O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi termiz muhandislik-texnologiya instituti
Download 1.87 Mb.
|
UMK QMB
4-МАВЗУ: ИЧКИ КУЧЛАРНИ АНИҚЛАШ
РЕЖА: Ички кучларни аниқлаш Кучланишлар тўғрисида тушунча ва турлари Ички кучлар эпюраларини қуриш тартиби Кучларнинг турлари. Конструкцияга қўйилган ташқи кучлар таъсирида таянч нуқталарида реактив кучлар (таянч реакция кучлари) ҳосил бўлади. Ташқи ва реактив кучлар таъсирида конструкция мувозанатда туради, яъни бу ҳолда статиканинг мувозанат тенгламалари ўринли бўлади. Иккинчи томондан система ташқи кучлар таъсирида мувозанатда эканлиги маълум бўлса, статика тенгламаларини қўллаб номаълум таянч реакция кучларини аниқлаш мумкин. Бу ҳолда шуни эътиборга олиш лозимки, таянчлардаги номаълум реакция кучларининг сони статика тенгламалари сонидан ортиқ бўлса, масала статик ноаниқ бўлиб, конструкция эса статик ноаниқ система бўлиши мумкин. Ушбу системаларда таянч реакцияларини топиш учун махсус усуллардан фойдаланилади. Баъзи ҳолларда ташқи кучларни актив кучлар, боғланиш реакция кучларини реактив кучлар деб аталади. Актив ва реактив кучлари биргаликда ташқи кучлар деб аталади. Ташқи кучлар таъсирида (агар иншоот конструкцияси бузилмаса) иншоот қисмлари деформацияланади. Бу ҳол иншоотнинг деформацияланиш жараёнида унга қаршилик кўрсатувчи ички кучларнинг пайдо бўлганлигини англатади. Ички кучларнинг ҳосил бўлишини кўз олдимизга келтиришимиз учун жисмни пружиналар ёрдамида туташтирилган алоҳида-алоҳида заррачалар тўпламидан иборат деб қарашимиз керак бўлади (1.8 Расм). 1.8 Расм
Заррачалар орасидаги бошланғич масофа ўзгармаса, яъни ташқи кучлар таъсир этмаганда, мос равишда деформация ва пружиналардаги зўриқиш нолга тенг бўлади. Системага ташқи кучлар таъсир этганда заррачалар орасидаги масофалар ўзгаради, улар орасидаги боғланиш вазифасини ўтовчи пружиналар чўзилади ёки сиқилади, бу ҳол системанинг деформацияланиш жараёнига кўрсатаётган қаршилигини билдиради. Шуни таъкидлаш лозимки, ушбу қурилган модел (1.8-расм) туташ муҳит гипотезасига (жисмни яхлит бутунлигига) мос келмайди, бироқ ҳолатни тушунтиришга қулайдир. Таъсир этаётган кучни кўпайтириш ёки камайтириш натижасида пружинанинг узунлиги пропорционал равишда ўзгаради. Ушбу ҳолат Р. Гукга 1660 йилда материаллар қаршилиги, эластиклик назарияси фанлари учун асос бўлган қуйидаги қонунни баён қилишга олиб келди: «Куч қандай бўлса, чўзилиш ҳам шу кабидир». Ушбу тасдиқ кейинчалик Гук қонуни деб айтила бошланди. Маълум чегарагача чўзилган ёки сиқилган пружиналар, куч олиниши билан ўзининг бошланғич ҳолатига қайтади ва бу ҳол кўп марта қайтарилиши мумкин. Бу ҳолда материал эластиклик босқичида ишламоқда ёки «Гук қонунига бўйсунмоқда» дейилади. Агар пружина маълум бир қийматдан ортиқ чўзилса ёки сиқилса, куч таъсири тўхтатилгандан сўнг бошланғич ҳолатга қайтмайди, балки «қолдиқ» чўзилиш (сиқилиш) деб аталувчи масофага фарқ қилади. Ушбу ҳолатда пружина материали эластиклик босқичидан ташқарида (Гук қонуни таъсир доирасидан ташқарида) ишламоқда дейилади. Деформациянинг жуда катта қийматларида моделдаги пружина узилади, бу ҳол материалнинг бузилишини, яъни мустаҳкамлиги етмаганлигини англатади. Download 1.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling