O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi termiz davlat pedagogika instituti magistratura bo’limi qo’lyozma huquqida udk: choriyeva dilnoza ulug`bek qizi
Download 1.33 Mb.
|
кундузой
Тадқиқот мавзусининг долзарблиги электрон версияларнинг ўқув воситалари сифатидаги ўзига хослиги билан ҳам белгиланади. Компьютер қурилмалари, кино жиҳозлари, диапроекторлар, аудио-видео қурилмалар ва ҳоказолар ўз-ўзича ўқув ахборотига эга эмас, улар мустақил равишда ишлаб чиқилган дидактик материалларни таълим олувчиларга тақдим этиш учун мўлжалланган. Улар маълумот ташувчида (дискеталарда, магнит тасмаларида, пленкаларда ва ҳаказо) материаллаштирилган маълумотни ўқувчига такдим этувчи восита ролини ўйнайди. Шунинг учун ҳам бундай воситаларни ишлаб чиқишга дидактик талабларни қўйиш тўғри бўлмайди. Бу ерда гап техник - эргономик талаблар хақида кетиши мумкин, яъни уларга шундай сифатларни сингдириш зарурки, токи ушбу сифатлар уларни таълимда самарали қўллашни таъминласин.
Электрон версияларни қўллашда принцип жиҳатидан бутунлай бошқача ҳолат юз беради, яъни дидактик, методик ва техник талаблар ўрганиш объектининг дидактик лойиҳасини қуришдан бошлаб токи уни маълум бир тизимга жамлагунча (мужассамлаштиргунча) ягона комплексда иштирок этади. Аввало, электрон версияларни такомиллаштириш, уларнинг педагогик асосларини ишлаб чиқиш базасида амалга оширилиши мумкин. Ахборот технологиялари шу жумладан замонавий ахборот технологияси воситаларидан ўқув тарбия жараёнида фойдаланиш унинг самарадорлигини оширишга олиб келади. Ахборот технологияларини ўқув жараёнига тадбиқ этиш натижасида янги маълумотлар омбори вужудга келади. Унда педагогик технологиялар, таҳлилий материаллар каби маълумотлар тўпланади. Республикамиз олимларидан С.С.Ғуломов, А.Х.Абдуллаев, А.А.Абдукадиров, Л.И.Шибаршова, С.И.Рахманкулова, Р.Х.Хамдамов, Б.А.Мазгаров, Р.Ж.Тожиев,Л.Р.Муминова, Н. В. Бочкаева ва бошқалар ўз ишларида ахборот технологиялари асосида масофадан ўқитиш технологиясининг истиқболи ҳамда ривожланиш босқичлари ва унинг ўқув материаллари омборини яратиш масалаларига тўхталишган. С.С. Ғуломов, X.Абдуллаевларнинг ишларида виртуал стенд яратиш ва уларни ўқув жараёнида қўллаш бугунги куннииг долзарб масалалардан бири эканлиги кўрсатилган. Л. X. Зайниддинова, Г. В. Ивашина, Д. Ф. Лазерева, В. В. Лазерева, В. В. Серикова, А. Ю. Уварова ва бошқаларнинг изланишларида электрон ўқиш воситаларини яратиш ва улардан фойдаланиш муаммолари тадқиқ этилган бўлиб, уларда икки турдаги, яъни ахборот ва педагогик ёндашувлар қайд этилган. Кейинги йилларда таълим муассаларини ахборот технолологиялари билан таъминлашда сезиларли ўзгаришлар рўй бермоқда. Булар таълим тизими мазмунини бойитишда, унинг сифатини оширишда ва таълимнинг турли самарали шакллларини ташкил қилишда намоён бўлмокда. Бўлажак касб таълими ўқитувчиларини тайёрлаш жараёнига ахборот технологияларини жорий этиш борасида ҳам бир мунча ижобий ишлар қилинган. Н. А. Муслимовнинг ишларида бўлажак касб таълими ўқитувчисини касбий шакллантириш муаммосининг ижобий ечимини таъминловчи омиллар сифатида масофавий таълим тизими ва электрон дарсликлардан фойдаланиш борасидаги изланишлар келтирилган. К.Т. Олимовнинг ишларида эса ўрта махсус ва касб — хунар таълими тизимида ўқитиладиган махсус фанлар бўйича электрон дарсликлар яратиш принциплари ва технологиялари ҳамда уларнинг сифатини баҳолашнинг методик асослари келтирилган. X.Ф.Рашидов ишларида эса Республикада ўрта махсус ва касб - ҳунар таълими жараёнини ахборотлаштиришнинг методологик асослари муаммо сифатида ўрганилган. Шунингдек ўрта махсус ва касб - хунар таълими тизимида ўқитиладиган «Бозор иқтисодиёти асослари ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш» фани бўйича яратилган ва 50 та дарсни ўз ичига олган ўргатувчи — назорат қилувчи копьютер дастуридан фойдаланиш технологияси ва унинг педагогик самарадорлиги ҳақида фикр юритилади. Download 1.33 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling