Мустақил таълимни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни
Мустақил ишлаш учун ҳайвонот олами ҳақидаги маълумотлар баён этилган қўшимча адабиётлар тавсия этилади. Мустақил ишлаш учун бериладиган ишлар факультатив ва индивидуал характерда бўлиб, талабанинг турли ҳайвон организмларда борадиган жараёнларни янада чуқурроқ ўрганишга қаратилган. Тавсиялар индивидуал талабга асосланади ва жорий, оралиқ назорат шаклида ёки дарслардан ташқари вақтда реферат ёки мулоқот тарзида топширилади.
Талаба мустақил ишни тайёрлашда фаннинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади:
дарслик ва ўқув қўлланмалар бўйича фан боблари ва мавзуларини ўрганиш;
тарқатма материаллар бўйича маъруза қисмини ўзлаштириш;
курс ишини тайёрлаш;
компьютер технологиялари тизимлари билан ишлаш;
махсус адабиётлар бўйича фан бўлимлари ёки мавзулари устида ишлаш;
талабанинг ўқув, илмий-тадқиқот ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган фан бўлимлари ва мавзуларни чуқур ўрганиш;
интерфаол ва муаммоли ўқитиш жараёнида фаол қатнашиш;
масофавий таълимни ташкил этишда қатнашиш.
Мустақил таълим учун қуйдаги мавзуларни ўзлаштириш тавсия этилади:
1. Ҳаёт пайдо бўлиши ҳақидаги замонавий тасаввурлар.
2. Ҳайвонлар систематикасининг мақсади, услублари қисқача тарихи ва унинг ўрни.
3. Одамнинг пайдо бўлишига доир замонавий ғоялар ва уларнинг исботи.
4. Ҳайвон организми ҳужайра ва тўқималарининг тузилиши ва ривожланиш шартлари.
5. Эволюция жараёнини ҳаракатга келтирувчи омиллар ва механизмлар.
6. Умуртқалиларнинг келиб чиқиши ва эволюцион тараққиётига доир палеонтологик тасаввурлар.
7. Умуртқалилар марказий нерв системасини тузилиши ва вазифаси.
8. Умуртқали ҳайвонлар сезги органлари, сенсор (қабул қилиш) механизмлари.
9. Умуртқали ҳайвонларнинг кўпайиш биологияси ва ривожланиши.
10. Биосфера ва хордали ҳайвонларнинг унда тутган ўрни.
Do'stlaringiz bilan baham: |