“Oziq-ovqat va funksional oziq-ovqat mahsulotlarini ishlab chiqarishda mahalliy xom ashyo resurslaridan foydalanish
muammolari” ilmiy-amaliy anjumani Shahrisabz-2022 yil 22-23 aprel
151
ЎСИМЛИК МОЙЛАРИ ТУРЛАРИ ВА ХУСУСИЯТЛАРИ ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ
САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ
Тошкент кимё-технология
институти
Шаҳрисабз филиали
Озиқ-овқат маҳсулотлари технологияси ва
Саноат
узумчилиги кафедраси катта
ўқитувчиси
Акбаров Мансур Мухторович
e-mail – akbarovm702@gmail.com
Тошкент кимё-технология институти
Шаҳрисабз филиали
Озиқ-овқат маҳсулотлари технологияси ва
Саноат узумчилиги кафедраси катта
ўқитувчиси
Ташев Сарвар Норбобоевич
e-mail – sarvar.tashev@mail.ru
АННОТАЦИЯ
Мақолада ўсимлик ёғ-мойлари турлари ва хусусиятлари ҳамда ишлаб чиқариш
самарадорлигини ошириш хусусида сўз юритилади. Шунингдек, аҳолини ўсимлик мойига бўлган
талабани қондириш, республиканинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш юзасидан фикрлар
келтирилди.
Калит сўзлар: Мойли ўсимликлар, фосфолипидлар, картиноидлар, триглицеридлар,
токофероллар,
холестерин, фосфоглицеридлар, саломаз ёғи, парфеюра.
КИРИШ
Ўсимлик мойлари – мойли хом ашёлардан ажратиб олинадиган маҳсулот, ўсимлик
мойлари деб аталади. Мойлар, асосан, юқори молекулали ёғ
кислоталарининг уч атомли
спиртлар (глицерин) билан ҳосил қилган мураккаб эфирлари – триглицеридлардан (95-97%)
ташкил топган. Ўсимлик мойлари таркибига оз миқдорда фосфолипидлар,
каротиноидлар,
мумлар, витаминлар, эркин ёғ кислоталари ҳам киради. Ўсимлик мойларининг ҳиди, таъми,
рангти ана шу моддаларга боғлиқ. Ўсимлик
мойларига бодом, ер ёнғоқ, зиғир, зайтун,
индов (рапс), канакунжут, какао, кашнич, каноп, кедр, кокос, кунжут, кўкнор, кунгабоқар, лавр,
маккажўхори, масхар, наша, олча, олхўри, пальма, помидор, ғўза, писта, соя, тўнг, тарвуз, тамаки,
узум, ўрик, шоли, шафтоли, хантал (горчица), қовун,қавоқ ва бошқа ўсимликлар мойлари киради.
Мойлар ўсимликларнинг ҳамма қисмида учрайди, лекин вегетатив органларда мева ва
уруғларга нисбатан бирмунча кам бўлади. Кўпгина ўсимлик мойлари ҳавода оксидланиб, юпқа
парда ҳосил қилади («қурийди»). Йод сони 85 дан кичик бўлган мойлар қуримайдиган, 130 дан