O’zbеkistоn Rеspublikаsi Оliy vа o’rtа mахsus


Мавзу: ЮҚори даррандалар (


Download 7.21 Mb.
bet50/182
Sana14.09.2023
Hajmi7.21 Mb.
#1678261
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   182
Bog'liq
portal.guldu.uz-ZOOLOGIYA (umurtqalalilar zoologiyasi)

18. Мавзу: ЮҚори даррандалар (Eutheria) инфрасинфининг
АСОСИЙ ТУРКУМЛАРИ, СУТЭМИЗУВЧИЛАРНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШИ ВА ЭКОЛОГИЯСИ
режа:

  1. Курак оёқлилар (Pinnipedia), китсимонлар (Cetacea) ва хартумлилар (Proboscidea) туркумларининг ўзига хос тузилиш хусусиятлари ва яшаш тарзлари.

  2. Жуфт туёқлилар (Artiodactula) туркумига кирувчи кавш қайтар-майдиганлар (Nonruminantia) ва кавш қайтарувчилар (Ruminantia) кенжа туркумлари.

  3. Қадоқ оёқлилар (Tylopoda) ва тоқ туёқлилар (Perissodactula) туркумлари.

  4. Маймунлар (Primates) туркумининг характерли белгилари, кенжа туркумлари, оилалари ва турлари.

  5. Сутэмизувчиларнинг келиб чиқиши.

  6. Сутэмизувчиларнинг яшаш шароитига қараб экологик гуруҳларга бўлиниши.

  7. Сутэмизувчиларнинг овқатланиши.

  8. Сутэмизувчиларнинг бир кеча-кундузги ва мавсумий цикллилиги.

  9. Сутэмизувчиларнинг миграцияси.

  10. Сутэмизувчиларнинг кўпайиши ва балоғатга етиши.

  11. Сутэмизувчиларнинг табиатда ва инсон ҳаётидаги аҳамияти.

  12. Дала ва омбор зараркунандалари.

  13. Касаллик тарқатувчи сутэмизувчилар.

  14. Ов аҳамиятига эга бўлган сутэмизувчилар.

  15. Хонакилаштирилган сутэмизувчилар.

  16. Турлари йўқолиб кетаётган, «Қизил китоб»га киритилган сутэмизувчиларни муҳофаза қилиш.

Таянч сўзлар: белуха, дандон, альпака, лама, тапир, каркидон, индри, варий, ай-ай, мандриллар, австралопитек, питекантроп, синантроп, неандертал, триас, кўп бўртмалилар, бир йўллилар, учбўртмалилар, пантотериялар, цокор, факультатив, табиий зоналар, туляремия, энцефалит, лейшмания, контакт, зооноз, оптимал, шиншиллалар.
Мавзу баёни:
Курак оёқлилар туркуми вакиллари ўзларининг тузилиши ва келиб чиқишига кўра йиртқичларга анча яқин туради. Ҳаётини асосан сувда ўт-казади, фақат дам олиш, қўшилиш, бола туғиш ва туллаш вақтида сувдан қирғоққа ёки музликларга чиқади. Жун қоплағичлари калта ва қаттиқ сочларидан иборат (болаларида тивит бўлади). Тери остида қалин ёғ қат-лами бўлади. Гавдаси узун ўқловсимон бўлиши, оёқлари шаклан ўзгариб, сузгич куракка айланганлиги, тишларининг бир хилда конуссимон бўли-ши, қулоқ супралари яхши тараққий этмаганлиги, думининг жуда кичик бўлишлиги курак оёқлилар сув муҳитида яшашга мослашганликларининг характерли белгилари ҳисобланади.
Курак оёқлиларга Шимолий муз океани, Тинч ва Атлантика океанларининг қирғоқларида тарқалган денгиз мушуклари, узунлиги 3-4 м ва оғирлиги 1,5 т гача борадиган моржлар, гренланд тюлени, каспий тюлени каби турлари вакил бўлиб киради. Жанубий ярим шарда эса бўйи 6 м ва оғирлиги 3000 кг келадиган денгиз филлари тарқалган. Курак оёқлилар гўшт, ёғ, дандон (морж), териси (денгиз мушуги) учун овланади.
Китсимонлар сутэмизувчиларнинг ўзига хос туркуми бўлиб, бутун умри сувда ўтади. Қуруқликда умуман яшай олмайди. Гавдаси балиқси-мон, бўйни билинмайди, олдинги оёқлари куракка айланган, орқа оёғи йўқолиб кетган, танасининг охирида горизонтал текисликда ўрнашган 2 паллали думи бор. Баъзи турларида гўштдор орқа сузгич қаноти ҳам бў-лади. Терисида жуни йўқ. Тер ва ёғ безлари тараққий этмаган. Фақат ур-ғочиларида 1 жуфт сут безлари жинсий ёриқларининг икки ёнидаги 2 та сўрғичларига очилади. Терисининг остида қалин ёғ қатлами бор, у гавда-ни иситиш ва солиштирма оғирлигини камайтириш учун хизмат қилади. Қулоқ супралари йўқ. Ўпкасининг ҳажми ниҳоятда катта бўлади. Масалан, кўк кит ўпкасига бирданига 14000 литргача ҳавони тўлдириб олиши мумкин ва сув тагида 1 соатгача тура олади.
Китсимонлар туркуми 2 кенжа туркумга – тишсиз ва тишли китларга бўлинади.

Download 7.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling