O`zbekiston respublikasi oliy va o`rta maxsus ta’lim vazirligi toshkent kimyo-texnologiya instituti shahrisabz filiali «oziq-ovqat va funksional oziq-ovqat mahsulotlarini ishlab chiqarishda mahalliy xom ashyo resurslaridan foydalanish


“Oziq-ovqat va funksional oziq-ovqat mahsulotlarini ishlab chiqarishda mahalliy xom ashyo resurslaridan


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/346
Sana08.11.2023
Hajmi5.03 Kb.
#1756627
TuriСборник
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   346
Bog'liq
TKTI-Shahrisabz-konfrensiya-2022

“Oziq-ovqat va funksional oziq-ovqat mahsulotlarini ishlab chiqarishda mahalliy xom ashyo resurslaridan 
foydalanish muammolari” ilmiy-amaliy anjumani Shahrisabz-2022 yil 22-23 aprel 
11
УДК 665.335
ЎТА ПАСТ КЎРСАТКИЧЛАРГА ЭГА БЎЛГАН ПАХТА ЧИГИТИЛАРИДАН 
ОЛИНГАН МОЙЛАРНИ ТОЗАЛАШНИНГ ИННОВАЦИОН ЕЧИМИ 
И.Б.Ҳайдарова
1
, т.ф.д.,проф.в.б.А.Н.Ахмедов
2
1
Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти 2-курс магистранти, 
2
Қарши муҳандислик-
иқтисодиёт институти, Озиқ-овқат маҳсулотлари технологияси кафедраси профессори в.б. 
Республикамиз ёғ-мой саноатининг асосий вазифаси аҳолига экологик тоза
рақобатбардош, юқори сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришдан иборат. Бу вазифани 
бажаришда малакали кадрлар тайёрлаш катта аҳамиятга эга. Ёғларни қайта ишлаш 
технологияси бир қатор ишлаб чиқариш жараёнларини ўз ичига олади. Булар орасида энг 
муҳимлари ёғларни рафинациялаш, гидрогенлаш, маргарин ва маргарин маҳсулотлари, 
майонез, ёғ кислоталари, глицерин ва совун ишлаб чиқаришдир.
Маълумки, ҳозирги вақтда пресслаш ва экстракциялаш усули билан паст навли ва 
ностандарт уруғларидан пахта мойлари олинади, бундай мойлар кўпгина ҳолатларда қора 
(ўткир) рангда бўлиб, амалда Ловибонд асбобида аниқлашнинг имконияти мавжуд эмас. Бунинг 
сабаби мойлар таркибида госсипол, хлорофилл ва унинг хосилалари, ёғ бўлмаган моддаларнинг 
миқдори кўплигидадир. 
Ҳозирги кунда мамлакатимиз ва хорижлик олимлар томонидан пресслаш ва экстракция 
усуллари билан олинган пахта ёғи хом ашёсидан госсипол ва унинг ҳосилаларини ажратиб 
олиш бўйича тадқиқотлар олиб борилган ва олиб борилмоқда. Жумладан, А.С.Содиқов, А.Л. 
Маркман, В.П. Ржехин, А.И. Исмаилов, А.Г. Сергеев ва бошқалар томонидан пахта чигитидаги 
юқори кислотали мойларни каустик сода, карбамид ва бошқа ишқорий реагентлар эритмалари 
билан тозалаш усулларини ишлаб чиқдилар. Бу усулларда ишқорий реагентларнинг паст 
селективлиги туфайли триглицеридларнинг муҳим қисми совунланади, бу эса ҳосил бўлган 
ёғнинг унумига ва унинг сифатига салбий таъсир қилади. 
Мавжуд технология бўйича паст навли пахта чигитларидан олинган пахта мойларини 
рафинациялашда юқори концентрацияли ишқор эритмаси (400 г/л ва кўпроқ) шунингдек 
ортиқча ишқор (150% ва кўпроқ) сарфланмоқда. Бу эса соапсток билан бирга кўп мой йўқолиши 
ва олинадиган маҳсулот чиқишини камайишига сабаб бўлмоқда.
Паст навли ва ностандарт пахта чигитларидан пресслаш ва экстракциялаш усулида 
олинган хом пахта мойларини карбамид билан модификацияланган тупроқли адсорбентлар 
ёрдамида дастлабки оқлаш йўли билан рафинациялаш технологиясини мукаммаллаштириш 
долзарб ва амалий муҳим вазифалардан ҳисобланади. Паст навли ва ностандарт пахта 
чигитларидан пресслаш ва экстракция усуллари билан олинган хом мойларни дастлабки 
оқартиришда карбамид билан модификацияланган гил адсорбентлардан фойдаланиш бўйича 
ишлар адабиётларда учрамайди. 
Республикамизнинг ёғ-мой саноати корхоналари об-ҳаво шароитига қараб, сезиларли 
миқдорда сифат кўрсаткичлари паст бўлган пахта чигитларини қайта ишлайди, уларни қайта 
ишлаш натижасида қимматли мой, реагентлар ва қўшимча материалларнинг йўқолишига олиб 
келмоқда.
Пахта мойини ишлаб чиқаришнинг мавжуд технологиясида пахта чигитининг юқори 
навларини (I ва II навларини) қайта ишлаш асосий ҳисобланади. Ушбу технологияни амалга 
ошириш шартлари I ва II навларидан олинган тегишли стандартлар талабларига жавоб 
берадиган мой ва шрот олиш имконини беради [1]. 
Паст навли пахта чигитидан олинган хом мойлар таҳлили шуни кўрсатадики, улар 
таркибида кўп миқдорда ранг берувчи моддалар (госсипол, хлорофилл ва уларнинг 
ҳосилалари), эркин ёғ кислоталари ва бошқа компонентлар мавжуд [2]. Шунинг учун паст навли 
пахта чигитидан олинган хом мойларни дастлабки оқартириш учун самаралироқ адсорбент 
танлаш илмий ва амалий жиҳатдан муҳим муаммо ҳисобланади. 
Паст навли ва ностандарт пахта чигитларидан олинган хом қора мойларни дастлабки 
оқартириш технологияси бўйича ўтказилган лаборатория тадқиқотлари шуни кўрсатдики, уни 



Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   346




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling