Дарё - пункт
|
Кузатиш йиллари
|
Вариация коэффициенти Cv
|
Ургутсой - Ургут ш.
|
1966-2020
|
0,82
|
Омонқутонсой - Омонқутон қ.
|
1991-2020
|
0,48
|
Оқдарё - Очалиқ қ.
|
1991-2020
|
0,49
|
Сазағансой -
Сазаған қ.
|
1954-2020
|
0,45
|
Тегирмонсой - Сағишмон қ.
|
1959-1980
|
1,54
|
Тусинсой - қуйилиши
|
1991-2020
|
1,01
|
Оқтепасой -
Оча қ.
|
1972-2020
|
0,59
|
Қарағачсой -
Мавлон қ.
|
1991-2020
|
0,62
|
Майдонсой - Олмаота қ.
|
1991-2002
|
0,58
|
Бегларсой - Янги Оқчоб. қ .
|
1991-2020
|
0,60
| Дарёлар оқимининг йиллараро ўзгарувчанлиги - Юқоридаги 3.2-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, Ургутсой - Ургут ш. гидрологик постида ўлчанган сув сарфлари маълумотлари асосида ҳисобланган ўзгарувчанлик коэффициенти СVQ=0,82 ни ташкил қилди. Тегирмонсой - қуйилиши гидрологик постида СVQ=1,54 га тенг бўлди, Майдонсой - Олмаота гидропостида ҳам СVQ=0,58 ни, Қарағачсой - Мавлон қ. гидрологик постида эса СVQ=0,62 га, ҳамда Бегларсой - Янги Оқчоб қ. гидрологик постида СVQ = 0,60 ни ташкил этди. Ушбу рақамлардан ўрганилган кичик дарёлар ва сойлар ўртача баландликларининг ортиб бориши билан ўзгаруччанлик коэффициенти қийматларининг камайиш тенденцияси кўзга ташланади
- Хулоса қилиб айтганда, ўрганилаётган дарёларда вариация коэффициетининг қийматлари Сv =0,45÷1,54 оралиқда ўзгарди Аниқланган ўзгарувчанлик коэффициентларидан назарий таъминланиш эгри чизиғини чиздик. Битта шкалага тушган назарий ва эмперик чизиқлар ўрганилаётган дарёларимизда ҳам бир-бирига яқин, устма-уст тушганини 3.2.-расмда кўришимиз мумкин. 3.3.-жадвалда назарий таъминланиш эгри чизиғини чизиш учун Фостер-Рибкин жадвалидан фойдаланилган ҳолда Ўрта Зарафшон ҳавзасида жойлашган Ургутсой-Ургут ш., Омонқутонсой-Омонқутон қ., Оқдарё-Оғалиқ қ., Сазағансой-Сазаған қ., Тегирмонсой-Сағишмон қ., Тусунсой қ., Оқтепасой-Оча қ., Қарағачсой-Мавлон қ., Кўксарройсой – тоғдан чиқиши, Майдонсой – Олмаота, Бегларсой-Янги Оқчоб қ. гидрологик постлари учун олинган Р, Кi маълумотларини келтирганмиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |