Айнан ушбу холлларда оптимал ўқитиш воситалари сифатида электрон версияларининг турли хиллари яхши натижа беради.
Билим олиш (орттириш) мустақиллиги, фикрлашдаги фаоллик ва тезкорлик талабаларнинг ижодий қобилиятларини риожлантиришнинг асоси сифатида одатда тадқиқот характерига эга бўлган фаолият натижасида шаклланиши мумкин. Касб-ҳунар ўкув юртининг режаларига талабаларнинг илмий тадқикот ишларини киритиш, таълимга муаммоли элементларни жорий қилиш мос ҳолда зарур материал - техник таъминотни талаб қилади ва бундай восита сифатида махсус лаборатория ва тадқиқот жиҳозларидан, моделлаштиришнинг техник воситаларидан (умумий ва махсус) ҳамда турли хилдаги электрон версиялардан фойдаланиш мумкин. Электрон версиялар материаллар ва пул воситаларининг ўртамиёна харажатларида уларга муаммоли ва тадқиқот элемнтларини киритган ҳолла бир қанча ўқув вазифаларини ечишни таъминлаши мумкин.
Шундай қилиб, электрон версияларини махсус босқич миқиёсида қуйидаги ўқув вазифаларини ечиш зарур бўлган ҳолда таълимнинг барча шаклларида қўллаш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз:
1. Ўргатиш объектида ўзлаштириш учун қииин бўлган юқори даражадаги ўқув информациясини ўқувчиларга такдим этиш. Бу ҳолда электрон версиялар ўргатиш объекти ҳақидаги билимларнинг оптимал манбааси сифатида намоён бўлиши зарур.
2. Ўқувчилар томонидан кўп каналли мураккаб иомплекслар ва тизимларнинг структураси ва ишлашини сифатли ва самарадор ўзлаштиришни, автоматика тизимларини, автоматлаштирилган бошқариш тизимларини, технологик жараёнларни автоматлаштирилган бошқарув тизимларини, ишлаб чиқариш жараёнлари автоматлашририлган бошқарув тизимларини бошқаришнинг мохияти мазмунини сифатли ва самарали ўзлаштиришини таъминлаш.
3. Натурал объектлардан фойдаланиш мумкин бўлмаганда, электрон версияларда ўқув тадқиқот ишларини ўтказиш учун ўқув жараёнида электрон версияларни кўрсатиб ўтилган мақсадларда кенг қўлланилгавда талабаларнинг билими ва кўникмаларини турли даражаларда (босқичларда) назорат қилиш .
Демак таъкидлаш мумкинки, электрон версиялар барча ўқув босқичларида таълимнинг вазифаларини ечишда самарали қўлланилиши мумкин. Босқичдан босқичга ўтишда уларни қўллаш кўлами кенгаяди, улар ёрдамида ечиладиган дидактик масалалар даражаси ўсиб боради.
Электрон версияларни қўллашнинг асосий соҳаси сифатида талабаларни ўқитишнинг махсус босқичи ва моделлаштиришнинг асосий предмети сифатида эса ўзлаштириш қийин бўлган ўрганиш объектларини олиш мақсадга мувофиқ бўлади. Ўқув вақт бюджети реал жиҳатдан кам бўлганда мураккаб ахборотнинг катта ҳажми электрон версияларни қўллашнинг мақсадга мувофиқ кўрсаткичи ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |