниб туради. Мияча билан олдинги мия яхши таракқий этганлиги учун кўрув бўлаклари ён томонга сурилган. Қушлар миячасининг кучли ривожланганлиги, учиши, кўрув бўлакларининг такомил этганлиги кўзнинг катта бўлиши, ҳидлов бўлакларининг кичиклиги эса ҳидлов органларининг ривожланмай қолганлиги билан боғлиқ. Бош мия. Қушларнинг бош мияси тузилиши билан танишишдан олдин уни чап қўлга олинг ва орқасини ўзингизга қаратингда, бармоқларингиз билан бошини маҳкам сиқиб ушланг. Бошидаги терисини шилиб олгач, қайчи билан мия қутиси қопқоғи атрофини қирқиб; секин-аста уни пинтцет билан олиб ташланг. Энди қуш бошини ўз томонингизга айлантириб, бўйин бўлимининг биринчи умуртқасидан бошлаб 4-5-умуртқанинг ҳар иккала ёнидан устки ёйларини қайчи учини орқа мия каналига тиқиб кесинг ва ҳосил бўлган суякларни пинтсет билан олиб ташланг. Натижада узунчоқ миянинг орқа мияга ўтиш жойи очилади. Бош мияни устки томондан кўриб чиққач, уни расмини чизинг. Жуда кичик ҳидлов бўлакларидан сўнг, катта усти силлиқ бош мия ярим шарлари туради. Булар ички қирраларининг орқа қисмида қушларда кам тараққий этган эпифиз жойлашган. Мияча жуда яхши тараққий этган бўлиб, юқори томондан мия ярим шарларига тегиб туради, орқа томондан эса узунчоқ миянинг кўпгина қисмини қоплаб олади ва асосан чувалчанг деб аталадиган ўрта бўлакдан ташкил топган. Чувалчанг кўндалангига кетган характерли жўяклар билан қопланган. Узунчоқ мияни тўлиқ ва яхши кўриш учун миячани бир қадар кўтаришга тўғри келади. Энди бош мияни пастки томондан кўриш учун каптарни аввалгидай чап қўлингизга олиб қайчи билан ҳидлов паллаларини қирқиб сўнгра скалпелнинг дастаси билан секин-аста мияни ағдаринг, бош мия кўрув нервларини ҳам қирқинг. Сиз энди миянинг остида жойлашган кўрув хиазма (чатишма) сини ва мия воронкасини (китобдаги расмга солиштириб) кўздан кечиринг. Кўпчилик ҳолларда; гипофиз бош миядан ажралиб мия қутисининг тубида қолади, шунинг учун уни кўра олмаслик ҳам мумкин. Download 7.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling