O`zbekiston respublikasi oliy va o`rta maxsus ta’lim vazirligi toshkent kimyo-texnologiya instituti shahrisabz filiali «oziq-ovqat va funksional oziq-ovqat mahsulotlarini ishlab chiqarishda mahalliy xom ashyo resurslaridan foydalanish


“Oziq-ovqat va funksional oziq-ovqat mahsulotlarini ishlab chiqarishda mahalliy xom ashyo resurslaridan


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/346
Sana08.11.2023
Hajmi5.03 Kb.
#1756627
TuriСборник
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   346
Bog'liq
TKTI-Shahrisabz-konfrensiya-2022

“Oziq-ovqat va funksional oziq-ovqat mahsulotlarini ishlab chiqarishda mahalliy xom ashyo resurslaridan 
foydalanish muammolari” ilmiy-amaliy anjumani Shahrisabz-2022 yil 22-23 aprel 

УДК 633.511 
ПАХТА ЧИГИТИНИ ЕТИЛИШ ВА САҚЛАШ ДАВРИДА ЎЗГАРИШИ 
Г.Б.Сувонова
1
, т.ф.д.,проф.в.б.А.Н.Ахмедов
2
1
Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти 2-курс магистранти, 
2
Қарши муҳандислик-
иқтисодиёт институти, Озиқ-овқат маҳсулотлари технологияси кафедраси профессори в.б 
Ёғ-мой саноати Ўзбекистон Республикаси озиқ-овқат саноатининг етакчи 
тармоқларидан бири бўлиб, аҳоли ва халқ хўжалигини тозаланган ўсимлик мойлари, ёғлар, 
шунингдек улардан тайёрланадиган маргарин, майонез, глицерин, ёғ кислоталари ва совун каби 
маҳсулотлар билан таъминлайди. Ёғ-мой саноати мамлакатимизда ишлаб чиқариладиган озиқ-
овқат маҳсулотларининг 40%ига яқинини ташкил этади. Ёғ-мой саноатининг ривожланиши 
пахта етиштириш билан боғлиқ бўлганлиги сабабли ёғ-мой корхоналари хом ашёга яқин 
жойларга қурилган. Улар республикамизнинг барча жойларида мавжуд. 
Республикамиз ёғ-мой саноатининг асосий вазифаси аҳолига экологик тоза
рақобатбардош, юқори сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришдан иборат. Бу вазифани 
бажаришда малакали кадрлар тайёрлаш катта аҳамиятга эга. Ёғларни қайта ишлаш 
технологияси бир қатор ишлаб чиқариш жараёнларини ўз ичига олади. Булар орасида энг 
муҳимлари ёғларни рафинациялаш, гидрогенлаш, маргарин ва маргарин маҳсулотлари, 
майонез, ёғ кислоталари, глицерин ва совун ишлаб чиқаришдир [1].
Пахта чигити таркибида 17-23% мой бўлади. Чигитдан 45 дан ортиқ маҳсулот 
тайёрланади. Бир тонна чигитли пахтадан 340-350 кг тола, 550-570 кг чигит, 50-120 кг момиқ 
чиқади. 1 гектар ерда етиштирилган пахтадан (ҳосилдорлик ўртача 30 центр бўлганда) 7-8,5 
минг метр газлама, 277 кг пахта мойи, 726 кг кунжара, 47 кг совун, 108 кг момиқ, 240 кг чигит 
олинади [2].
Ҳар қандай ўсимлик уруғида ёғ, оқсил ва бошқа моддаларни тўплаш учун етарли 
даражада иссиқлик (қуёш нури), сув, минерал ва органик ўғит талаб қилади. Вегетация даври 
тугагач, ўсимлик барглари ва томирлари орқали олган озиқни уруғи ичида асосан ёғ шаклида 
тўплайди. Бу жараён жуда мураккаб бўлиб, олимлар томонидан қуйидагича таърифланган: уруғ 
ҳосил бўлиш даврида, аввало, барча озиқ моддалар углеводлар (асосан шакарлар) шаклида 
тўпланади, кейин эса улардан оқсил ва ёғ молеклалари тузила бошлайди.
Ёғ кислотлалар уруғ пайдо бўлишининг ўрта даврида ҳосил бўлади, кейинги даврда 
улардан триглицеридлар, яъни ёғ ҳосил бўлади. Шу сабабли хом (пишмаган) уруғдан олинган 
ёғнинг кислотаси сони нормадан анча юқори бўлади. Чигит пишиб етилган даврда мой кўпайиб, 
сув камая боради. Бу даврда элеоплазма суюқ гел ҳолатидан ўз ичига мой томчиларини қамраб 
олган елимсимон ҳолатга ўтади. Мағизнинг суви яна ҳам камайганда мой томчилари 
ультрадисперс ҳолатга ўтиб, гетероген система ҳосил қилади. 
Уруғларда ёғ тўпланиш даврида улар таркибидаги юқори молекулали ёғ кислоталарнинг 
миқдори ва сифати ўзгаради, улар глицерин билан реакцияга киришиб, ёғ молекулалари ҳосил 
қилади. Ёғ кислоаталар турли хил ва бир-бирига ўхшамаган, углерод бирикмаларидан 
тузилганлиги учун ёғ ҳам ҳар хил сифатли бўлади. Ёғ кислоталарининг 60 дан ортиқ тури 
маълум, лекин ўсимлик ёғлари таркибига фақат 6-8 хил кислота киради, холос [3].
Ўсимликларнинг ботаник турига ва қўлланилган агротехника усулларига қараб уруғлар 
таркибида ҳар хил сифатли ёғ кислоталар туради. Уруғлар пишган вақтда таркибидаги ёғ, оқсил 
ва бошқа органи моддалардан мураккаб бирикмалар ҳосил бўлади. Агар уруғ пишмаган бўлса, 
намлиги юқори бўлади.
М. П.Сиррадзе ва А.Б.Белованинг кузатишлари бўйича [4] чигитнинг теримбоп етилиш 
даври яқинлашганда шелуха ва мағизнинг масса нисбати ўзгариб, мағиз қисми анча кўпаяди. 
Шу билан бирга, асосий истеъмолбоп кўрсаткичи – чигит ёғлилиги 3,0-3,7% га ошади. 
Ёғлилигининг кўпайиши асосан эркин липидлар ҳисобидан боради. Боғланган липидлар масса 
улушининг кўпайиши анча кам бўлади.
Клетчатка миқдори бу даврда ўзгармайди, ди - ва олигосахаридлар миқдори бироз 
ўзгаради. Бу даврда эркин госсипол миқдорининг ўзгариши кузатилади. Теримгача 15 кун 



Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   346




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling