O’zbekiston respublikasi oliy va o`rta maxsus ta`lim vazirligi


Download 371.5 Kb.
bet1/15
Sana03.09.2023
Hajmi371.5 Kb.
#1672414
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
МУЗЕЙ ДАСТУР 2022-23

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY VA O`RTA MAXSUS TA`LIM VAZIRLIGI




NAVOIY DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI




«TASDIQLAYMAN»
Navoiy davlat pedagogika instituti rektori ___________B.B.Sobirov
202___ yil “___” ________



MUZEYSHUNOSLIK
FANINING O`QUV DASTURI (Sillabus)

Bilim sohasi:

100000 - Gumanitar soha



Ta'lim sohasi:

110000 - Pedagogika

Ta'lim yo‘nalishi:

60111100- Tarix, qo’shimcha davlat va huquq asoslari





Fanning asosiy parametrlari

( Fan/ modul kodi )
MA14567818

O‘quv yili
2022/2023
2023/2024
2024-2025

Semestrlar
4-5-6-7-8

Kreditlar
18

( Fan/ modul turi )
majburiy

Ta’lim tili
O`zbek

Haftadagi dars soatlari
4 soat

Fanning nomi
Muzeyshunoslik,Arxivshunoslik

Auditoriya mashg‘ulotlari (soat)
270

Mustaqil ta’lim (soat)
270

Jami yuklama (soat)
540


Auditoriya mashg‘ulotlari va mustaqil ta’lim o’quv yuklamasi (soatlarda) ajratilgan semester bo‘yicha taqsimoti

T/r

Auditoriya mashg‘ulotlar soatlari

I

II

III

IV

V

VI

VII

VIII

1

Ma’ruza










40

30

14

14

30

2

Amaliy

























3

Seminar

























4

Labaratoriya










50

30

16

16

30

7

Jami auditoriya soatlari










90

60

30

30

60

5

Mustaqil ta’lim va mustaqil mashg‘ulotlar










90

60

30

30

30

6

Kurs loyihasi va kurs ishlari

























8

Jami yuklama


























1 – модул: "Музейшунослик" фанига кириш.
1–мавзу. «Музейшунослик» фанининг мақсад ва вазифалари. Музейларнинг мазмун жиҳатидан турлари.
Тарих музейлари, тарих-архитектура ва тарихий адабиёт музейлари; Хотра-ёдгорлик музейлари. Ватанимизнинг машҳур кишилари, арбоблари, ёзувчи, рассом, композитор ва олимларига бағишланган музейлар. Имом-Бухорий мажмуаси, Баҳовиддин Нақишбандий, Ат-Термизий, Ал-Фарғоний мажмуалари, Амир Темур даври маданияти тарихи, қатоғон қурбонлари хотира музейлари, Ғофур Ғулом, Ойбек, Абдулла Қаҳҳор ва бошқа уй-музейлари; Ўлкашунослик музейлари-вилоят, шаҳар, туман табиий шароити, тарихи хўжалиги, маданияти ва турмушини характерловчи хужжат ва ёдгорликларни топлаб, намойиш қилувчи муассаса; Санъат музейлари-тасвирий санъат, амалий санъат, мусиқа санъати, театр санъати ютуқлари музейлари, суратлар кўргазмаси ва хоказо; Соҳали музейлари-саноат, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва алоқа соҳаларидаги ютуқларни намойиш этувчи маданий-маърифий масканлар; Турли музейлар-уларга халқ маорифи, соғлиқни сақлаш ва бошқа корхоналар тарихини ёритувчи музейлар киради. Музейларнинг тузилиши жиҳатидан турлари; очиқ музейлар ва ёпиқ музейлар.Туркистондаги илк музейларнинг ташкил топиши ва уларнинг фаолияти.


2 – модул. Ўзбекистонда музей иши тарихи.
2 – мавзу: Ўзбекистонда музей иши тарихи.
Х асрдаги Бухоро ва Шероз амирликлари кутубхоналарида инсоният яратган ҳамма нодир китоблар бўлган. Ўрта Осиёнинг Рассия томонидан босиб олиниши ва маданий меросимизга бўлган муносабат. Мусулмонларнинг муқаддас китоби Усмон Қуръонининг Петербургга олиб кетилиши Чор амалдорларининг тўпловчилик ишлари. Туркистон халқ кутубхонасининг ташкил этилиши. Биринчи Тошкент музейининг очилиши ва музей экспозицияларининг мазмуни. Самарқанд ва Фарғона музейларининг ташкил топиши. Бу музейлар томонидан уюштирилган дастлабки кўгазмалар. Маҳаллий музейшунослар: Мирза Қосимов, Акрам Асқаров, Мирза Абдулла Бухорий, Шоҳимардон Иброхимов, Абу Саид Махсум, Турди Мирғиёсов.


3- мавзу: Туркистонда дастлабки музейларнинг вужудга келиши.

Туркистонда дастлабки музейларнинг вужудга келиши. Ўрта асрларда музейларнинг шаклланиши. Чор Россиясибосқини даврида маданий бойликларнинг ташиб кетилиши ва музей иши. Ўрта Осиё халқларининг қадимдан Яқин Шарқ ва Ғарб давлатлари яъни Урарту, Миср, Греция, Бобил, Рим давлатлари билан иқтисодий ва маданий алоқалари. Ўрта Осиёдан ўтган машҳур “Буюк ипак йўли”. Шарқий Осиё ва Ҳиндистоннинг Ўрта Ер денгизи билан боғлиқ масалалар.




4– мавзу: O’rta Osiyoda muzeylar va ularning shakllanishi tarixi
Ғазнавийлар сулоласининг асосчиси Маҳмуд Ғазнавий ҳам жуда кўп китоблар тўплаган. Хоразмшоҳ Муҳаммад мамлакатнинг равнақи йўлидаги ишлар. Гўзал саройлар, қасрлар, мақбаралар қурди. Нодир моддий-маънавий бойликлар тўплади, аммо бу бетакрор санъат ва маданият ёдгорликлари, бутун шаҳарлар Мўғул босқинчилари истилоси туфайли йўқотилгани. Кутубхоналар ёндирилди, маданий ҳаёт 100 йил орқага чекиниши.
5– мавзу. IX – X asrlardagi me‘moriy yodgorliklar va madaniy boyliklar

Гўзал саройлар, қасрлар, мақбаралар қурди. Нодир моддий-маънавий бойликлар тўплади, аммо бу бетакрор санъат ва маданият ёдгорликлари, бутун шаҳарлар Мўғул босқинчилари истилоси туфайли йўқотилди. Кутубхоналар ёндирилди, маданий ҳаёт 100 йил орқага чекинди.


IX – X asrlardagi me‘moriy yodgorliklar va madaniy boyliklar. IX-X асрлардаги меъморий ёдгорликлар ва маданий бойликлар. Темурийлар даври маданияти. Нодир қўлёзма хазиналари, кутубхоналар, санъат асарлари тўплами – музей сифатида. IX-X асрларда ташкил этилган музейлар. Ўрта Осиёда Мустақил Сомонийлар давлатининг (IX-X асрлар) барпо бўлиши бу борада тубдан ўзгариш. Бу даврда сарой бойликларидан ташқари катта кутубхоналар, архивлар барпо этилиши.


6– мавзу: Sovet davri muzeylari va muzey ishi.

1918 йил 23 май декрети. 1921 йил 23 май Туркомиссия ва ТаССР ХКС маориф халқ комиссарлиги қошида “Музей ишлари, қадимий ёдгорликлар, санъат ва табиатни муҳофаза қилиш бўйича қўмита” иши. 1928 йил 20 августдаги “Музей қурилиши ҳақидаги” Қарор. 1930 йил 1 декабр Музейларнинг 1-сеъзди материаллари. Миллий ғурур инсонни ўзи туғилиб ўсган, киндик қони томган қишлоқ ёки шаҳар, ота-боболари, авлод ва аждодларининг масканини улуғлашда, ота-онаси, ака-укалари, хешу ақраболарини эъзозлашда, юртининг ўтмиши, бугуни, келажаги билан фахрланишда ўз аксини топади. Шунинг учун ҳам, Янги жамият қурилаётган бугунги шароитда, Президентимиз айтганидек: “Ватан туйғуси, ватан тушунчаси биз учун саждагоҳдай муқаддас, саждагоҳдай пок ва улуғ бўлмоғи керак.





Download 371.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling