O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi termiz davlat pedagogika instituti magistratura bo’limi qo’lyozma huquqida udk: choriyeva dilnoza ulug`bek qizi


-шакл. Ўқув ахборотини тақдим этиш ва ўқувчилар томонидан ўзлаштирилиши жараёнинг соддалашган модели


Download 1.33 Mb.
bet21/42
Sana10.02.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1183235
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   42
Bog'liq
кундузой

2-шакл. Ўқув ахборотини тақдим этиш ва ўқувчилар томонидан ўзлаштирилиши жараёнинг соддалашган модели.


Моделдан кўринадики ўқувчиларга ахборотни узатиш сифати бир қанча омиллар билан боғлик, аввало ўқитувчининг, талабаларнинг, элетрон версиянинг, ташқи муҳитнинг ҳусусий характеристикалари билан ва уларнинг ўзаро таъсири билан аникланади. Шунинг учун ҳам электрон версияларга методик талабларни аниклаш учун ўкувчиларнинг билиш фаолиятини ҳамда уни электрон версиялар ёрдамида фаоллаштириш имкониятларини белгиловчи психологик жараёнларнинг моҳиятини қараб чиқиш зарур.
Маълумки ахборот ўқувчига ички ва ташқи кўзғалишни сезгига айлантирувчи сезиш аъзолари воситасида етиб боради. Сезиш - бу бизнинг бирдан-бир билим олиш (билиш) манбаимиздир. Сезиш билишнинг бошланғич актидир, яъни предметлар ва моддий олам ҳодисаларининг оддий ҳусусиятларини акс эттиришнинг психологик жараёни (объектив оламнинг субъектив тасвири).
Ўкув жараёнида сезгилар ва ҳис туйғуларнинг асосий қисми кўриш ва
эшитиш аъзоларининг ишлаши туфайли юзага келади, уларнинг ахборотни қабул қилиш жараёнидаги ишлаш қонуниятлари муҳандислик психологияси бўйича адабиётларда етарли даражада тўлиқ ёритилган. Ахборотнинг ўқувчиларга етиб келишининг кўриш ва эшитиш каналлари ўзининг сифат ва миқдорий интерпритациясига эга бўлганлиги туфайли уларнинг оптимал
параметрлари электрон версияларнинг конкрет намунасини ишлаб чиқишнинг педагогик - техникавий талабларида акс этиши зарур (аниқлик, контраст, шрифт тури ва ўлчаш, рангларнинг мутаносиблиги, овоз жўрлиги ва ҳакозо).
Шунинг учун электрон версияларга биринчи методик талабни умумий ҳолда қуйидагича таърифлаш мумкин. Электрон версияларнинг мазмунини акс эттириш воситалари ва усуллари, инсон сезги аъзоларининг оптимал ишлаш режимларини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда танланиши зарур.
Ўқув материали мазмунини предметли акс эттириш, уни идрок килиш жараёнида юз беради. Психологияда идрок қилиш деганда теварак атрофда мавжуд бўлган предметлар ва ҳодисаларнинг инсон онгида акс этиши жараёни тушунилади.

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling