O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi termiz davlat pedagogika instituti magistratura bo’limi qo’lyozma huquqida udk: choriyeva dilnoza ulug`bek qizi


Электрон дарсликлар, ўқув филмлари


Download 1.33 Mb.
bet19/42
Sana10.02.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1183235
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   42
Bog'liq
кундузой

Электрон дарсликлар, ўқув филмлари.

1.Кузатиш ва кўриш имкони бўлмаган жараёнлар, объектлардаги ҳодисалар ва ҳоказоларни кузатиш учун намоиш қилиш имконияти.
2.Динамик ахборотни тақдим этиш имконияти.
3.Мультипликация ва компьютер графикаси воситалари билан мураккаб ахборотни образли моделлаштириш имкони.
4.Ҳужжатли, ишончли, эмоционалли.
5.Ёзувли (матнли) ахборотни бир қадар сиқиш имконияти

1.Ахборот мазмундорлиги ва ҳажмининг етарли эмаслиги, фонли ахборотнинг кўплиги.
2.Таълимнинг конкрет шароитларига мослашиш даражасининг етарли эмаслиги.
3.Мураккаб ахборотнинг етарлича тушунарли эмаслиги.
4.Таълимнинг конкрет шароитларига методик мослашувининг ёмонлиги.
5.Тайёрлашнинг мураккаблиги, узоқ муддат талаб қилиши ва қимматлиги.

Диафильмлар, диакадрлар.

1.Статик ахборотни маълум динамикада тақдим этиш имконияти.
2.Фото ҳужжатларни катталаштирилган масштабда сифатли тасвирда намойиш этиш имконияти.
3.Таълимнинг конкрет шароитларига мослашиш имконияти. Таълимнинг шароитларига методик мослашув имконияти

1.Ахборот махмуни ва ҳажмининг камлиги.
2.Динамик ахборотни намойиш қилиш имкони йўқлиги.
3. мураккаб ахборот юқори даражада тушунарли эмаслиги.

Жадвални таҳлил қилиш шуни кўрсатадики қўшимча манбалар, таълим жараёнидаги қарама – қаршиликларнинг баъзи жиҳатларини маълум даражада ҳал қилади. Бунда турли даражадаги электрон дарсликлардан, кино, мультипликация, диафильмлардан комплекс, алоҳида, кетма – кет фойдаланиш ўқув ахборотини бир қадар сиқади (зичлайди) ва уни янада тушунарлироқ қилади. Бунда ахборотни зичлашга (сиқишга) унинг ҳажмини механик равишда кўпайтириш ва уни тақдим қилиш жадаллигини тезлаштириш йўли орқали эришилмасдан, балкикомпьютер технологиялари,динамик ва статик проекция воситалари ёрдамида ўқув материалини кўргазмалироқ, образлироқ, ахборотлироқ тақдим этиш ҳисобига унинг ўқувчилар томонидан қабул қилиш (дастлабки) сифатини ошириш билан эришилади.
Техник талаблар - бу ўқув воситасининг тузилиши ва лойихасига бўлган талаблардир. Улар бир томондан дидактик ва методик талабларга боғлик бўлса, бошқа томондан фан техника таракқиётининг асбобсозликга қўядиган талабларига боғликдир.
Ўқув воситасига талабларнинг таклиф этилаётган тизими умумлашган характерга эга бўлиб. У бутун ўқув воситаларига ҳам, уларнинг хар бир тоифасига, гурухларига ҳам, ёки алоҳида намуналарга ҳам тааллуқлидир. Тоифалардан гуруҳларга ундан намуналарга ўтишда талаблар конкретлаштирилади ва деталлаштирилади. Электрон версиялари ўқув воситасининг бошқа хар қандай гуруҳи сингари, маълум бир ўзига хосликга эга бўлиб, уни аниқлаш модел қурилмаларини ишлаб чиқиш, уларни қўллашга талабларни асослашнинг зарур шарти ҳисобланади.
Компьютер қурилмалари, кино жиҳозлари, диапроекторлар, аудио-видео қурилмалар ва ҳакозолар ўз-ўзича ўқув ахборотига эга эмас. Улар ахборот ташувчида (дискеталарда, магнит тасмаларида, пленкаларда ва ҳакозо) материаллаштирилган ахборотни ўқувчига такдим этувчи қурилма ролини ўйнайди. Шунинг учун ҳам бундай қурилмаларни ишлаб чиқишга дидактик талабларни қўйиш тўғри бўлмайди. Бу ерда гап техник-эргономик талаблар хақида кетиши мумкин, яъни уларга шундай сифатларни сингдириш зарурки, токи ушбу сифатлар уларни таълимда самарали қўллашни таъминласинлар (бошқаршнинг қулайлиги, ахборотни такдим этиш сифати, габаритлари ва хоказолар). Бу холат ўргатувчи ўкув техникаларига (автомобилни, танкни, самолётни ва хакозо) ҳам тегишли бўлиб, булар ҳам ўз-ўзича ахборотга эга бўлмасдан, бир биридан ишлаш мантиқи билан фарқланувчи турли хилдаги дастурли механизмларгагина эга холос.

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling