7 – мавзу. 1917-1941 йилларда музей иши ва ёдгорликларни асраш
Совет ҳукуматининг музейлари соҳасидаги чора тадбирлари. Туркомстарис ва унинг фаолияти. Ўзкомстарис ва унинг фаолияти. 1917 йил Октябрида Петербургдаги Ленин бошлиқ большевиклар давлат тўнтариши салбий оқибатлари. Россия мустамлакаси бўлган Туркистоннинг музейшуносликтади ўзига хос вазиятлари. Тошкентдаги большевиклар ҳокимиятининг музейшуносликка доир ишлари. 1933 йил Тошкентдаги 1-Республика конфренцияси. 1934 йил кузида РСФСР Маориф ХК томонидан олий музей курслари ташкил этилиши. 1939 йил Ўзбекистон Маориф Халқ Комиссарлиги музей ходимлари мутахассислари тайёрлаш тадбирлари.
8-мавзу. 1941-80 йилларда Ўзбекистонда музейлар ва музей иши
Уруш йилларида музейлар иши. 1945-80 йилларда музейлар иши. 1941 йил июнда СССРнинг 2-жаҳон урушига тортилиши. Мамлакатнинг ҳарбий изга тушиши. Илмий тадқиқот масалалари. Музейлар фаолияти. Музейларнинг қисқартирилиши. Фронтларда кўчма музей экспозицияларини ташкил этиш. Кўчма стационар музейлар. Музейларда ҳарбий техника ашёлари экспозицияларининг ташкил топтирилиши. Музейларда Армия муваффқиятлари кўргазмалари ташкил эттирилиши. Улуғ Ватан ғалабаси намуналари. Ҳарбийларнинг совғалари экспозициялари. Ўзбекистон колхоз, совхоз ишчилари фронтга ёрдам фондлари. Ўзбекистонга эвакуация қилинган болалар, заводлар, ҳарбий қурилмалар экспозициялари. СССР ХКС нинг 1943 йил 27 сентябр “Ўзбекистон ССР Фанлар Академиясини ташкил этиш ҳақида” қарори. Тарих ва Санъат музейларининг ташкил топиши. Илмий методик раҳбарликлар. Уй музейларнинг ташкил топиши. Мемориал музейларининг шаклланиши. Турли йўналишдаги музейларга асос солиниши. ва ҳ.к.
3 – модул: Жаҳон музейларининг шаклланиши.
9 – мавзу: Жаҳон музейларининг шаклланиши. Дунёнинг энг илғор музейлари.
Санкт - Петербургдаги Давлат Эрмитаж музейи. Третьяков галереяси.
Музейлар дастлаб бадиий асарлар мажмуига кейин эса моддий ва маънавий маърифий ёдгорликларни йиғувчи ва сақловчи муассасага айланган. Ўзининг улкан тарихий обидалари билан нафақат Европа ва Осиёда, балки бутун дунёга машҳур бўлган Италия давлатида ҳам XV асрга келиб, мавжуд ёдгорликларни мунтазам равишда тўплаш ишлари авжига чиққан.
XIX асрга келиб, энг катта музейлар АҚШ, Англия, Швеция, Япония, Ҳиндистон ва Россияда барпо этилди. Шулар қаторида 1852 йили Эрмитаж, 1873 йили Москвадаги Тарих музейи, 1892 йили Третьяков галереясининг ташкил этилгани сўзимиз далилидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |