ТТВ дан самарали фойдаланиш учун қуйидаги талабларнинг бажарилиши талаб қилинади:
1. Аудиторияни зарур техника воситалари билан кўнгилдагидек жиҳозлаш ва улардан фойдаланиш учун қулай шароит яратиш.
2. Ўқув кинофильмлари ва бошқа таълим воситаларини тўплаш ҳамда
уларни сақлаш чораларини кўриш.
3. Техника воситалари билан ишлаш малакасини эгаллаш ва улардан
фойдаланиш методикасини пухта ўрганиш ҳамда техника хавфсизлиги
қоидаларига тўлиқ риоя қилиш.
4. Дарс жараёнида қўлланилаётган ТТВ дарс материалига оид ва
талабаларнинг ёш хусусиятларига, билим савияларига мос бўлиши керак.
5. ТТВ дан бутун кўргазмали ва бошқа дидактик воситалар системасида
комплекс фойдаланиш. Дарсда ТТВдан фойдаланиш бошқа таълим воситалари (жадваллар, асбоблар, макетлар, ва бошқалар)нинг қўлланишини чекламайди.
6. ТТВ дан фойдаланиш дарснинг маълум қисмини ташкил қилишига ва вақт талабаларнинг шунчалик "томошага" айланишга йўл қўймасликка эришиш.
7. Экран воситаларидан фойдаланишда болаларнинг кўриш қобилиятларини сақлаш масаласига алоҳида эътибор бериш керак. Экран воситаларини намойиш қилишда қайтариш коэффициенти 0,8 %дан кам бўлмаган махсус экранлардан (ЭШ-С1, 2; ЭПБ-С2,6) фойдаланилади. Экран сифатида оқ девордан мутлақо фойдаланмаслик керак, чунки бунда ёруғлик пасаяди ва тасвирнинг ранги бузилади.
,мутахассисликларни тайёрлашда, айрим ҳолларда мутахассислик фанларини ўқитиш жараёнида билимлар кетма - кетлигини ифода этиш фанлараро алоқадорликда намоён бўлади.
«Машинасозлик» йўналишдаги касб-ҳунар коллежларида мутахассислик фанларни кетма - кетликда ўқитиш самарадорлигини оширишга қуйидаги шартлар асос бўлади:
Мутахассислик фанларни ўрганишда техник билимлар бериш кетма-кетлигини ривожлантириш асосида бир тизимга келтириш.
Ривожлантириш кетма - кетлигини махсус топшириқ, машқ, ижодий, ишчанлик, ўйинлар, ишлаб чиқариш вазиятини амалий ишлар орқали амалга ошириш.
Олий таълим тизимида ривожлантириш жараёнлари мутахассисларнинг касбий тайёргарлигида ўта муҳим ва объектив зарурият бўлиб, талабаларни ижодий камолот сари йўналтирувчи механизмдир. Бинобарин, таълимдаги бундай механизм самарали ишлаши таълим-тарбияда фойдаланилмай ётган потенциал имкониятларни ишга солиб, ўқувчи ёшларнинг касбий тайёргарлигида янги сифатни таъминлайди. Шу орқали машинасозлик касб-ҳунар коллежларида мутахассислар таёрлаш жараёнини такомиллаштириб бориш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |