O`zbekiston respublikasi oliy va o`rta maxsus ta’lim vazirligi toshkent kimyo-texnologiya instituti shahrisabz filiali «oziq-ovqat va funksional oziq-ovqat mahsulotlarini ishlab chiqarishda mahalliy xom ashyo resurslaridan foydalanish


“Oziq-ovqat va funksional oziq-ovqat mahsulotlarini ishlab chiqarishda mahalliy xom ashyo resurslaridan foydalanish


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/346
Sana08.11.2023
Hajmi5.03 Kb.
#1756627
TuriСборник
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   346
Bog'liq
TKTI-Shahrisabz-konfrensiya-2022

“Oziq-ovqat va funksional oziq-ovqat mahsulotlarini ishlab chiqarishda mahalliy xom ashyo resurslaridan foydalanish 
muammolari” ilmiy-amaliy anjumani Shahrisabz-2022 yil 22-23 aprel 
5
УДК 635.655 
СОЯ УРУҒИНИ ТАКОМИЛЛАШГАН УСМ МАРКАЛИ МАШИНАДА ТОЗАЛАШ
М.С.Ибодуллаева
1
, т.ф.д.,проф.в.б.А.Н.Ахмедов
2
1
Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти 1-курс магистранти, 
2
Қарши муҳандислик-
иқтисодиёт институти, Озиқ-овқат маҳсулотлари технологияси кафедраси профессори в.б 
Республикамиз ҳукумати аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш учун халқ хўжалигининг 
барча соҳаларида айниқса қишлоқ хўжалигида катта ислоҳатлар олиб бормоқда. Ўзбекистон 
аҳолисининг ўсимлик мойига бўлган талаби асосан пахта чигитидан олинган мой билан 
қондирилади. Ҳозирда эса соя ва кунгабоқар ёғи билан таъминлаш муҳим муаммо ҳисобланади. 
Озиқ-овқат учун дон экинлари маҳсулотларидан кейин мой кўп ишлатилади. Ўсимлик мойи 
олиш учун ер шарининг барча мамлакатида мойли ўсимликлар ўстирилади [1]. 
Ёғ-мой саноати корхоналари фақатгина мой ишлаб чиқармасдан мойни қайта ишлаб 
тўйинтирилган ёғлар, маргарин, маянез, хўжалик совуни, атир совун, гилицерин, пахта, соя мойи, 
маргарин махсулотлари, майонез салат ва фармацетика мойи хўжалик ва атир совуни, гилицирин, 
олеин кислотаси, шрот, шулха ва ва шунга ўхшаш махсулотларни ишлаб чиқармоқда.
Тармоқ корхоналарида технологик жараёнларни автоматлаштириш хорижий фирмалар 
билан ҳамкорликда корхоналарни замонавий техника ва технология билан жиҳозлаш ишлар 
давом эттирилмоқда. Ҳамкорликда қўшма корхоналар ташкил этилиб уларда рақобатбардош 
жаҳон стандарти талабларига жавоб берадиган маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб ички ва ташқи 
бозорга сотилмоқда. 
Жаҳондаги ривожланган давлатлар Америка, Франция, ГДР ҳамда Россия соя етиштириш 
ва ишлаб чиқаришда катта тажрибага эгадир. АҚШ давлат бутун дунё мамлакатлари ичида 
бугунги кунда соя етиштиришда биринчи ўринда туради. Америка фермерлари 27 млн гектарга 
соя экадилар, бу дёғани Германия давлат ер майдонига тенг демакдир. Дунёнинг 80 дан ортиқ 
давлатларига соя маҳсулотларини етказиб беради. 
Соя етиштиришда Американинг 450 минг фермерлари иштирок этиб, 30 штатида соя дони 
етиштирилади. Соя дони таркибида инсон организми учун керакли бўлган ҳамма моддалар 
(оқсил, витаминлар) бор. Соя халқ хўжалигида хилма – хил мақсадларда фойдаланиш учун энг 
қимматбахо ўсимликлардан бири ҳисобланади. Соя асосий мой ва ун қилиш мақсадида экилади. 
Соя дони таркибида 33 дан 45% оқсил, 15-25% мой, 25-27% углеводлар кўп калий, фосфорлар 
бор. Соянинг майдаланган кунжарасини буғдой унига қўшиб нон, макарон, кондитер 
маҳсулотларида ишлатилади ҳамда чорва моллари учун тўйимли ем сифатида фойдаланиш 
мумкин. Тўлиқ пишмаган соя донидан соус ва консерва қилинади. Соя донидан сут ва бир неча 
хил пишлоқ олинади [2].
Соя ёғи тозалиги, мазалиги, инсон организмига енгил ҳазм бўлиши ва қувват жиҳатидан 
бошқалардан ажралиб туради. Унинг таркибида инсон организми учун муҳим бўган биологик 
актив моддалар: витаминлар (А, Д, Е, К), фосфатид ва бошқалар мавжуд. Инсон организмида 
холестерин моддасининг ортганида ёки атеросклероз кучайганда соя ёғини истеъмол қилишни 
тиббиёт тавсия этиши ҳам соя ёғининг нафақат сифатли, балки шифобахш хусусиятга эга 
эканлигидан далолат беради. 
Республикамиз аҳолисини тоза ўсимлик ёғи билан таъминлашда соянинг ўрни муҳим. Соя 
дони ҳар томонлама қайта ишлашга қулай озиқ-овқат ашёси бўлганлиги сабабли юқори 
рентабеллик тадбиркорликка мос экан.
Ҳамма ёғ заводлари бир йиллик иш учун мўлжалланган хом ашёнинг асосий қисмини 2-3 
ой ичида қабул қилиб олади. Агар йиғим-терим даврида об-ҳаво серёғин бўлган бўлса, заводга 
келтираётган уруғларнинг намлиги нормадан юқори бўлиши мумкин. Намлиги юқори, тупроқ, 
қум, барг ва бошқа чиқиндилар аралашиб қолган хом-ашёни тезда тозалаш ва қуритиш учун 
юбориш керак, акс ҳолда уруғнинг сатҳидаги микроорганизмлар ва ферментлар фаолияти 
активлашиб уруғнинг мағзида нафас олиш жараёни кучайганлиги сабали чуқур ўзгаришлар 
содир бўлади, яъни ёғ ва оқсил моддалар бузила бошлайди. 



Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   346




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling