O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi “buxgalteriya hisobi” kafedrasi


-сатр «Тугалланмаган ишлаб чиқариш»


Download 89.64 Kb.
bet8/17
Sana24.12.2022
Hajmi89.64 Kb.
#1054300
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17
Bog'liq
Феруз бухгалтерия hisobi

160-сатр «Тугалланмаган ишлаб чиқариш»да қишлоқ хўжалик корхоналарининг ҳисобот йили охирида келгуси йил ҳосили учун қилинган сарф-харажатлар суммаси кўрсатилади.
170-сатр «Тайёр маҳсулотлар»да етиштирилган, лекин ҳали сотилмаган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳақиқий таннархи кўрсатилади.
190-сатр «Келгуси давр харажатлари»да қишлоқ хўжалик корхоналарининг ҳисобот даврида асосий ишлаб чиқариш ва давр харажатларига тегишли бўлмаган харажатлари акс эттирилади. Ушбу сатрда қишлоқ хўжалик корхоналари ўзларининг қуйидаги харажатларини акс эттиради:
- келгуси даврда бажариладиган ишлар учун тўловлар;
- келгусида жорий этилиши мумкин бўлган лойиҳаларни ишлаб чиқаришга доир харажатлар;
- келгуси йилда чоп этиладиган махсус меъёрий-техник адабиётлар учун қилинган сарфлар;
- келгуси йил учун ўтказиб қўйилган ижара тўловлари;
- мавсумий характерга эга бўлган ишлар учун олдиндан тўловлар, чунончи, қишлоқ хўжалик машиналари ва ускуналарини консервация қилиш харажатлари;
- янги ишлаб чиқариш турлари учун кадрларни жалб этиш ва тайёрлаш харажатлари;
- олдиндан ҳисобланган меҳнат таътили харажатлари;
- келгуси йил учун газета ва журналлар обунаси учун тўловлар;
- бошқа келгуси давр харажатлари.
210-сатр «Жами дебиторлик қарзлар»да қишлоқ хўжалик корхоналарига ҳисобот даври охирига қарздор шахсларнинг жами қарзлари кўрсатилади. Жами дебиторлик қарзлар уларнинг алоҳида турлари бўйича баланснинг мос сатрларида (220, 240, 250, 260, 270, 290, 300, 310) кўрсатилади. Ушбу сатрларни тўлғазишга асос бўлиб дебиторлик қарзларнинг алоҳида турларни акс эттирувчи счётларнинг охирги қолдиқлари ҳисобланади.
450-сатр «Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)»да қишлоқ хўжалик корхоналарининг йил охиридаги жами тақсимламаган фойдаси (қопланмаган зарари) кўрсатилади. Ушбу сумма ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари) ва ҳисобот йилнинг соф фойдаси (қопланмаган зарари) суммаларидан ташкил топади. Қопланмаган зарарлар баланснинг ушбу сатрида минус ишораси билан кўрсатилади.

Download 89.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling