O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi termiz davlat pedagogika instituti magistratura bo’limi qo’lyozma huquqida udk: choriyeva dilnoza ulug`bek qizi


Дастгоҳлар шпинделларининг жуда аниқ айланиши талаб этилганлигидан уларнинг таянчлари сифатида ишлатиладиган думалаш подшипниклари юқори класс аниқликда бўлиши керак


Download 1.33 Mb.
bet12/42
Sana10.02.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1183235
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   42
Bog'liq
кундузой

Дастгоҳлар шпинделларининг жуда аниқ айланиши талаб этилганлигидан уларнинг таянчлари сифатида ишлатиладиган думалаш подшипниклари юқори класс аниқликда бўлиши керак.
Шпиндель узеллари конструктив шаклларининг хилма хил бўлишига қарамай, кичик ва ўртача ўлчамли дастгоҳларда думалаш таянчларига ўрнатиладиган шпиндель узелларининг бир нечта асосий конструктив схемалари мавжуд. Таянчларда ички халқасининг тегишли конусавий бўлган икки қатор роликлар ўрнатилган (3182100 серияли) подшипниклар ишлатиладиган шпиндель узеллари кўп тарқалган. 6-расмда 1К62 токарлик – винтқирқиш дастгоҳининг шпиндель узели тасвирланган.

6-Расм.
Ҳозирги даврда металл қирқиш дастгоҳларининг моделлари 2000 дан зиёд бўлиб, уларнинг конструкциялари, ишлатиладиган типавий деталлари ва механизмлари, юритма ва тезликлар қутилари турли хил кўринишга эга бўлиб, уларни барчасини кинематикавий схемалари, бошқариш органлари, асосий қисмларини станиналарда жойлашув хиллари жуд турличадир. Юқорида келтирилган маълумотлар, чизмалар ва схемалар намуна сифатида келтирилди, уларни барчаси хаддан зиёд жуда катта ҳажмни эгаллайди.
Қайд этилганлардан хулоса қилиб шуни таъкидлаш лозимки, металл қирқиш дастгоҳларини ўқувчиларга ўқитишда ахборот технологияларидан фойдаланиш айниқса, компьютер техникасидан фойдаланиб ўқитиш ниҳоятда катта ахамиятга эгадир, чунки, Интернет орқали жуда кўп металл қирқиш дастгоҳлари тўғрисида маълумот олиш мумкин. Ҳар бир моделдаги дастгоҳни ўқувчиларга ўқитишда ахборот технологияларидан фойдаланиш юқори самара беради.


1.3 , Металл қирқиш дастгоҳлари фанини ўқитишда ва ўқувчилар билим кўникмаларини шакллантиришда ахборот технологияларининг роли ва ўрни.


Ушбу илмий ишнинг режасида мавжуд ўқитиш воситаларини қараб чиқиш ва шу асосда талабаларни ўқитишнинг махсус (ихтисослик) дидактик босқичининг турли хилдаги машғулотларда электрон версияларнинг ўрнини аниклаш зарур деб ҳисоблаймиз. Маълумки ўқитиш воситаларига дарсликлар, ўқув қўлланмалари, ўкув кўргазмали қўлланмалар (чизмалар, плакатлар, схемалар ва ҳакозолар) ва ЎТВ киради. Махсус курслар учун дарслик муаммоси етарли даражада кенг ёритилган ва қўшимча аникликларни талаб қилмайди. ЎВга келсак ушбу босқичнинг машғулотларида динамик ва статик проекцион қурилмалари, лаборатория ва ўқув тадқиқот ускуналари, тренажерлар, моделлаштиришнинг техник воситалари ва ҳакозолар кенг қўлланилади.
Ушбу таълим босқичи миқёсидаги лаборатория - амалий машғулотларида кино, диапроекция ва компьютернинг имкониятлари анчагина чекланган. Шунинг учун ҳам амалда ўқув юртининг хар қандай ихтисослик бўлими мураккаб ўрганиш объектлари билан ишлар экан ўқитиш воситаси сифатида динамик стендлар, мнемосхемалар ва ҳоказолар кўринишидаги турли модел қурилмаларига эга бўлади. Бу ҳолда бундай модел қурилмалари кўплаб холларда ўрганиш объекти хақидаги билимларнинг ягона оптимал манбаи ҳисобланади, чунки бошқа воситалар (дарсликлар, чизмалар, плакатлар ва ҳоказолар) талабаларнинг реал вақт бюджет доирасида улар томонидан мураккаб ўкув ахборотини самарали ўзлаштиришни таъминлаш имконига эга эмас. Улар таълимнинг барча шаклларида қўлланилиши мумкин, жумладан аудиториядан ташкари вактда мустақил дарсларда, курс лойиҳаларини бажаришда ва аттестацияларда ва ҳоказо.
Ўқувчиларда мураккаб тизимларни бошқаришнинг касбий билим ва кўникмалари ишлаб чиқариш амалиёти даврида реал тизимларда ёҳуд бевосита ўқув юртида махсус тренажерларда машқ қилиш йўли билан шакллантирилади. У ёки бу ҳолда ҳам ўқвучи тизимда рўй бераётган жараёнларни яққол тассавур кила олиши зарур, унинг компонентларини, иш натижаларининг мохиятини тушуниши ва билиши, вазиятнинг турли шароитларида тизимни бошқариш бўйича ўзининг имкониятлари ва вазифаларини аниқ ва тўғри баҳолай олиши зарур. Шунинг учун ҳам ўқувчи реал тизимлар ёки тренажерларда амалий билим ва кўникмаларни эгаллашига қадар у тизимнинг тузилиши ва функционал структурасини ўрганиши, унда рўй бераётган жараёнларнинг мохиятини чуқур англаши, ахборот ва бошқариш каналларини билиши зарур. Мутахассислик фанларини ўрганишда амалийликнинг юқори бўлиши, ишлаб чиқаришга яқинлиги уларнинг умумтаълим фанларидан яққол фарқли эканлигини кўрсатади. Мутахассислик фанларида ўқувчининг танлаган касби, фаолият усуллари тўла очиб берилади. Масалан, «Технологик талим» йўналиши бўйича мутахассислик фанлари жиҳозларнинг тузилиши, тури ва ундан фойдаланиш қоидалари, таъмирлаш усуллари ва техник хизмат кўрсатиш, ўрганилаётган касб бўйича технологик жараёнларни бажариш технологиясини очиб беради.
, “Металл қирқиш дастгоҳлари” фани бўйича ўтиладиган дарсларнинг умумий соати режа бўйича 57 соатни ташкил этади. Шундан 28 соати маъруза, 12 соати амалиёт ва 17 соат мустақил таълимга ажратилган. Бизга маълумки токарлик бўйича II – разрядга эга бўлиш учун амалиётчи ўқувчи ўртача ҳисобда 350 соат бевосита дастгоҳда иш олиб боради. Ваҳоланки, , ҳам II разрядли токарлик даражаси берилади. Агар умумий соатларни солиштирадиган бўлсак, орадагги фарқни сезиш унчалик ҳам қийин эмас.
Мутахассислик фанлари бўйича билимларни амалий қўллаш соҳасини кенгайтириш, улардан мажмуавий фойдаланиш зарурлигидан келиб чиқади. , мутахассисларни тайёрлашда мутахассислик фанларини кетма - кетликда ўрганиш: таълим мазмунини оптималлаштириш, бўлажак мутахассисларнинг фаолиятларида муҳим аҳамиятга эга бўлган масалаларни ҳар томонлама чуқур ва пухта ўрганишга; машғулотларнинг таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчи мақсадларнинг изчиллиги ва уйғунлигини таъминлашга; ўзлаштирилган билим ва касбий иш-ҳаракат усулларини олдиндан маълум бўлмаган ҳолатлар ва вазиятларга «кўчириш», яъни ўқувчиларда мантиқий тафаккур, мустақиллик ва ижодий қобилиятларни шакллантириш, умуман олганда кичик мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишга катта имконият яратади.
Ўргатувчи техника воситаларидан таълим жараёнини индивидуаллаштириш мақсадларида фойдаланади. Бу техника воситаларининг дидактик имкониятлари уларга қўйилган ўқитиш программаларининг қанчалик такомилланиш даражасига боғлиқдир. Таълимнинг техник воситалари дарсларини кўрсатмали ва қизиқарли қилади. Овозли-динамик экран воситалари ўқувчиларда тасаввур ва тушунчаларни қисқа вақт ичида шакллантиришга имкон беради. Овозли-динамик экран воситалари талабаларнинг фан, санъат, маданият, жамият ҳаёти ва бошқа турли соҳалар бўйича вужудга келган қизиқишларига тўлиқ жавоб беради.
ТТВ нинг юқорида кўрсатилган қулайликлари билан бир қаторда улардан кенг фойдаланишни чегараловчи камчиликлари ҳам мавжуд. Масалан, телевизор ва кодоскоплардан ташқари бошқа техник жиҳозлардан фойдаланиш учун хонани қоронғилаштириш талаб қилинади. Бу эса талабаларнинг ёзишларига маълум қийинчиликлар туғдиради.

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling