16 – мавзу: Музейлар – тарихий хотирани жонлантириш омили
Ўзбекистонда музейлар фаолиятини яхшилаш. Янги музейларнинг ташкил этилиши. Соҳа музейларига эътибор.
Мустақиллик туфайли республикамизда музейларга бўлган эътибор янада ошди. Хусусан кейинги 10 йил ичида Давлат қармоғидаги музейлар
сони 140 тани ташкил этди. Шулардан тарих музейлари 75 та, Ўлкашунослик музейлари 23 та, Бадиий Санъат Кошоналари 10 та, мемориал муассаса 20 та, адабиёт музейлари 8 та, табиат музейлари 4 тадан иборат. Айни пайтда буларда 1 миллион 600 мингдан ортиқ экспонатлар мавжуд эканлиги.
Бугунги кунда республиканинг катта ва кичик шаҳарларида, туманларида халқнинг бой тарихий-маданий хазиналарини намойиш қилувчи 510 музей ишлаб турибди. Жамиятни маънавий-ахлоқий камолга етказишда, кенг аҳоли оммасини айниқса ёш авлодни маърифатли қилишда музейларнинг роли ва аҳамияти.
17 – мавзу: Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган янги музейлар
Ўзбекистон вилоятларида фаолият кўрсатаётган музейлар ҳақида.
Музейшунослик фаолиятини ривожлантириш муаммолари. Музейшунос кадрлар етиштириш. Музейларнинг ягона тизимини яратиш.
Мустақиллик йилларида халқ ҳунармандчлигини ривожлантириш борасида катта амалий ишлар қилингани. Хусусан, республика Амалий санъат музейи фаолиятида ҳам катта ўзгаришларга эришилди. Қисқа вақт ичида музей грант ҳисобига олинган замонавий жиҳозлар билан таъминланиши. Япония ҳукумати тарафидан 2002 йили тақдим қилинган бу жиҳозлар музей видеоэлектрон техник воситалари билан кузатув ва қўриқлаш. Шунингдек, АКШ, Италия, Германия каби давлатларда музейнинг кўчма кўргазмаларини ташкил этилиши.
18-Мавзу. Музейшунослик истиқболлари
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги кўмагида музей илмий ходимлари музейнинг нодир экспонатлари тизимидан уч тилда – ўзбек, инглиз ва рус тилларидаги рангли альбомни нашрдан чиқиши. Ҳозирги вақтда музей захирасида сақланаётган жами ашёларнинг жамлама каталогини тузиш ниҳоясига етказилиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |