O’zbеkistоn Rеspublikаsi Оliy vа o’rtа mахsus
Download 7.21 Mb.
|
portal.guldu.uz-ZOOLOGIYA (umurtqalalilar zoologiyasi)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Овқат ҳазм қилиш органи.
- Айириш органи.
Нафас олиш органи. Суякли баликларнинг нафас олиш органлари, тоғайли балиқларники сингари эктодермали жабра ҳисобланади. Сазанда, шунингдек, барча суякли ва бошқа балиқларда олдинги тўртта жабра ёйларига ўрнашган тўрт жуфт бутун жабра бўлади. Бундан ташқари, жабра қопқоғининг ички томонида тил ости ёки сохта жабра деб аталадиган муртак ҳолидаги жабранинг ҳам ярим бўлаги бўлади. Бир бутун жабра икки қатор бўлиб жабра ёйларига жойлашган жабра япроқларидан ташкил топган. Акулаларда бўладиган жабралараро тўсиқлар суякли балиқларда редуктсияланган, шунинг учун жабра япроқлари фақат жабра ёйларига бирикади. Натижада бир жабранинг иккита ярим жабра япроқларининг асоси бир-бирига қўшилиб кетади. Уларнинг учлари эса ташқи томондан жабра қопқоғи билан чекланган жабра бўшлиғининг ичида осилиб туради. Жабра ёйларининг ички томонида бир қанча майда тишсимон-жабра тичинка (тишча)лари деб аталадиган ва қўшни жабра ёйи томон йўналган ўсимталари бўлади.
Жабра тичинкалари махсус сузиш аппаратига айланиб, сув билан бирга кирган овқат моддаларини, ҳалқумдан жабра бўшлиғи орқали ташқарига чиқиб кетишига тўсқинлик қилади. Бу аппарат планктон организмлар билан озиқланувчи (селдсимон)ларда кучли тараққий этган. Йўғон қон томирлари (олиб келувчи ва олиб кетувчи жабра артериялари) жабра ёйлари бўйлаб, жабра япроқлари асосида жойлашган. Овқат ҳазм қилиш органи. Сазаннинг оғиз бўшлиғидан кейин барча балиқлардагидек, ҳалқум бошланади. Оғиз ва ҳалқум бўшлиқлари орасида аниқ чегара йўқ. Бошқа балиқларга ўхшаш сазанда ҳам ҳақиқий тил йўқ. Тил сингари учи оғиз бўшлиғига чиқиб турадиган тил ости ёйининг копуласи фақат шилимшиқ парда билан қопланган бўлиб, у мустақил бўлмагани туфайли ҳаракат қила олмайди. Ҳар томонида бештадан жабра ёриҳъи бўлган ҳалқум қисқа қизилўнгачга, қизилўнгач эса ошқозонга очилади. Ошқозондан кам дифферёнтсиаллашган ҳақиқий ичак бошланади, бу ичакнинг олдинги бўлими ўн икки бармоқли ичак, сўнгра ингичка ичак ва анал тешиги билан тугайдиган тўғри ичак ташкил этади (баъзи балиқлар ошқозонининг атрофида ҳар хил рондаги кўр пилорик ўсимталар бор, сазанда эса бўлмайди). Жигари юракнинг орқаси ошқозоннинг остида ва ён томонларида жойлашган бўлиб, унинг паллалари орасида ўт суюқлиг билан тўла ўт пуфаги бўлади. Ўт пуфагидан ўн икки бармоқли ичакка очиладиган ўт йўли чиқади. Ошқозон ости бези ичак тутқичи бўйлаб тарқалган. Ичак босқичига эса узунчоқ тўқ қизил рангли талоқ ўрнашган. Тана бўшлиқғининг юқори қисми ичакнинг устида гидростатик орган-сузгич пуфак жойлашган. Балиқ буйракларини кўриш учун, ичак ва сузгич пуфагини олиб ташлаш керак. Сазаннинг буйраклари акуланинг буйраклари сингари, қорин пардаси остида ва умуртқа поғонасининг икки ёнида жойлашган. Улар бир жуфт лёнтасимон таначаларга ўхшаш бўлиб, гавда бўшлиғининг бошидан охиригача чўзилган. Буюракларнинг олдинги учи жуда кёнг бўлиб, ўрта чизиқда бир-бирига қўшилиб кетади. Ҳар қайси буйракнинг ички чети бўйлаб биттадан сийдик йўли ўтади, бу каналлар пастроқда бир-бири билан қўшилиб кетади. Орқа томонда эса сийдик пуфагига қўшиладиган битта умумий канални ҳосил қилади. Сийдик пуфаги сийдик-таносил сўрғичи учида махсус тешик билан очилади. Айириш органи. Сузгич пуфагининг ён томонларида жинсий безлар жойлашган. Урғочисининг тухумдони майда-майда доначалар сингари, узунчоқ бўлади. Унинг кетинги чўзилган қисми тухум йўли ҳисобланиб битта тешик билан сийдик-аносил сўрғичига очилади. Еркак сазаннинг уруғдони силлиқ ва ғуж узунчоқ таначадан иборат бўлиб, у тана бўшлиғида урғочиларнинг тухумдони каби жойлашган. Уруғдонларнинг кейинги бўлимлари калта уруғ чиқариш йўлига айланган бўлиб, умумий жинсий тешик билан сийдик-таносил сўрқичига очилади. Иш тартиби. Сазаннинг ташқи кўриниши, сўнгра ичини ёриб ички органлари тузилиши билан танишиб бўлгач, қуйидаги расмларни албомга чизиб олинг: 1. Сазаннинг ташқи тузилиши. 2. Ички органларининг жойлашиши. 3. Жабранинг кўндаланг кесими. 4. Қон айланиш системасининг схемаси. Download 7.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling