Ўзлаштириш сифати ва самарадорлигини оширишнинг муҳим воситаси фаоллаштириш ҳисобланади ва у ўтказилаётган машғулотларнинг кўргазмалилиги ва эмоционаллиги орқали амалга оширилади.
Бизнинг фикримизча, электрон версияларни ишлаб чиқиш жараёнида кўргазмалиликни таъминлаш муаммосида қуйидаги жиҳатларга алоҳида эътиборни қаратиш лозим бўлади:
- ўқув ахборотини такдим этишнинг шакллари ва усулларининг айни ўқув ахбороти характерига мос келиши;
- ўқув ахборотини акс эттириш воситаларининг замонавийлиги;
- ахборотлилик;
- динамиклик;
- асосий ахборотни бўрттириш ва тизимийлик.
Шу мақсадда кўргазмалилик воситаларини таснифлашга ёндошувларни ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида электрон версиялар мазмунини акс эттиришнинг шакллари, кўринишлари, усуллари ва воситаларини тизимлаштиришга уриниб курдик.
Албатта, электрон версиянинг вазифаси, ўқув ахборотининг тавсифи. ўрганиш объектининг қабул қилинган дидактик модели асосида электрон версия мазмунини акс эттиришнинг шакллари, усуллари ва воситалари танланади ва ҳар бир алоҳида ҳолат учун махсус тадқиқот предмети ҳисобланади. Шу билан бир қаторда бир қанча умумий ҳолатлар ҳам мавжуд бўлиб , уларнинг моҳияти қуйидагилардан иборат.
Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек рационал ишлаб чиқилган электрон версиянинг ахборот дидактик модели функционал жиҳатдан учта кисмни ўз ичига олади: кириш (мўлжал) асосий (бажариш) ва назорат қилиш. Электрон версиянинг кириш қисми умумлашган кўринишда моделлаштириш предметининг асосий моҳиятини ифодалайди ва шу нуқтаи назардан мазмунни акс эттиришнинг энг мос келадиган шакли, кичик меъёрлардаги матнлар ва формулалар билан тўлдириладиган тасвирий ва ўхшашлик мезони асосидаги кичик ҳажмли электрон версиялари шаклидир.
1.2 – жадвал. Электрон версиялар мазмунини акс эттириш шакллари, усуллари ва воситалари.
1.2. – жадвал.
Do'stlaringiz bilan baham: |