O’zbеkistоn Rеspublikаsi Оliy vа o’rtа mахsus


Download 7.21 Mb.
bet110/182
Sana14.09.2023
Hajmi7.21 Mb.
#1678261
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   182
Bog'liq
portal.guldu.uz-ZOOLOGIYA (umurtqalalilar zoologiyasi)

Topshiriqlar:
Yangi jonsizlantirilgan kaptar va boshqa tur qushlar tulumining tashqi ko’rinishini hamda pat-parlar komplektini ko’zdan kechiring, so‘ngra ichki tuzilishini ko’zdan kechiring va quyidagi rasmlarni albomga chizib oling:
1. Kaptar yoki musichaning tashqi ko’rinishi;
2. Qushlardagi pat-parlar tiplari;
3. Patning tuzilishi;
4. Qanot skeletidagi patlar guruhlari.
5. Qush ichki organlarining joylashishi;
6. Urg’ochi qush siydik-tanosil organlarining tuzilishi;
7. Erkak qush siydik-tanosil organlarining tuzilishi;
8. Qush bosh miyasining tuzilishi.
mashG’ulot-18. Қушлар скелети тузилишини ўрганиш
Ob’ektning sistematik holati
Tip. Xordalilar – Chordata
Kenja tip. Umurtqalilar – Vertebrata yoki
Bosh skeletlilar – Craniata
Katta sinf. To’rt oyoqlilar - Tetrapoda
Sinf. Qushlar – Aves
Turkum. Kaptarsimonlar – Columbiformes
Vakil. Ko’k kaptar – Columba livia
Kerakli materiallar va jihozlar: tovuq, kaptar, qarg’a yoki boshqa tur qushning montaj qilingan skeleti, yosh (jo’ja) qushlarning bosh skeletlari,yelka kamari va qanot skeletlari, chanoq kamari va orqa oyoq skeletlari, bo’yin umurtqalari, preparoval ninalar, qo’l lupasi qamda qushlar skeleti, bosh qutisi, qanot va yelka kamari, orqa oyoq va chanoq kamari skeletlari aks ettirilgan jadvallar.
Ishning mazmuni:
Қуш суякларининг маҳкам ва енгил бўлишига сабаб, унинг пневматиклиги, яъни уларда ичи ҳаво билан тўлган бўшлиқларнинг бўлишидир. Бош скелетининг енгил бўлиши тишларнинг йўқ бўлиб кетиши ва суякларининг юпқаланиши билан боғлиқ бўлиб, вояга етган қушлар мия қутисидаги барча суяк чоклари билинмайдиган даражада бир-бирига қўшилиб кетган. Суяклараро чокларни фақат ёш қушларнинг бош скелетидагина кўриш мумкин.
Кўкрак тож қисми олдинги оёқларни ҳаракатга келтирувчи мускуллар ривожланиши туфайли тараққий этган. Учиш лаёқатини йўқотган қушлар (туяқушлар)да кўкрак тожи йўқ бўлиб кетган, бироқ баъзи қушлар (пингвин) ларда сақланиб қолганлиги, унинг сувда сузишга мосланганлиги билан боғлиқ. Олдинги оёқ скелетида типик бўлимларнинг ҳаммаси бор, лекин улар учишга мослангани учун панжалари шаклан ўзгариб, қисман редуктсияланган. Билагузук суякларининг проксимал элементлари бир-бирига қўшилиб, иккита кичкина суякча ҳосил қилса, дистал элементлари кафт суягига қўшилиб кетган. Кафт суяги фақат иккита узунчоқ суякчадан иборат бўлиб, уларнинг проксимал ҳамда дистал, қисми қўшилиб битта кафт билагузукни ҳосил қилган. Бармоқларидан фақат бирламчи учта бармоқ фалангалари сақланиб қолган. Орқа оёқлар уч бўлимдан иборат. Булардаги кичик болдир суяги рудимёнтлашиб катта болдир суягига қўшилиб кетган. Болдир суягининг дистал қисми товон суякчаларининг проксимал қаторларидан ҳосил бўлган. Товон суякчаларининг проксимал қаторлари ҳақиқий болдир суягига чоксиз бирикиши туфайли янги тибиотзрзус номли суяк пайдо бўлган. Вояга етган қуш оёғининг тибиотарзусдан кейинги бўлими битта суяк-пихдан иборат. Пих эса оёқ кафти суякчаларининг бир-бирига қўшилишидан ҳосил бўлади. Шундай қилиб, қушларнинг товон бўғими, икки қатор товон суякчалари орасига жойлашган ва бу интертарзал ёки товонаро бўғим деб аталади.
Қушлар бош скелетининг энса бўлимида битта энса бўртмаси бўлади. Танглайи тузилиш характерига қараб тўртта типга бўлинади. Шулардан дромеогнатик (рептилияларга хос) тип бошқа учта, яъни шизогнатик, десмогнатик ва эгитогнатик типларга қараганда катта филогенетик аҳамиятга эга. Шенга кўра, биринчи типга мансуб турларни қадимги танглайлилар ва қолган учта типдагиларни эса янги танглайлилар деб юритилади.
Қушлар скелети тубандаги бешта бўлимга: ўқ скелет, кўкрак қафаси (тўш, қовурға), бош скелети, оёқ скелети ва улар камарининг скелетига бўлинади.

Download 7.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling