O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi termiz davlat pedagogika instituti magistratura bo’limi qo’lyozma huquqida udk: choriyeva dilnoza ulug`bek qizi


Тадқиқотларни олиб бориш ва амалга ошириш мобайнида қуйидаги илмий натижалар олинди


Download 1.33 Mb.
bet6/42
Sana10.02.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1183235
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42
Bog'liq
кундузой

Тадқиқотларни олиб бориш ва амалга ошириш мобайнида қуйидаги илмий натижалар олинди:
1. Электрон версияларга талаблар тизими ишлаб чиқилди ва илмий асосланди.
2.Электрон версияларга дидактик, методик, ва техник талаблар аниқланди ва шакллантирилди ҳамда электрон версияларнинг аниқ намуналарини ишлаб чиқишда уларни таълимга жорий қилишнинг аниқ йўллари кўрсатиб ўтилди.
3. Дидактик, методик ва техник характеристикалари педагогик жиҳатдан асосланган электрон версияларни ишлаб чиқишнинг педагогик -психологик жихатлари ишлаб чиқилди, асосланди ва мос ҳолда бир нечта электрон версиялар тайёрланди ва уларни ўқув жараёнда қўллаш аҳамияти ва таълимий самарадорлиги илмий асосланди.
Ҳимояга қуйидагилар олиб чиқилмоқда:
1. Электрон версияларни ишлаб чиқиш ва касб-ҳунар коллежларининг ўқув жараёнида қўллашнинг педагогик асослари сифатида уларга дидактик, методик ва техник талабларнинг илмий жиҳатдан асосланган тизимлари.
2. Электрон версияларни зарур даражадаги дидактик, методик ва техник характеристикаларга эга бўлган аниқ намуналарини тайёрлаш, уларни ўқув жараёнида қўллаш жараёнини такомиллаштириш ва таълимда қўллаш самарадорлигини таъминловчи тузилма ва мазмуни.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Диссертация кириш, учта боб, хулоса, адабиётлар рўйхати ва иловадан иборат бўлиб, умумий ҳажми 84 бетни ташкил қилади. «Times New Roman» ёзувида, 14 ширфтда, 3 та шакллар, 9 та жадвал, 3 та расмларда баён қилинган. Адабиётлар рўйҳати 53 та номга эга.


I БОБ. , МЕТАЛЛ ҚИРҚИШ ДАСТГОҲЛАРИ ФАНИНИ ЎҚИТИШДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ҚЎЛЛАШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ.
1.1. , Металл қирқиш дастгоҳлари фанини ўқитишда ўқувчилар билим кўникмаларини шакллантиришнинг педагогик психологик жиҳатлари.


"Кадрлар тайёрлаш миллий дастури"да шахс омилига, шу жумладан, билимдон, ижодкор, ҳақиқий касб эгаси бўлган инсонни тарбиялаб вояга етказиш борасида замонавий касб таълими ўқитувчисининг салохлятига жиддий урғу берилган.
Дарҳақиқат, ўқувчиларга замонавий билимларни бериш учун таълим берувчининг ўзи шундай билимга, тажрибага эга бўлмоғи лозимдир. Зеро, таълим-тарбия соҳасидаги барча ислоҳатларни ҳаётга тадбиқ этиш биринчи навбатда, таълим жараёни билан боғлиқ.
Шундай экан, бўлажак ёшларни келгусидаги касбий фаолиятга тайёрлаш муаммоси ўз касбининг моҳир устаси, касбий маҳорат сир-асрорларини ижодий ўзлаштирган шахс қиёфасида самара бериши ҳеч бир шубҳа туғдирмайди. Шу боис касбий фаолиятига қизиқтириш, Металл қирқиш дастгоҳлари фанлари бўйича замонавий билим ва кўникмалар билан қуроллантириш хамда ўз билимларини ижодий қўллашга ўргатиб бориш, турли фаолият жараёнида ижодий ҳамкорликда ишлай билиш йўл-йўриқлари билан таништириш кабилардан иборат бўлмоғи зарур.
Мазкур муаммо доирасида ўрганилган илмий ва махсус адабиётлар тахлили, кузатиш ва суҳбатлар касб-хунар коллежи ўқув юртларида таҳсил олаётган бўлажак касб эгаларида Металл қирқиш дастгоҳлари фанлари бўйича таянч билим ва кўникмаларни шакллантириш масалалари етарли даражада ўрганилмаганлигини кўрсатди.
ЛТМларда таҳсил олаётган бўлажак касб эгаларини Металлқирқиш дастгоҳлари фанлари бўйича билим ва кўникмалар билан қуроллантириш, жумладан, педагогика-психология ва умумкасбий фанлар машғулотлари ҳамда педагогик амалиётнинг бу борадаги салоҳиятини ўрганиш лозим.
Таъкидлаш зарурки, илмий тадқиқот ишларимизнинг туб мохияти фаолиятлар назарияси (С.Л.Рубинштейн, А.Н.Леонтьев) негизида талқин этилиши айни мақсадга хизмат қилади. Натижаларнинг кўрсатишича. бўлажак касб эгаларини иш фаолиятга тайёрлашнинг умумназарий, методик ва умумкасбий масалаларига оид кенг қамровдаги тадқиқотлар амалда синалиб, амалиётга тадбиқ этилмокда. Бу борада узоқ ва яқин чет эл олимлари томонидан фундаментал тадқиқот ишлари ҳам кенг доирада олиб борилмокда.
Жумладан, америкалик психологик Э.Торндайк кўникмаларни мазкур ҳаракатдаги ҳолатга нисбатан жавоб реакциясидан иборат бўлган машқларнинг қонуниятларидир деб кўрсатади. Кўникмаларнинг шаклланиш ва ривожланиш табиатига нисбатан бундай ёндашиш кейинчалик Д.Уотсон ва Б.Скиннер сингари олимлар томонидан янада чуқуррок ва кенгроқ ўрганишга имкон яратди.
Бошқа бир оқимдаги америкалик олимлар Ч.Осгуд ва В.Джемлар эса кўникмаларни киши томонидан бирор - бир фаолиятни амалга оширишда онгнинг жиддий назоратисиз иштирок этувчи автоматлашган система ва ҳаракатдир деб таъкидлашадилар.
Фаолият назарияси негизида кўникмаларнинг талқин этилиши, рус психолог-олимлари С.Л.Рубинштейн, А.Н.Леонтьев ва К.К.Платоновлар томонидан ҳам илмий асослаб берилди. Уларнинг таълимотига кўра. кўникмалар - шахснинг синтетик хусусиятларидан хисобланиб, мазкур фаолият турини ўзлаштиришда унинг сифат ва самарадорлиги, тезлигини белгилаб берувчи муҳим компонент фаолиятда намоён бўлибгина қолмасдан, балки мазкур фаолиятни ўзлаштириш жараёнида шакллана боради.
Бу борада республикамиз психолог-олимларидан М.Г.Давлетшин, Э.Ғозиев ва Р.И.Суннатовалар томонидан олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари ҳам эътиборга моликдир. Натижалардан маълум бўлишича, талабаларнинг педагогика-психология ва Металл қирқиш дастгоҳлари фанларини ўзлаштиришлари таълим-тарбия самарадорлигини янада юксалтириш учун муҳим омил бўлади.
Таҳлил натижалари бўлажак кичик мутахассисларда шакллантирилиши зарур бўлган Металл қирқиш дастгоҳлари фанлари бўйича билим ва кўникмалар компонентларини қуйидагича классификациялаб, ўквчиларнинг таҳсил олиш жараёнида қуйидаги билим ва кўникаларини шакллантириш заруриятини белгилади:
1. Фаолият тавсифи буйича билим ва кўникмалар. Бунга: ҳисоблаш; ўлчаш; лойиҳа-конструкторлик ва график; техника, асбоб ва ускуналарни бошқариш; бевосита меҳнат предметлари билан ишлаш ва ҳ.к. лар киради.
2. Фаолият асосида ётувчи илмий тамойиллар бўйича билим ва кўникмалар. Бунга: механик; электротехник; биотехник; химиявий-техник; сигаотехник(белгили тизим билан ишлаш) ва бошкалар киради.
3. Функционал белгиси бўйича билим ва кўникмалар. Ишни режалаштириш, ва ташкил этиш; ишлаб чиқиш(заготовка шакли. ўлчами ва хоссасини ўзгартириш); йиғиш-монтаж қилиш; назорат изланув(диагностик); хизмат кўрсатиш ва йиғув; техник такомиллаштириш; иқтисодий такомиллаштириш: санитар-гигиеник билим ва кўникмалардан иборат.

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling