С. И. Архангельский ўқитиш воситаларига асосий педагогик талабларни қараб чиқиш асносида, уларга қуйидагиларни киритади:
- ўқитувчининг доминантлиги;
- талабаларнинг билиш фаолиятини фаоллаштириш ва рағбатлантириш;
- таълимга индивидуал ёндошувда унинг жамоавийлиги;
- мақсадга мувофиқлиги;
- умумийлиги;
- ахборотнинг оптималлиги ва қўллашнинг рационаллиги;
- ўқув жараёнини жадаллаштириш имкониятларининг мавжудлилиги.
Ўқув воситаларига талабларни шакллантириш муаммосига ёндошувларни таҳлил қилиш шуни кўрсатадики бугунги кунда педагогикада ўқитиш воситаларига талабларнинг аниқ тизими мавжуд эмас. Турли тадқиқотчилар моҳияти ва аталиши турли хил бўлган талабларнинг гуруҳларини (дидактик, махсус, умумдидактик, методико-эргономик ва ҳакозолар) таклиф этишмокда. Кўп холларда ўқув воситаларига дидактик (педагогик) талаблар учралмоқдаки, уларда ўқув техникаларини қўллаш соҳалари конкретлаштирилмаган ва асосланмаган.
Ўқув воситаларини таълимга жорий қилиш дидактика ва методика масалалари у ёки бу даражада даҳлдор бўлиб, ўқиш ва ўқитиш методларига фаол таъсир этади. Шунинг учун ҳам уларни таълимга жорий қилиш ўқув техникаларининг ўзи ва уларни қўллашнинг методлари ва шарт -шароитлари олий ўқув юртлари томонидан ўқув техникаларига қўйиладиган ҳам дидактик, ҳам ташкилий-методик талабларни қондирган такдирдагина педагогик жиҳатдан ўзини оқлайди. Бундан ташкари техник курилмалар ва ўқитиш техник воситалари фан техника тарақкиётининг ҳам бир қанча долзарб техник талабларини қондириши зарур бўлади. Бошқача қилиб айтганда ўқув воситаларига талаблар маълум структура ва иерархияга эга бўлган тизимдан иборат бўлмоғи лозим. Унинг структураси элементлари сифатида биз ўқитиш техник воситаларига дидактик, методик ва техник талабларни танлаш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз (1-шакл).
1-шакл. Ўкув воситаларига талабларнинг педагогик тизими
Дидактик талаблар - бу ўқув воситасининг мазмундорлик жиҳатларига талаблардир. Бизнинг фикримизча улар ўқув воситасини таълимда қўллашнинг мақсадлари, вазифалари, кўлланилиш соҳаларини аниқлайди, қолаверса ахборотни танлаш принциплари ва усулларини, унинг характерини, ахборотни шакллантириш ва унинг миқиёсларини (даражасини) аниқлайди. Бундай талабларнинг асосини касб-хунар коллежларида таълим принциплари ташкил килиши зарур (уларни ўқув техникалари соҳасига трансформация қилишни ҳисобга олган ҳолда). Дидактиканинг барча принциплари техник воситалардан фойдаланиб ташкил қилинган ўқув – тарбия жараёнида юқори самара беради. Ўқув жараёнини ташкил этишдаги барча педагогик талаблар анна шу дидактика принципларида ўз ифодасини топади. Шу принциплар асосида техник воситалардан фойдаланилгандагина кўзланган мақсадга эришиш мумкин. Педагог – олимларнинг изланишлари таълимнинг техник воситалари ёрдамида дадактиканинг қуйидаги масалаларини ҳал қилишга эришиш мумкинлигини кўрсатди:
Do'stlaringiz bilan baham: |