3.2.2. – жадвал
Иккинчи босқич педагогик тажриба – синовларнинг натижалари
Гуруҳ таркиби
|
Гуруҳ тури
|
Маърузалардан кейинги текширув
|
Амалий машғулотлардан кейинги текширув
|
Уч ойдан кейинги текширув
|
Тўғри жавобларнинг ўрта сони m
|
Ўртача квадратли хатолик Ó
|
Маълум ишончлилик чегараси кенглиги Δm
|
Тўғри жавоблар нинг ўртача сони m
|
Ўртача квадратли хатолик Ó
|
Маълум ишончлилик чегараси кенглиги Δm
|
Тўғри жавоблар нинг ўртача сони m
|
Ўртача квадратли хатолик Ó
|
Маълум ишончлилик чегараси кенглиги Δm
|
Ўзлаштириши паст ўқувчилар
|
Н
|
5,3
|
2,7
|
0,87
|
6,7
|
1,92
|
0,62
|
5,8
|
2,52
|
0,87
|
Т-С
|
7,1
|
2,2
|
0,72
|
8,4
|
1,87
|
0,61
|
7,8
|
2,07
|
0,67
|
Ўзлаштириши юқори ўқувчилар
|
Н
|
6,2
|
2,76
|
0,89
|
7,3
|
2,06
|
0,67
|
6,4
|
2,28
|
0,74
|
Т-С
|
8,0
|
1,76
|
0,57
|
8,9
|
1,3
|
0,42
|
8,4
|
1,67
|
0,54
|
Тажриба-синов натижаларини таҳлил қилиш қуйидаги хулосаларга келиш имконини берди.
1. Амалий машғулотларида электрон версиялардан фойдаланиш натижасида "Металл қирқиш дастгоҳлари" фанининг "Металларни кесиш усуллари" бўлимини ўзлаштириш самарадорлиги ўзлаштириши паст гуруҳларда 25% га, ўзлаштириши юқори бўлган гуруҳларда 22% га, ўзлаштириш ўрта бўлган гурухдарда эса 24% га ошди.
2. Индивидуал кўрсаткичлар тарқоқлигининг 18% ва 27% га камайиши мос ҳолда ўқувчилар билимларининг ўртача мустахкамлигини, ўзлаштириш паст гуруҳларда 34% га, ўзлаштириши юқори гуруҳларда 31% га ошишига олиб келди. Тажриба-синов гурухлардаги ўқувчилар билимлари мустаҳкамлиги ошишининг асосий сабабларидан бири дидактик, методик ва техник характеристикалари такомиллашган электрон версияларни таълимда қўллаш туфайли ўқувчиларда билиш доирасининг фаоллашуви натижаси деб ҳисоблаш мумкин.
3. Электрон версиядар мажмуини анъанавий таълим шаклларига қўллашнинг нисбий самарадорлиги қуйидаги ифода билан аниқланиб, паст ўзлаштирадиган ўқувчилар гуруҳи учун -1,31; юқори ўзлаштирадиган ўқувчилар гуруҳи учун -1,27 га тенг бўлди. Умумий ҳолда ўртача таркибдаги гурухдар учун имитацион модел қурилмаларини қўллаш натижасида таълим самарадорлигининг ошишини 30% деб қабул қилиш мумкин.
4. Якуний назорат маълумотлари бўйича ўрганилаётган бўлим мазмунини тўлиқ ва асосан ўзлаштирган ўқувчилар сони ўзлаштириши паст бўлган гуруҳларда 2,18 мартагача, ўзлаштириши кучли гуруҳларда 1,52 мартагача ошди. Ўртача таркибдаги гуруҳлар учун лаборатория амалий машғулотларида электрон версияни қўллаш натижасида ўқув материалини тўлиқ ва асосан ўзлаштирган ўқувчилар сони ўртача 1,85 марта ошди
Шундай қилиб иккинчи босқичдаги педагогик тажриба-синовлар шуни
кўрсатдики таълимда электрон версияларни қўллаш, ўқувчиларда мураккаб
ўқув информациясини қабул қилиш, таҳлил қилиш ва эсда сақлаб қолиш
сифатини яъни талабаларнинг мураккаб ўқув информациясини ўзлаштириш
сифатини оширди. Бунда таълимнинг самарадорлиги ва ўқувчиларда
шаклланган билим кўникма ва малакаларнинг мустаҳкамлиги ошди. Бундай
натижага қуйидаги ҳоллардагина эришиш мумкин деб ҳисоблаймиз.
Биринчидан, агар электрон версиялар диссертацияда ишлаб чиқилган
талабларга жавоб берса ва уларни қўллаш мақсадга мувофиқ бўлса ҳамда
дидактик жиҳатдан ўзини оқласа.
Иккинчидан, электрон версияларни якка ҳолда, хатто энг такомиллашган намунасини қўллаш, таълим самарадорлигининг ошишига кафолат бўла олмайди. Бутун бўлимнинг информация таъминоти сифатини яхшилаш қобилиятига эга бўлган, ҳар томонлама чуқур ўйлаб ишлаб чиқилган электрон версияларининг комплекти зарур бўлади.
Учинчидан, электрон версиялар, анъанавий таълим воситалари (чизмалар, ўқув плакатлари, схемалар ва ҳакозолар) билан биргаликда, ҳамда бошқа турдаги ЎТВ (компьютерлар, диапроекторлар, аудио ва видео манитофонлар, кодоскоп ва бошқалар) билан бирга комплекс қўллаш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |