O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi “buxgalteriya hisobi” kafedrasi


Дебет 6310 «Олинган бўнаклар». Кредит


Download 89.64 Kb.
bet11/17
Sana24.12.2022
Hajmi89.64 Kb.
#1054300
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17
Bog'liq
Феруз бухгалтерия hisobi

Дебет 6310 «Олинган бўнаклар».
Кредит 4010 «Харидорлардан олинадиган счётлар»
Харидорлардан охирги ҳисоб-китоблар бўйича қарзларнинг келиб тушишига қуйидагича ёзув қилинади:
Дебет 5110 «Ҳисоб-китоб счёти»
Кредит 4010 «Харидорлардан олинадиган счётлар»
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини бозорларда аҳолига сотиш, одатда, бириктирилган масъул моддий жавобгар шахслар (масалан, омбор мудирлари) томонидан амалга оширилади. Ушбу моддий жавобгар шахслар томонидан бозорларда аҳолига қишлоқ хўжалик маҳсулотларини нақд пулга сотишдан олинган даромад кассага кирим қилинади. Касса кирим ордери асосида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини нақд сотишдан олинган даромад суммасига қуйидагича ёзув қилинади:
Дебет 5010 «Кассадаги пул маблағлари»
Кредит 9010 «Маҳсулот сотишдан олинган даромадлар».
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ўз ходимларига меҳнат ҳақи учун тўлаш сотишдан олинган даромад ҳисобланади ва унга қуйидагича ёзув қилинади:
Дебет 6710 «Меҳнат ҳақи бўйича қарз»
Кредит 9010 «Маҳсулот сотишдан олинган даромадлар».
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини бошқа юридик шахсларга таъсис бадали сифатида киритилишига таъсис шартномалари ва счёт-фактуралар асосида қуйидаги ёзув қилинади:
Дебет 0600 «Молиявий инвестициялар»
Кредит 9010 «Маҳсулот сотишдан олинган даромадлар».
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини бошқа юридик шахсларга бепул хайрия сифатида берилишига тузилган шартномалар ҳамда счёт-фактуралар асосида қуйидаги ёзувлар қилинади:
а) бепул берилган маҳсулотлар қийматига
Дебет 4010 «Харидорлардан олинадиган счётлар»
Кредит 9010 «Маҳсулот сотишдан олинган даромадлар».
б) бепул берилган маҳсулотлар бўйича қарзнинг ҳисобдан чиқарилишига
Дебет 9430 «Бошқа операцион харажатлар»
Кредит 4010 «Харидорлардан олинадиган счётлар».
Сотиш таннархининг ҳисоби. Қишлоқ хўжалик корхоналарида сотилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари таннархининг ҳисоби 9110 «Сотилган маҳсулотлар таннархи» счётида юритилади. Ҳисобот йили давомида ушбу счётнинг дебетида сотилган маҳсулотлар режа таннархи бўйича қуйидаги ёзув билан акс эттирилади:

Download 89.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling