Б. Металл қирқиш дастгоҳларида содир бўладиган ҳаракатлар.
Металл қирқиш дастгоҳларида зарур шакл ва улчамли деталлар тайёрлаш учун дастгоҳнинг иш органлрига бир бирига монанд муайян, баъзан эса анча мураккаб ҳаракатлар комплекси бериш керак бўлади. Бу ҳаракатларни асосий ҳаракатлар (иш ҳаракатлари) билан ёрдамчи ҳаракатларга бўлиш мумкин. Асосий ҳаракатлар жумласига кесиш ҳаракати деб аталувчи бош ҳаракат ва суриш ҳаракати киради. Ана шу ҳаракатлар ёрдамида ишлов бериладиган загатовкадан қиринди йўниш жараёни амалга оширилади. Бош ҳаракат тезлиги кесишнинг оптимал тезлигига, суриш қиймати эса ишлов берилаётган юзанинг талаб этиладиган тозалик классига боғлиқ бўлади.
Ёрдамчи ҳаракатлар кесиш жараёнини тахт қилиш, бир загатовканинг бир неча юзасига ёки ҳар хил загатовкаларнинг бир хил юзаларига бирин - кетин ишлов беришни таъминлаш учун зарур. Ёрдамчи ҳаракатлар жумласига қуйидагилар киради:
а) дастгоҳни берилган кесиш режимларига созлаш ҳаракатлари;
б) дастгоҳни загатовканинг улчамларива шаклига мувофиқ равишда ростлаш ҳаракатлари;
в) иш жараёнида дастгоҳни бошқариш ҳаракатлари;
г) чивиқни ёки дона загатовкаларни узатиш ва уларни сиқиш учун зарур бўлган тегишли иш органларининг ҳаракатлари;
д) дастгоҳнинг иш органларини маҳкамлаш ва бўшатиш ҳаракатлари.
Ёрдамчи ҳаракатлар ҳам автоматик, ҳам дастаки равишда бажарилиши мумкин.
В. Дастгоҳларнинг типавий деталлари ва механизмлари.
1. Дастгоҳларнинг юритмалари.
Дастгоҳларнинг ижро этувчи звеноларини ҳаракатга келтирувчи механизмлар мажмуи юритма деб аталади. Юритмаган ҳаракат манбаи ҳам киради. Юритма дастгоҳ ижро этувчи звенолари ҳаракатининг тезлигини ростлашга имкон бериши керак.
Дастгоҳларнинг юритмалари поғонали ва поғонасиз юритмаларга бўлинади. Поғонали юритмалар жумласига поғонали шкивлари бўлган юритмалар, шестерняли тезликлар қутиси бўлган юритмалар ва кўп тезликли асинхрон электрик двигателлар тарзидаги юритмалар киради.
Поғонасиз юритмалар жумласига механикавий вариатерли юритмаларни, айланиш частотаси ростланадиган ўзгармас ток двигателлари, гидравликавий юритмалар ва айланиш частотаси ростланадиган ўзгармас ток электрик двигателлари ва комбинацияланган юритмаларни киритиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |