O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi “buxgalteriya hisobi” kafedrasi


Дебет 9910 «Молиявий натижа» Кредит


Download 89.64 Kb.
bet16/17
Sana24.12.2022
Hajmi89.64 Kb.
#1054300
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
Феруз бухгалтерия hisobi

Дебет 9910 «Молиявий натижа»
Кредит 8710 «Ҳисобот йилининг тақсимланмаган фойдаси (зарари)».
Ҳисобот даврида кўрилган жами зарарнинг ёпилишига қуйидаги бухгалтерия ёзуви берилади:
Дебет 8710 «Ҳисобот йилининг тақсимланмаган фойдаси (зарари)».
Кредит 9910 «Молиявий натижа»
Ҳисобот йилининг тақсимланмаган фойдаси қишлоқ хўжалик корхонаси пайчилари йиғилиши қарорига асосан улар ўртасида тақсимланиши, шунингдек ўтган йилларнинг фойдаси таркибида корхонада қолдирилиши мумкин. Ушбу хўжалик операциялари ҳисобда қуйидагича акс эттирилади.
а) ҳисобот йилининг тақсимланмаган фойдасини пайчилар ўртасида тақсимланишига:
Дебет 8710 «Ҳисобот йилининг тақсимланмаган фойдаси (зарари)».
Кредит 6610 «Таъсисчиларга дивидендлар бўйича қарз».
б) ҳисобот йилининг тақсимланмаган фойдасини ўтган йиллар фойдасига киритилишига:
Дебет 8710 «Ҳисобот йилининг тақсимланмаган фойдаси (зарари)».
Кредит 8720 «Ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдаси (зарари)».
Ҳисобот йилининг жами зарари ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдаси, шунингдек резерв капитали эвазига қопланиши мумкин: Ушбу хўжалик операциялари ҳисобда қуйидагича акс эттирилади.
а) ҳисобот йилининг жами зарарининг ўтган йиллар тақсимланмаган фойдаси ҳисобидан қопланишига:
Дебет 8720 «Ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдаси (зарари)».
Кредит 8710 «Ҳисобот йилининг тақсимланмаган фойдаси (зарари)».
б) ҳисобот йилининг жами зарарининг резерв капитали ҳисобидан қопланишига:
Дебет 8820 «Резерв капитали».
Кредит 8710 «Ҳисобот йилининг тақсимланмаган фойдаси (зарари)».


Хулоса

Корпоратив бошқарув бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритишда тезкор ва ишончли ахборотга эхтиёж сезади. Молиявий ҳисоботларни консолидациялашган молиявий ҳисобот шаклида юритишнинг яна бир ўзига хос жиҳати хисобот ма’лумотларидан фойдаланувчилар учун хусусан инвестор аксиядорлар учун бош компания молиявий ҳисобот кўрсаткичлари орқали унинг молиявий ҳолати ва унинг натижалари билиш имконияти мавжуд бўлади ва бир қанча назорат қилинувчи компаниялар устидан ягона ма’лумот олиш имконияти борлигидадир. Хулоса сифатида айтганда, мамлакатимизда бизнес бирлашувларнинг амалга оширилиш ва корпоратив бошқарувда, молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида ҳисоботларни тайёрлашга боқичма-босқич ўтиш заруратини юзага келтиради ва натижада:


Биринчидан консолидациялашган молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида амалга ошириш мамлакатимиз тадбиркорлик суб’ектлари учун халқаро капитал бозорларига қўшилиш имкониятини очадиган муҳим қадамлардан бири бўлади.
Иккинчидан молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ундан ахборот фойдаланувчилар талабларидан келиб чиқиб тузилган бўлиб, бошқарув ва иқтисодий қарорларни қабул қилишда ҳам асосий мезон ҳисобланади.
Учинчидан хорижий капитални жалб этишда инвесторларга тақдим этилаётган ма’лумотларда суб’ект бошқарув ҳисоби ва молиявий ҳисоботларда молиявий ахборотлар шаффофлигини та’минлайди.
Тўртинчидан молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари талаблари асосида тайёрланган консолидациялашган ҳисоботлар халқаро иқтисодий тилда ҳисоботларни тайёрлаш имконини беради


Download 89.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling