“Oziq-ovqat va funksional oziq-ovqat mahsulotlarini ishlab chiqarishda mahalliy xom ashyo resurslaridan foydalanish
muammolari” ilmiy-amaliy anjumani Shahrisabz-2022 yil 22-23 aprel
146
Организм биологик фаол бирикмаларни синтез қилишда ЭПК дан фойдаланиши
натижасида эйкозаноидлар ҳосил бўлади, уларнинг физиологик самаралари (масалан, тиқилма,
яъни тромблар пайдо бўлиши тезлиги пасайиши) арахидон кислотасидан синтезлаб олинадиган
эйкозаноидларнинг таъсирига айнан тескари бўлиши мумкин. Шунингдек, яллиғланишга
жавобан ЭПК эйкозаноидларга айланади, шу билан томирлар яллиғланиши ва тонусга кирган
даврларни арахидон кислотасининг ҳосиласи – эйкозанаоидларникига нисбатан анча пухтароқ
маромлаштиради.
Сўнгги йилларда ω-3 ПТЁК нинг овқатланишга мувофиқ миқдорда тушишининг
ўлчамларини аниқлашга харакат қилинмоқда. Хусусан, соғлом катта одамлар учун овқат
таркибида линолен кислотаси 1,1....1,6 г/сут истеъмол қилиниши ёғли кислоталарининг ушбу
оиласига бўлган эҳтиёжини тўлиқ қоплашини кўрсатди.
ω-3 оиласидаги ПТЁКнинг озиқ-овқатлардаги асосий манбаи зиғир уруғи, ёнғоқлар (2-
жадвал) ва денгиз балиқларининг гўштидир.
Ҳозирги пайтда овқатланишда турли оилалардаги ПТЁКнинг оптимал нисбати қуйидагича
ҳисобланади. ω-6: ω-3=6….10:1.
жадвал -3
Маҳсулот
Порция, г
Линол кислота миқдори, г
Сарёғли маргарин
82,0
21,0
45,9
11,3
қолдиқ
0
Товуқ тухуми
11,5
3,04
4,97
1,26
0,57
3,39
Ёғсиз творог
18,0
10,75
5,28
1,03
0,06
0,17
Қаттиқ пишлоқ
29,0
15,57
7,64
0,68
0,5
0,49
Сигир сути
3,6
2,15
1,06
0,21
0,01
0,03
Политўйинмаган ёғ кислоталари иккита асосий оиладан: ω-6 ёғ кислоталарига мансуб
линол кислота ҳосиласи ва ω-3 ёғ кислоталарига мансуб линолен кислотаси ҳосиласидан ташкил
топади. Ёғ тушиши умумий мувозанатланган бўлган тақдирда овқат таркибининг ёғ-
кислоталилик турланиши (модификация) ҳисобига организмдаги липид алмашинувини
оптималлаштириш нуқтаи назаридан айнан ушбу оилаларнинг нисбатлари устувор бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |