2 - боб бўйича хулосалар
Ахборот технологиялари ҳақида асосий турларини ўрганган ҳолда
ўрганиш объекти дидактик моделинининг мазмуни билан аниқланади
ва бундай моделни кўриш муаммосига комплекс ёндашишни талаб
қилади.
Электрон версияларга талаблар объектив жихатдан маълум бир
тизимдан иборат ва унинг структураси ўзининг тўғри ва тескари алоқа
каналларига эга. Унинг тузилмасининг элементлари ўзига хос
ҳусусиятларга, маълум бир мустақилликка эга бўлиб бу уларнинг яҳлит
компонентлари (дидактик, методик, техник) кўринишда тизимга
бирлаштиришнинг мақсадга мувофиқ эканлигини белгилайди.
Ўргатиш объектида ўзлаштириш учун қийин бўлган юқори даражадаги
ўкув информациясини ўқувчиларга такдим этишда электрон версиялар
ўргатиш объекти хақидаги билимларнинг оптимал манбааси сифатида
намоён бўлади.
Информация берувчи техника воситаларининг ёрдамида ўқувчиларга ўқув информацияси берилади ҳамда дарснинг кўрсатмалилиги оширилади. У овозли, статик ва овозли-динамик (аудивизуал) экран воситаларига бўлинади. Магнитофон ва граммофон ёрдамида табиат ҳодисалари (момақалдироқ, шамол гувиллаши) ва турли ҳайвонларнинг овозларини ёзиб олиш ҳамда статик экран воситаларини овозли қилиш мумкин. Умумий ўрта таълим ва касб – ҳунар таълим муассасалари радиоузели орқали радиосаёҳатлар уюштирилади, маълумотлар бериб борилади. Статик экран воситаларига диапроектор, графопроектор ва эпипроекторлар ёрдамида экранда намойиш қилинадиган диапозитивлар, транспарантлар, диафильмлар ва эпипроекция объектлари киради. Овозли-динамик воситаларга ўқув фильмлари, телекўрсатувлар ва видеомагнитофон ёзувлари киради. Бу воситалар талабаларнинг эшитиш ва кўриш органларига бир вақтнинг ўзида таъсир кўрсатиши билан бошқа техника воситалари ўртасида алоҳида ўринни эгаллайди. Контрол қилувчи ва боғловчи воситалар ўқувчилар ўқув материалини қандай ўзлаштирганлик даражаси ва сифатини аниқлаш учун хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |