Товушқонсимонлар (Lagomorpha) туркуми вакилларининг юқори жағидаги катта курак тишларининг орқасида 1 жуфт кичкина қўшимча курак тишлари бўлади. Тишларининг тузилишига кўра кемирувчиларга ўх-шаб кетади, яъни қозиқ тишлари йўқ. Бу туркумга думсиз сичқонлар ёки охотонлар ва товушқонлар киради. Думсиз сичқонлар қишга хашак ғам-лаб қўйиш одати билан машҳурдир. Булар Марказий Осиёнинг тоғли туманларида тарқалган. Товушқонларга оқ товушқон, малла товушқон, қум товушқони, манчжурия товушқони ва ёввойи қуён киради, булар энг му-ҳим ов даррандалари ҳисобланади.
Йиртқичлар (Carnivora) туркуми вакиллари асосан ҳайвон объекти билан овқатланишга лаёқатланган. Шу сабабли буларнинг айниқса тишлари ва ўткир чангал тирноқлари анча ўзгача тузилган. Курак тишлари майда, қозиқ тишлари яхши ривожланган, озиқ тишларининг юзаси доимо бўртмали бўлади. Устки жағнинг охирги ёлғон озиқ тиши ва пастки жағ-нинг иккинчи ҳақиқий озиқ тиши ўзининг катталиги билан бошқа тишлардан ажралиб туради, булар йиртқич тишлар деб аталади. Тирноқлари яхши тараққий этган ва баъзан ичига тортиладиган бўлади.
Бу туркумга гавдасининг шакли ва ўлчами ҳар хил бўлган йиртқич-лар киради. Жанубий Осиё ва Африкада тарқалган виверралар, мангустлар, сиртлонлар; мушуклар оиласига мансуб йўлбарс, африка арслони, бизда кенг тарқалган силовсин, мушуклар; сувсарлар оиласига мансуб сувсарлар, сассиққўзонлар, норка, қундуз; оқ айиқ; итлар оиласига мансуб тулки, оқтулки, бўри ва бошқа бир қанча турлар вакил бўлади. Булардан сувсарларнинг кўпчилиги ва оқтулкилар қимматбаҳо мўйна берувчи ҳайвонлар ҳисобланади.
Назорат саволлари:
Сутэмизувчилар синфи қандай кенжа синфларга бўлинади?
Тухум қўювчи сутэмизувчиларнинг қайси хусусиятлари судралиб юрувчиларникига ўхшайди?
Ўрдакбурун, ехидна ва проехидналар нима учун сутэмизувчиларга киритилади?
Ҳақиқий даррандалар кенжа синфи қандай инфрасинфларга бўли-нади?
Нима сабабдан халталилар туркуми вакилларининг тирик туғилган болалари кичик ва нимжон бўлади?
Халталилар қаерларда тарқалган?
Юқори даррандалар инфрасинфига кирувчи ҳашаротхўрлар, қўлқа-нотлилар, кемирувчилар, товушқонсимонлар ва йиртқичлар туркумлари вакилларининг ўзига хос тузилиш хусусиятлари ва яшаш тарзларини тушунтиринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |