O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi termiz davlat pedagogika instituti magistratura bo’limi qo’lyozma huquqida udk: choriyeva dilnoza ulug`bek qizi


Ахборот технологиялардан маъруза машгулотларида фойдаланиш


Download 1.33 Mb.
bet27/42
Sana10.02.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1183235
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   42
Bog'liq
кундузой

Ахборот технологиялардан маъруза машгулотларида фойдаланиш:
Бизнинг фикримизча қаралаётган дидактик босқичнинг миқиёсида маърузаларнинг ахамияти жуда улкан,чунки назарияга ва ижодкорликка қизикиш, умуман ўқишга нисбатан иштиёқ уйғотади Маърузаларнинг таъриф тавсифи ва типологияси хусусидаги мунозараларга тўхталмасдаи, шуни таъкидлаймизки, айни босқичнинг маърузалари бу - аввало ўрганиш предметининг асосий мазмунини тизимли равишда юксак савияда (юқори малакали) баён қилишдир (тақдим этиш). Бундай маърузаларнинг ўқув мақсадлари талабаларни фаннинг маълум соҳаларидаги асосий назарий қонун ва қоидалари, ўрганиш предметининг приициплари ва конуниятлари, амалий қўлланилиш соҳалари, бугунги аҳвол ва ривожланиш истиқболлари билан таништиришдир. Бундай маърузалар бўлажак мутахассиснинг ғоявий-назарий ва касбий-малакавий шаклланишининг ибтидоси бўлиб хизмат қилади.
Маълумки, танишиш бу ҳис қилиш ва ўзлаштиришдан иборат, ҳис қилиш (сезиш) - сезги аъзоларига таъсир қилувчи предметлар ёки ҳодисаларнинг ҳусусиятлари ва сифатларининг онгда акс этишининг дастлабки руҳий жараёнидир (акти), ҳис қилиш (сезиш) сифати сезги органларининг сезувчанлигига ва таъсир қилувчининг (қўзгатувчининг) хусусий характеристикаларига боғлик. Қабул қилиш, ҳис қилиш (сезиш) асосида содир бўлади ва моҳиятни англаб етиш ва тушуниш билан чамбарчас боғлик. Ўзлаштириш - бу фикрлаш жараёни бўлиб, бунинг натижасида онгда ўрганиш объектининг конкрет кўриниши хосил бўлади. Таълимдаги зарур ўзлаштириш, ҳам бевосита, хамда кўргазмалилик воситаларини, белгиларни ва илмий усулларни қўллаш билан воситали равишда шаклланиши мумкин. Воситали ўзлаштириш бевосита ўзлаштиришга нисбатан аҳамиятлироқ, чунки бунда нафақат ҳодисанииг ташқи кўриниш, балки унинг моҳияти ва қонуниятини очиб бериш ва тушинтириш мумкин бўлади.
Тадқиқотлар кўрсатадики биринчи курс ўқувчилари воситали равишда ўзлаштиришга тўла даражада тайёр бўлмайдилар: улар учум формулалар ва белгиланишлар (символлар) ортида реал шаклни (кўриниш) кўриш қийин бўлади. Бир қанча фундаментал фанларнинг юқори даражада математикалашганлиги принцип жиҳатидан замонавий фан талабларига жавоб бериши билан бирга ўзининг салбий дидактик окибатларига хам эга, масалан: умумий физика курси, материаллар қаршилиги ва ҳоказо фанлар бўйича маърузалардан секин - аста маърузавий эспермент чекиниб бормокда, кўргазма воситалари (макетлар, моделлар. иллюстратив жадваллар ва бошқалар) кам қўлланилмокда. Икки соат давомидаги математик амаллар ўқувчиларга ўрганилаётган ходисанинг физик моҳиятини пухта (синчиклаб) тушунтириш ва кўргазмали тасвирлаш учун вақт қолдирмайди. Натижада ўқувчи томонидан ўкув материалларини юзаки ўзлаштириш ҳоллари кам эмас, тажрибали петадагокларнинг таькидлашича, ўқувчи хулоса ва формулаларни билади, аммо мутлақо ҳсч нарсани тушунмайди.
Шундай қилиб қаралаётган босқичдаги маьрузаларла конкрет ва мавҳум томонлар пухта ўйланган, катьий аниқланган бўлиши зарур. Бундан ташқари, аввалгидек ўзининг имкониятлари билан мавҳум тушунчаларни маълум даражада моддийлаштира оладиган (матсриаллаштирадиган), уларни ўқувчилар учун тушунарли бўлгаи конкрет шаклларда тақдим этадиган ўқитиш воситаларини қўллаш қатъиян зарур.
Бугунги кунда бундай ўқитиш воситаларига асосан статик ва динамик проекцион жиҳозлар, схемада модел қурилмаларини киритиш мумкин. Статик проекцион жиҳозлари ёрдамида бу муаммони ҳал қилиш қийин, чунки жараёнларнинг динамикасини акс эттириш имконияти йўқ, кадрлардаги ахборот ҳажми кичик ва ифодалиги кам. Динамик проекция жихозларининг имкониятлари юқори: ўқув кинофильмларида, мультимедиа, компьютер экранларида принцип жихатдан кўринмайдиган жараёнлар ва ҳодисаларни кўрсатиш, мультипликация воситалари билан жараёнларнинг қонуниятлари ва физик моҳиятини қайд этиш мумкин. Аммо методик нуқтаи назардан маъруза жараёнида кинофрагментлар ва компьютер технологияларидан фойдаланиш бир қанча жиддий чекланишларга эга. Ўқув фильми, айниқса мультимедиа (мультипликация) ўзига хос даражада шартли, маълум рангли ахборотга ва одатда ортиқча эмоционалликка эга. Тасвир қатъий дастур бўйича кечади, жадаллик маърузачига боғлик бўлмай у ўзининг баён қилиш услубини экрандаги тасвир мазмунига мослаштиришга мажбур. Тасвирни намойиш қилиш ўқувчининг диққатини махсус шунга қаратади ва конспект ёзишда маълум қийинчиликлар туғдиради. Маърузачининг аудитория билан алоқасининг узилиб қолиш эҳтимоли мавжуд бўлиб уни қайта тиклаш махсус чоралар талаб қилади. Ўқув фильмлари, мультимедия ва бошка кўргазмали воситаларнинг (қурилмаларнинг) ролини инкор қилмаган ҳолда биз умумилмий циклнинг фундаментал фанлари бўйича маърузаларда абстрактликни "жонлантириш"нинг оптимал воситаси модел қурилмалари деб ҳисоблаймиз.
Натурал моделларни, ҳодисалар ва жараёнлар моделлари, илмий назариялар ва комбинациялашган моделларни маъруза тажриба-синови ёки намойиш шаклида қўллаш мавҳумликни аниқлик билан боғлаш вазифасини ҳал қилади ва шу асосда талабаларнинг мураккаб ўқув ахборотини (бошланғич) ўзлаштириш сифатини яхшилайди.



Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling