Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Таълим - тарбия жараёнида электрон версияларга қўйиладиган педагогик (дидактик, методик ва техник) талаблар ишлаб чиқилди. «Металл қирқиш дастгоҳлари» фани бўйича билим ва кўникмаларни шакллантириш самарадорлигини таъминловчи электрон версиялар мажмуи (анимация 5 та) яратилди.
Тадқиқотнинг амалий аҳамияти. Олинган объектив натижалар ва ишлаб чиқилган илмий услубий натижалар касбий таълимда мутахассислар тайёрлашни такомиллаштиради.
Тадқиқотнинг ишончлилиги илмий тадқиқот ишлари натижалари, тажриба синов ишларининг ҳажми ва респодентлар (тажриба синовда катнашган ўқувчилар)нинг репрезентативлиги (тажриба синов ишларининг қўлами) билан белгиланади.
Тадқиқотни ўтказишнинг асосий методлари қуйидагилардан иборат бўлди:
1. Илмий-педагогик адабиётлар ва ҳужжатларни назарий жиҳатдан таҳлил қилиш. Олий Мажлис қарорлари; Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари; Таълим тўғрисидаги қонун; Кадрлар тайёрлаш миллий дастури; Ўзбекистон Республикаси Президентининг асарлари; Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг йўриқномалари; ўқув бўлимлари ва кафедраларнинг ҳужжатлари; муаммо бўйича психологик - педагогик ва илмий адабиётлар ўрганилди, илмий жиҳатдан таҳлил қилинди.
2. Кузатувлар. 2021 -2022 йиллар орасида «Металл қирқиш дастгоҳлари» фанлари бўйича электрон версияларни ишлаб чиқиш ва қўллашнинг ҳар хил жиҳатлари бўйича турли кузатувлар ўтказилди.
3. Эксперт баҳолаш методи. Электрон версиялари учун мазмунни танлаш ва уларни ишлаб чиқиш сифатини баҳолаш махсус ишлаб чиқилган процедура асосида қўлланилди.
4. Педагогик эксперимент. Тадқиқотлар давомида тасдиқловчи ва шакллантирувчи экспериментлар ўтказилди. Тасдиқловчи экспериментлар натижасида анъанавий ўқитиш шароитларидаги (электрон версияларни қўлламасдан) шаклланган билимлар ва кўникмалар, даражалари аниқланди. Шакллантирувчи экспериментлар орқали эса электрон версияларини қўллаш билан таълим сифати ва самарадорлигининг тажриба текширувлари амалга оширилди. Жами икки босқичда педагогик экспериментлар ўтказилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |