4. Қўллаш соҳаси бўйича билим ва кўникмалар. Булар: умумий ишлаб чиқариш; умумтехник: умумкасбий ва ҳ.к.
5. Жисмоний ва интеллектуал меҳнатга муносабати бўйича билим ва кўникмалар. Бунга: жисмоний мехнат қила билиш; интеллектул меҳнат қила билиш; шахсан қобилиятлилигини кўрсатиш ва ҳ.к.лар киради.
Ҳозирги кунда жадал олға бораётган жамиятни ахборотлаштириш жараёниларида тайёрланаётган мутахассисларнинг компьютер техникаси ва интернет тармоғи хизматларидан фойдаланиш соҳасида етарли даражада билим олишларини тақозо этади. Улар ахборот турлари ва электрон ўқув қўлланмаларидан мутахассисликларига оид амалий масалаларни ечишлари ва ўзларини қизиқтирган маълумотларни ола билишлари, уларни салдаш ва узатиш кўникмаларини ҳосил қилган бўлишлари керак.
Фан-техниканинг ривожланиши ҳозирги кунда узлуксиз таълим тизимини, жумладан уни принциплари, мазмуни, таълим-тарбия жараёнининг шакл ва усуллари, кабиларни тубдан ислоҳ қилишни тақозо этмокда. Бундай муаммолардан бири - таълимни компьютерлаштиришдир.
Компьютер техникаси, хусусан, унинг имкониятларидан фойдаланган ҳолда яратилган электрон версиялардан таълим жараёнида фойдаланиш масаласи педагогика фани билан бир қаторда психология бўйича бажарилган кўп сонли илмий тадқиқот ишларида ҳам ўрганилган. Умумийлик, кўрсатмалилик ва ўқув материалининг баён қилишни ўзига хослиги, таълим олувчининг жараёнга бевосита иштирок этиш имкониятининг мавжудлиги, уларнинг ҳисоблаш техникасига табиий равишда қизиқиши ҳисобидан ўқишга иштиёқнинг оширилиши, назорат қилиш ва баҳолашни автоматлаштириш каби хусусиятлар ўқув жараёнида компьютер техникасидан фойдаланишнинг афзалликлари эканлиги шубҳасиздир.
Таълим жараёнида компьютер электрон версияларадан фойдаланишнинг моҳиятини таълим олувчиларни жамиятнинг ҳар томонлама етук шахслари қилиб тарбиялаш билан тушунтириш мумкин.
Таълимни компьютерлаштириш, хусусан электрон версиялардан фойдаланишнинг амалий аҳамияти шундаки, унинг ёрдамида нафақат табиат ёки жамиятдаги, балки таълим жараёнидаги ҳодиса ва жараёнлар ҳам моделлаштирилади, бошқарилади, ўрганилади ва ташҳис қилинади. Жамиятда инсон фаолиятининг барча соҳалари компьютерлаштирилаётган ҳозирги шароитда ёш авлодни компьютер билан эркин мулоқот қилишга ўргатиш ҳам муҳим ҳисобланади. Зеро, ёшларнинг компьютердан кенг фойдалана олиши жамиятда фан-техника тараққиётининг жадаллашиши ва шу асосда ижтимоий-иқтисодий ривожланишга эришиш учун хизмат қилади.
Таълимни компьютерлаштириш инсоннинг аклий ривожланишига улкан ҳисса қўшади. Чунки, компьютер ёрдамида ўқитиш жараёнида инсон фикрлаш усул ва методлари қаторидан индукция ва дедукция, умумлаштириш ва аниклаштириш, таҳлил ва синтез, таснифлаш ва тизимлаштириш, абстракциялаштириш ва ўхшатиш кабилар табиий равишда ўрин олади. Булар эса мантиқий хулоса чикариш учун фикрларни ифодалаш, асослаш ва исботлашга, шу асосда мантиқий фикрлашнинг ўсишига асос бўлиб хизмат қилади.
Компьютер шундай кенг имкониятли қурилмаки, мукаммал ишланган электрон версиялардан фойдаланганда катта педагогик самарадорликка эришиш мумкин. Америка Қўшма Штатлари маълумотларига қараганда, компьютерни таълимда қўллаш ўқитиш муддатини учдан бир қисмига қисқартириш имконини берар экан. Шу ўринда, саёз ишлаб чиқилган электрон версиялардан фойдаланишнинг зарари ҳам жуда катта бўлиши мумкин. Шунинг учун таълимда электрон версиялардан фойдаланиш жараёнини узуқ-юлуқ тарзда эмас, маълум концепцияга асосан ташкил қилиш ва амалга ошириш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |