O`zbеkiston Rеspublikasi Oliy va o`rta ta'lim vazirligi
Атом ва молекулаларнинг узлуксиз ҳаракатда экани ва тилшуносликда динамика ҳамда статика
Download 455.5 Kb.
|
tilshunoslik va tabiiy fanlar
2. Атом ва молекулаларнинг узлуксиз ҳаракатда экани ва тилшуносликда динамика ҳамда статика
Объектив оламдаги нарса ва ҳодисалар узлуксиз ҳаракатда, ривожланишда экани фанда антик даврлардан бири маълум. Айниқса, бундай қараш Ўрта Осиё олимлари томонидан ривожлантирилди. Хусусун, Форобий «Фалсафату Аристутолис» асарида: «Улар (тўрт модда) абадий бўлолмайдилар; чунки ҳаво, сув, тупроқ ва олов бўлинадилар, бирлари бошқасига айланадилар ва балки ҳар бир унсур бошқасида мавжуддир», – дейди. Форобий Аристотелнинг олам узвлари доимо ҳаракатда, ривожланишда экани ҳақидаги фикрларини ижодий ривожлантиради. Борлиқдаги нарса ва ҳодисалар бир-бирига таъсир қилади ва таъсирни қабул қилиш ҳаракатида бўлиш билан бирга шу нарсаларни ташкил этган ички унсурлар ҳам ўзаро ана шундай ҳаракатда эканини таъкидлайди. Фанда атом-молекуляр таълимотининг кучайиши атом ва молекулаларнинг узлуксиз ҳаракатдалигини ёрқинроқ исботлаб берди. Табиий фанларда эришилган мазкур ютуқ тилшуносликка ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Структур тилшуносликнинг пайдо бўлишига атом-молекуляр таълимоти асос бўлди. Бу йўналишнинг асосчиси саналувчи машҳур швейцариялик олим Фердинанд де Соссюр тил бирликлари ҳам борлиқдаги нарса ва ҳодисалар сингари доимо ривожланишда, ўзгаришда эканини таъкидлади ва тилнинг икки ҳолати – динамик ва статик ҳолатини ажратди. Узлуксиз ривожланаётган, ҳаракатда – динамикада бўлган маълум бир тилнинг муайян бир даврга хос ҳолати статик ҳолати ҳисобланади. Ана шу нуқтаи назардан тилни ҳам икки жиҳатдан ўрганиш лозимлигини кўрсатди. Диахрония грекча dia – орқали, икки, chronos – замон сўзларидан олинган. Тилни тарихий тараққиётда, ривожланишда эканини эътиборга олиб ўрганиш диахрония ҳисобланади. Синхрония грекча synchronos сўзидан олинган бўлиб бир вақтлилик демакдир. Тил тарихий тараққиётининг муайян бир даврдаги ҳолати синхрония саналади. Тилшунослик тарихида диахрония синхрония билан узвий боғланади. Уларни бир-бирисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Тилнинг синхрон таҳлили бевосита тадқиқотчи кузатиб, эшитиб турган ҳолатни текширишга қаратилгани, фактик материалларнинг бойлиги нуқтаи назаридан диахронияга нисбатан қулайроқ. И.А.Бодуэн де Куртенэ, Н.С.Трубецкой, Р.О.Якобсон сингари машҳур тилшунослар синхрон ҳолатдаги тил системасини тўлиқ ва ишонарли тадқиқ этиш учун қандай қилиб шу ҳолатга келганини, яъни диахроник материалларга мурожаат қилиш лозимлигини таъкидлайдилар. Шунинг учун гарчи синхрон ўрганиш диахрон ўрганишдан олдин бўлса ҳам, лекин уларни бир-биридан ажратиш мумкин эмас. Синхрон ўрганиш диахрон ўрганишга йўл очади. Синхрон тадқиқотлар натижалари асосида диахрония иш кўради. Муайян тил тараққиётининг икки давр, икки синхрон ҳолати ўртасидаги ўзгаришлар икки даврдаги материалларни бир-бирига таққослаш орқали белгиланади. Download 455.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling