O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi termiz davlat pedagogika instituti magistratura bo’limi qo’lyozma huquqida udk: choriyeva dilnoza ulug`bek qizi


Барча назорат тестлари бўйича баҳолаш тизими натижалари қуйи-дагича бўлди


Download 1.33 Mb.
bet32/42
Sana10.02.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1183235
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   42
Bog'liq
кундузой

Барча назорат тестлари бўйича баҳолаш тизими натижалари қуйи-дагича бўлди:
тўғри жавоб учун 1 балл, нотўғри жавоб учун 0 балл. Натижаларни қайта ишлаш математик статистика методлари бўйича олиб борилди.
Тажриба-синовнинг материал базаси. Электрон версия ёрдамида таълим сифатини ошириш имкониятларини аниқлаш бўйича педагогик тажриба-синовни ўтказиш учун 2008-2009 йилларда электрон версиянинг 5 та турли хилдаги намунаси ишлаб чиқилди ва тайёрланди ҳамда ўқув жараёнига тадбиқ қилинди.


3.2. Тажриба-синовнинг натижалари


Самарадорликни баҳолашнинг миқдорий мезонларини танлаш.
Турли методлар ва воситаларни таълимга жорий қилиш самарадорлигини баҳолаш муаммоси С.И. Архангельский, В. П. Беспалько, В. М. Блинов, В. М. Вергасов, И. В. Кузьмина, В. И. Михиев, А.г. Молибог, Ю. Ф. Чубук, Л. М. Фредман ва бошқа кўпаб олимларнинг илмий тадқиқот ишларида қараб чиқилган. Илмий педагогик адабиётларни таҳлил қилиш шуни кўрсатмоқдаки, бугунги кунда ўқитиш методлари ва воситаларининг самарадорлигини баҳолашнинг қуйидаги микдорий мезонлари кенг тарқалган:
- ўзлаштириш натижалари бўйича;
- билимларнинг мустаҳкамлиги бўйича;
- сарфланадиган ўқув вақти бўйича ва ҳаказо.
Ўзлаштириш даражалари мезонлари орасида энг кенг тарқалгани ўқувчилар билимини баллар ва тўғри жавоблар сони бўйича баҳолаш ҳисобланади.
Одатда ўртача баллнинг миқдори (тўғри жавобларнинг ўртача сони) ўртача қийматга нисбатан балларнинг турли хиллигини (тўғри жавоблар сони) характерловчи дисперсия катталиги билан тўлдирилади.
Назорат ва тажриба-синов гуруҳларидаги ўртача кўрсаткичларнинг фарқи муҳим аҳамиятга эга бўлиб (қачонки ишончлилик интерваллари қопланмаса), ўқитишнинг янгн методлари ва воситаларига боғлиқ деб ҳисобланади. Назорат ва тажриба-синов гуруҳлардаги ўртача кўрсаткичларни (балларни, тўғри жавоблар сонини) таққослаш (ўқитиш методдари ва воситачари орасидаги фарқнинг натижаси ўлароқ) ўқувчичарнинг билимлари даражасидаги ўзгаришлар ҳақида миқдорий кўрсаткичлар олиш имконини беради.
Маълумки ўзлаштирилган билимнинг мустаҳкамлигини белгаланган вақт оралиқларида назорат ва тажриба-синов гуруҳларда ўтказиладиган, қайтарилувчи (бир неча марта) синовларда ўртача кўрсаткичларни таққослаш (балларни, тўғри жавоблар сонини ва ҳ.к.) орқали баҳолаш мумкин. Дастлабки ва кейинги синовларнинг натижалари бир хил бўлганда мусатҳкамлик мезони ифода билан аникланади.
Машғулотларнинг қатъий регламентини ва режалаштирилишини ҳисобга олган ҳолда ўқитишнинг янги методлари ва воситаларини жорий қилишда дастурнинг бўлимлари ва мавзуларини баён қилишга ўқув вақти сарфининг қисқаришини баҳолаш машғулотларнинг ахборотлилигини ошириш орқали баҳоланиши мумкин.
Ушбу тадқиқотда электрон версияларни таълимга жорий қилишнинг нисбий самарадорлигини аниқлашда талабаларнинг қабул қилиш, ўзлаштириш, эсда саклаш (эслаб қолиш) мустаҳкамлиги самарадорлиги коэффициентлари билан аниқланади.
Назоратнинг турли босқичларида (маърузадан кейин, лаборатория амалий машғулотидан кейин ва 3 ойдан сўнг) тажриба-синов ва назорат гуруҳларидаги тўғри жавобларнинг ўртача микдори (сони).
Бунда ўзлаштириш, ўқув материалини тўлиқ, қисман (асосан) ва паст ўзлаштирган ўқувчилар сонининг ўзгариши бўйича баҳоланади. Назорат тестларининг 9-10 та саволларига тўғри жавоб берган ўқувчилар тўлиқ ўзлаштирган, 7-8 та саволларга жавоб берган ўқувчилар асосан ўзлаштирган, 5-6 та саволларга тўғри жавоб берган ўқувчилар қисман ўзлаштирган, 4 та ва ундан кам саволларга тўғри жавоб берган ўқувчилар эса бўш ўзлаштирган деб ҳисобланди. Бунда ўқитишнинг охирги натижаси сифатида ўқув материалини ўрганилганидан уч ой ўтгандан сўнги назорат натижалари олинди.

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling