O`zbekiston respublikasi oliy va o`rta maxsus ta’lim vazirligi toshkent kimyo-texnologiya instituti shahrisabz filiali «oziq-ovqat va funksional oziq-ovqat mahsulotlarini ishlab chiqarishda mahalliy xom ashyo resurslaridan foydalanish
“Oziq-ovqat va funksional oziq-ovqat mahsulotlarini ishlab chiqarishda mahalliy xom ashyo resurslaridan foydalanish
Download 5.03 Kb. Pdf ko'rish
|
TKTI-Shahrisabz-konfrensiya-2022
“Oziq-ovqat va funksional oziq-ovqat mahsulotlarini ishlab chiqarishda mahalliy xom ashyo resurslaridan foydalanish
muammolari” ilmiy-amaliy anjumani Shahrisabz-2022 yil 22-23 aprel 6 Уруғ тирик организмдир. Нормал шароитда у аста-секин нафас олади. Намлик ошганда ачиш жараёни бошланиб, нафас олиш ҳам кучаяди ва мағзидаги запас озиқлар сарфлана бошлайди. Намлик ва ҳарорат ортиши ферментлар активлигини оширади. Ферментлардан оксидаза ва гидролазалар айниқса тез ривожланади. Оқсидаза мағизнинг оқсил ва бошқа моддаларини ачитади, гидролаза эса органик моддаларнинг гидролизланиш жараёнини тезлатади [3-4]. Уруғларнинг сақланувчанлигини ошириш унинг таркибидаги бёғона аралашмаларни, заракунандаларнинг мавжудлигини ва уруғнинг физик ҳамда физиологик хусусиятларини чуқур билишни, кечадиган жараёнларни мунтазам равишда аниқлаб боришни, мавжуд чора-тадбирлар комплексини ўз вақтида сифатли ўтказилишини тақозо қилади. Хом ашёни ўз вақтида турли хил бёғона аралашмалардан тозалаш ва қурутиш унинг сақланувчанлигини оширувчи муҳим тадбир ҳисобланади. Ҳамма ёғ заводлари бир йиллик иш учун мўлжалланган хом-ашёнинг асосий қисмини 2-3 ой ичида қабул қилиб олади. Агар йиғим-терим даврида об-ҳаво серёғин бўлган бўлса, заводга келтирилаётган уруғларнинг намлиги нормадан юқори бўлиши мумкин. Намлиги юқори, тупроқ, қум, барг ва бошқа чиқиндилар аралашиб қолган хомашёни тезда тозалаш ва қуритиш учун юбориш керак, акс ҳолда уруғнинг сатҳидаги микроорганизмлар ва ферментлар фаолияти активлашиб, уруғнинг мағзида нафас олиш жараёни кучайганлиги сабабли чуқур ўзгаришлар содир бўлади, яъни ёғ ва оқсил моддалар бузила бошлайди. Мавжуд омборхоналар ҳам маҳаллий об-ҳаво ва иқлим шароитларини ҳисобга олмаган ҳолда қурилган. Омборлар етишмаганлигидан мойли уруғлар ҳозирга қадар сақлаш олдидан тозаланмайди ва қуритилмайди. Хорижий мамлакатлардаги ёғ заводларида ёғли уруғларни сақлаш олдидан уларни тозалашга катта аҳамият берилади. Бундан ташқари, уруғлар намлигини кондиция даражасига келтиришдан илгари тозалаш машиналаридан ўтказилади. Соя уруғини такомиллаштирилган машинада тозалаш УСМ маркали тозалаш машинаси чигит тозалаш учун мўлжалланган. Мавжуд ёғ- экстракция корхоналарда ўрнатилган технологик ускуналарни бошқа мойли уруғларни қайта ишлаш учун қўллаш мақсадда уларни такомиллаштириш лозим. УСМ маркали чигит тозалаш машинасида сояни тозалаш учун конструктив ўзгаришлар киритилган. Мавжуд бўлган тозалаш машинасида қўшимча силкинадиган элаклар ва қўшимча транспорт элементлари ўрнатилган элакнинг тешиклар диаметри 3 ва 10 мм га тенг. Транспорт элементлари диаметри 400 мм га тенг бўлган шнекли контейнердан иборат. Бундай ўзгаришлар орқали физик-химиявий хоссалари билан чигитдан фарқ қиладиган сояни уруғларини тозалашга имконият беради [5]. Силкинадиган элакларни соя уруғлари йирик органик ва минерал чиқиндилари тозаланади. Бу чиқиндилар шнекли конвейр орқали тозалаш машинадан чиқарилади. Машинанинг асосий қисмлари: силкинадиган элаклар; оғир чиқиндилар учун шнек; соя уруғларини йиғиш ва ташиш учун шнек; чўктириш камераси, ҳаво учун трубапровод; вентилятор; циклон. Силкинадиган элаклар станинада ўрнатилган. Аспирацион қабул қилиш камерасининг тўғри тўртбурчакли бўлиб, унинг ўлчамлари: баландлиги 1920 мм, эни 1000 мм. Пастки томонннинг 640 мм масофада органик аралашмаларни суриб олиш учун тешик мавжуд. Чуктириш камеранинг ичида ҳаво оқимининг тезлигини бошқариш учун клапан жойлашган. Тозалаш машинаси қуйидагича ишлайди. Соя уруғлари таъминлагич орқали юқори силкинадиган элакка тушади (тешиклар диаметри 10 мм). Уруғлар ва майда чиқиндилар тешиклардан ўтиб пастки элакка тушади (тешиклар диаметри 3 мм). Бу ерда майда чиқиндилар ажратилади. Енгил органик аралашмалар аспирацион канал ва ҳаво трубапровод орқали чуктириш камерага тушади. Оғир чиқиндилар (металл, тош ва бош.) силкинадиган элаклардан шнекка тушади ва цехдан чиқарилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling