O`zbеkiston Rеspublikasi Oliy va o`rta ta'lim vazirligi


Тилшуносликнинг кимё билан муносабати


Download 455.5 Kb.
bet19/33
Sana07.01.2023
Hajmi455.5 Kb.
#1083246
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   33
Bog'liq
tilshunoslik va tabiiy fanlar

Тилшуносликнинг кимё билан муносабати

Тилшунослик кимё фани ютуқларидан ҳам баҳраманд бўлиб келмоқда. Кимё фанида атом-молекуляр таълимотининг вужудга келиши, энг кичик атомларнинг ҳам бўлинувчанлик хусусиятига эга бўлишининг кашф этилиши, Я.Н.Менделеев элементлар даврий системасининг вужудга келиши тилшуносликка ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Тилшуносликда тил бирликларининг муайян тузилишга эга экани, бевосита кузатишда энг кичик бирлик – табиий фанлардаги атомга тенглаштирилувчи фонеманинг ҳам бўлиниш хусусиятига эга экани, бутун таркибидаги бўлакларнинг ўзаро муносабатда, айни пайтда, бутун билан бутун ҳам катта бутунлик таркибида ўзаро муносабатда экани эътироф этила бошлади. Натижада тилшуносликка системавий тадқиқот усули кириб келди.


Шу билан бирга, кимё фанида молекула ва атомларнинг тўхтовсиз ҳаракатда эканининг эътироф этилиши тилшуносликда синхрония ва диахрония назариясининг вужудга келишига туртки берди.
Кимёвий боғланиш таълимотининг кучайиши, кимёвий боғланишда валентлик тушунчасининг марказий ўрин эгаллаши тилшуносликка ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Тилшуносликда валентлик назарияси вужудга келди.
Хуллас, кимё фанида қўлга киритилган жиддий ютуқлар бошқа фанлар қаторида тилшуносликка ҳам сезиларли таъсир этиб келмоқда.


1. Атом-молекуляр таълимот ва тилшунослик

Кимё фанида атом-молекуляр таълимотнинг пайдо бўлиши табиатшунослик оламида буюк кашфиёт ҳисобланади.


Атом-молекуляр таълимотнинг илдизи Форобий, Ибн Сино, Берунийларга бориб тақалади. Хусусан, Форобий субстанциянинг қисмларга ажралиши ва унинг турли бўлаклардан иборат экани ҳақида фикр юритади.
Улар моддаларнинг тузилиши бўйича илк маълумот берган бўлсалар ҳам, лекин уни таълимот даражасига кўтармадилар.
Кимё фанида атом-молекуляр таълимот Л.М.Ломоносов номи билан боғлиқ. Мазкур таълимотнинг асосий жиҳатлари 1741 йили ёзилган «Математик кимё элементлари» асарида ифодаланган.
Атом молекуляр таълимотининг моҳияти қуйидагиларни ўз ичига олади:
1) «Барча моддалар корпускулалардан» (молекулалардан) таркиб топади.
2) Молекулалар «элементлардан» (Ломоносов атомларни шундай номлаган) ташкил топади.
3) Молекула ва атомлар узлуксиз ҳаракатда бўлади.
4) Оддий моддаларнинг молекулалари бир хил атомлардан, мураккаб моддаларнинг молекулалари турли хил атомлардан иборат.
М.В.Ломоносовдан сўнг атомистик таълимотини инглиз олими Жон Дальтон ривожлантирди. Шунга қарамай, кимё фанида атом-молекуляр таълимот фақат XIX аср ўрталаридан эътироф этила бошлади. Кимёгарларнинг 1860 йили Карлсруэ шаҳрида бўлиб ўтган халқаро съездида молекула ва атом тушунчаларининг таърифи бўйича бир фикрга келинди. Бунга мувофиқ, молекуланинг кимёвий хоссалари унинг таркиби ва кимёвий тузилиш билан аниқланади.

Download 455.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling