O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi termiz davlat pedagogika instituti magistratura bo’limi qo’lyozma huquqida udk: choriyeva dilnoza ulug`bek qizi
Машинасозлик касб - ҳунар коллежларида «Металл қирқиш дастгоҳлари» фанини лабаратория ва амалий машғулотларда ахборот технологияларидан фойдаланиб ўқитиш
Download 1.33 Mb.
|
кундузой
- Bu sahifa navigatsiya:
- - амалий машғулотларда - мураккаб объектларни ўрганиш имконини таъминловчи ёки турли хилдаги масалаларнинг оптимал ечимини топиш мантиқий структурасининг динамикасини очиб берувчи восита сифатида.
- Таълимнинг махсус босқичи
2.3. Машинасозлик касб - ҳунар коллежларида «Металл қирқиш дастгоҳлари» фанини лабаратория ва амалий машғулотларда ахборот технологияларидан фойдаланиб ўқитиш.
Ушбу босқичнинг лаборатория амалиётларида қуйидаги асосий вазифалар ҳал қилинади: назарий билимларни мустаҳкамлаш; назария билан амалиётнинг алокасини ўрнатиш; назорат - ўлчов асбоблари билан ишлашда ва оддий (содда) тажрибаларни ўтказишда дастлабки кўникма ва малакаларни ҳосил қилиш. Лаборатория амалиёти юқори малакали мутахассислар тайёрлашда муҳим рол ўйнайди, чунки таълимда мустақилликни ривожлантиришга имкон яратади. Умумий ҳолда ўқитишнинг бу даврида кўплаб лаборатория ишлари турли ўлчашлардан иборат ва уларнинг натижасида назарий қонуниятларни тасдиқловчи хулосалар олинади. Тадқиқ қилинаётган жараёнининг ўзи одатда яширин бўлиб ўқувчи уни "кўрмайди" ва кўплаб ҳолларда у ҳакда маърузада эшитади ёки у билан мустақил холда лаборатория иши тавсифи бўйича ёки бошқа манбаалар бўйича танишади. Бу анчагина вақтни талаб қилади, ва курс (фан) бўйича лаборатория ишлари сонининг кўп бўлиши эса ўртача ўзлаштирувчи ўқувчининг реал имкониятларидан ортиқча бўлади. Аттестация олдидан лаборатория ишлари бўйича "қарз'' ларни ҳай баракаллачилик билан топширилишининг сабабларидан бири айнан шундадир, бу эса касб – ҳунар коллежлари учун одатий холга айланиб қолган. Кадрлар тайёрлашнинг миллий дастури асосида ишлаб чиқилган ва олий таълимга жорий қилинган янги ўқув дастурларида бир қанча фанлар бўйича (умумий физика, химия ва бошқалар) маърузалар миқдорининг қисқариши ҳисобига лаборатория ва амалий машғулотлар миқдорининг салмоғи оширилган. Бу таълимда талабаларнинг мустақиллигини кучайтириш мақсадида қилинган албатта, лекин бу мақсадга эришиш ўқув лаборатория базасини мос ҳолда қайта ташкил қилиш орқалигина амалга оширилиши мумкин. Лаборатория машғулотларининг миқдорини ошириб қўйиш ҳам амалда бошланғич курс ўқувчиларида вақт бюджетининг етишмовчилигига олиб келади. Бизнинг фикримизча мавжуд вазиятда лаборатория амалиётини ташкиллаштиришнинг йўлларидан бири тадқиқ қилинаётган ҳодисалар ва жараёнларнинг дидактик моделларини ҳаракатлантириб (динамикасида) намойиш қилишга мўлжалланган турли электрон версияларни кенг жорий қилиш ҳисобланади. Яширин жараёнларни очиб бериш, уларнинг қонуниятларини намойиш қилиш - бу айнан электрон версияни лаборатория амалиётида кўллашнинг асосий моҳияти ҳисобланади. Конструктив жихатдан бундай модел қурилмалари лаборатория қурилмасининг бир қисми бўлиб ҳисобланиши ёки махсус лаборатория қурилмаси сифатида ясалиши, деворий стендлар кўринишида бажарилиб ўлчаш натижалари бўйича графикларни динакмик кўриш учун нурли таблога эга бўлиши ёки автоном бўлиши мумкин. Лаборатория ишини бажариш мобайнида ўрганилаётган жараён иллюстрация қилиниб унинг мантиқи ва структураси очиб берилади. Натижада ўлчашлар онгли равишда амалга оширилади, хисоботларни расмийлаштириш муддатлари кисқаради, лаборатория машғулотларининг сифати ва самарадорлиги ошади. Қаралаётган ўқув босқичида ўрганиш предметининг ўзига хослигигиа боғлик ҳолда амалий машғулотларнинг асосий турлари қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин: масалалар ечиш ва машқлар бажариш; ҳисоб -график ва хисоблаш ишлари; чизмачилик ва бошқалар. Бошланғич курс ўқувчилари учун амалий машғулотлар, лаборатория амалиёти каби ўқитувчи томонидан бошқариладиган мустақил ишларнинг юқори даражада ташкил қилинган биринчи намунасидир. Ушбу боскичнинг амалий машғулотларида электрон версияларни қўллаш соҳалари бугунги кунда нисбатан чекланган. Бу ўринда ўқув жараёнининг барча соҳалари учун умумий бўлган техник воситалар кенг қўлланилмокдаки, булар жумласига: ахборот техник воситалари; ўргатиш қурилмалари ва назорат техник воситалари мисол бўла олади. Шу билан бирга бизнинг фикримизча маълум кўламдаги масалаларни ечиш мантикий структурасининг динамикасини кўрсатувчи (ҳисоб - график ишларини бажариш ва ҳоказо) электрон версияларини қўллаш мақсадга мувофиқ келади, деб ҳисоблаймиз. Махсус йўналишдаги ўқув юртларида (транспорт, самолётсозлик, радиоэлектроника ва ҳоказо) турли қурилмалар ва жиҳозларнинг материал қисмини ўрганиш бўйича амалий машғулотлар мавжуд. Бундай машғулотларда турли хилдаги ўрганиш объектларининг натурал моделлари, ишлаш принциплари моделлари, структуравий функционал моделлар кенг қўлланилмокда. Хулоса сифатида шуни таъкидлаш мумкинки, умумилмий босқич миқиёсларида асосан электрон версияларининг барча турлари кўлланилмокда. Электрон версияларни қўллашнинг эса асосий соҳалари қуйидагилар хисобланади: - маърузаларда - мураккаб ўқув ахборотини ўқувчилар томонидан бошланғич ўзлаштириш сифатини яхшилаш мақсадида маърузали намойиш ва эксперимент воситаси сифатида, қайсики анъанавий воситалар, компьютер ёки проекцияли қурилмаларни кўллаш самарасиз (ёки самараси кам) ёки мақсадга мувофиқ бўлмаганда; - лаборатория машғулотларида - ўқувчилар томонидан лаборатория ишини чуқур ўрганиш (ўзлаштириш) ва турли ўлчашларни янада онглироқ ҳолда бажариш мақсадида, ҳодисалар ва жараёнларнинг мураккаб қонуниятларини очиб беришнинг асосий воситалари сифатида; - амалий машғулотларда - мураккаб объектларни ўрганиш имконини таъминловчи ёки турли хилдаги масалаларнинг оптимал ечимини топиш мантиқий структурасининг динамикасини очиб берувчи восита сифатида. Шундай қилиб, таълим тизими умумилмий босқичининг ўзига хос томони бошланғич курс ўқувчиларининг вақт бюджетини қатъиян тежаш зарурлигини белгилайди. Бунинг реал йўлларидан бири ўрганиш предметларининг физик моҳиятини очиб бериш билан ўқувчилар томонидан мураккаб ўқув ахборотини бошланғич ўзлаштириш сифатини ошириш ҳисобланади. Бу маммонинг ечимини таъминловчи ўқитишнинг оптимал воситаси сифатида маълум шароитларда турли хилдаги электрон версияларидан фойдаланиш мумкин. Таълимнинг махсус босқичи – касб – ҳунар коллежларида юқори малакали кичик мутахассисни тайёрлашнинг якунловчи босқичи. Бу босқич металл қирқиш дастгоҳлари фанини чуқур ўрганиш, ўқитувчи раҳбарлигида мустақил машғулотлар турлари (лаборатория ва ўқув тадқиқот ишлари, курс ишлари ва хоказо) салмоғининг ўсиши билан характерлидир. Бу босқичда ўқув ахборотининг мураккаблиги ва ҳажми нисбатан юқори бўлиб ўқув режалари бўйича махсус курсларга ажратилган соатлар миқдори унчалик кўп эмас ва одатда 50-70 соат атрофида бўлади. Фан ва техника соҳасидаги бугунги тараққиёт ўқувчиларда мустақил фикрлашни ва умуман ижодий қобилиятларни жумладан танлаган ихтисослиги соҳасида ижодий фикрлашни ривожлантириш муаммосини асосий муаммо сифатида олдинги режага олиб чикди. Бу эса таълим махсус босқичининг асосий бош вазифаси хисобланади. Таълимнинг ушбу бош вазифасини ҳал қилишда фан ва техниканинг ривожланиш характери билан объектив равишда боғлиқ бўлган бир қанча қийинчиликлар мавжуд. Биринчидан, тамомила янги ишлаш принциплари хисобига (лазер ва ядро техникаси, квант генераторлари, электрон хисоблаш машиналари ва ҳоказо) ва ҳам конструкцияларининг мураккаблашиши (микромодулли, интеграл схемалар, босма монтаж ва хоказо) ҳисобига ўрганиш объектларининг мураккаблашиши таълимнинг кўргазмалилиги ва тушунарлилигини (осонлиги, соддалиги) шунчалик даражада камайтирдики, уларни натурал намуналар ва анъанавий ўқитиш воситалари ёрдамида ўрганиш самараси камайиб кетди ёки умуман самарасиз бўлиб қолди. Иккинчидан, халқ хўжалигига автоматика ва автоматлаштирилган бошқарув тизимларининг кенг жорий қилиниши муносабати билан бир қанча мутахассисликлар бўйича талабаларни махсус тайёрлаш, мураккаб тизимларнинг (заводнинг ишлаб чиқариши автоматлаштирилган бошқарув тизими, транспорт тизими ва энерго тизимларининг диспетчерлик пункти ва ҳоказо) юқори малакали ташкилотчи - операторларни тайёрлаш характерига эга бўлди. Бундай тизимларнинг операторлари тизимнинг структураси ва ишини ташкил қила олиши, бошқарув тизимининг бошқа бўғинлари қайта ишлаган ахборотни таҳлил қилиш асосида унинг фаолият йўналишлари бўйича қарор қабул қила олиши зарур. Натижада ўқувчиларда жараёнлар устида фикр юрита олиш, маълум хажмдаги ахборотни тез таҳлил қила олиш ва оптимал ечимни қабул қилиш максадида асосий қарорни тўғри қабул қила олиш қобилиятларини шакллантиришнинг аҳамияти ошади. Учинчидан, техник ғоялар ва конструкцияларнинг жуда тез алмашинуви бўлажак кичик мутахассисларда танлаган ихтисосликлари соҳасида янгиликка мосланувчанликни анъанавий консерватизмга йўл қўймаслик ва аргументланган (асослангаи) критик таҳлилга қобилиятларни тарбиялаш масаласини янгидан қўймоқда. Шундай қилиб, таълимда кўргазмалилик ва тушунарлилик (соддалик)-нинг камлиги, ўқувчиларда тезкор фикрлашни, янгиликни мантиқий таҳлил ва таъсирчанлик қобилиятларини шакллантириш, уларга мураккаб билим ва кўникмаларни сингдириш зарурияти, ҳам таълим бериш методларини ҳамда ўқитиш воситаларини такомиллаштиришни талаб қилади. Download 1.33 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling