O`zbеkiston Rеspublikasi Oliy va o`rta ta'lim vazirligi
Download 455.5 Kb.
|
tilshunoslik va tabiiy fanlar
системаси ва тилшунослик
Кимё фанидаги И.Д.Менделеев элементлар даврий системасининг дунё олимлари томонидан кенг эътироф этилиши ва элементларни системага солишда тутилган тамойилнинг нақадар тўғрилиги бошқа соҳа олимларининг ҳам ҳавасини келтирди. Бутунни бўлакларга, тўдани турларга таснифлашда Д.И.Менделеевга эргашган ҳолда, тасниф асосига бир белгини олишга интилдилар. Д.И.Менделеевнинг муваффақияти нимада? Унгача бўлган олимлар фақат бир-бирига ўхшаш элементларнигина таққослади. Ноўхшаш элементлар уларнинг назаридан четда қолди. Д.И.Менделеев улардан фарқли равишда ноўхшаш элементларни ўзаро таққослади. Бунинг натижасида элементларнинг атом массаларининг қийматлари ўзгариши билан уларнинг хоссалари даврий равишда ўзгаришини аниқлади. Д.И.Менделеевгача элементларнинг галогенлар, ишқорий металлар ва ишқорий ер металлар каби гуруҳлари маълум эди. Д.И.Менделеев мазкур элементларни таққослаб, уларни атом масалаларининг қийматлари ортиб бориши тартибида жойлаштирди.
Демак, элементларнинг атом массалари ортиб бориши тартибида жойлаштирилган узлуксиз қаторида фтордан кейин натрий ва магний, хлордан кейин калий, бромдан кейин рубидий ва стронций туриши керак. Агар бу элементлар атом оғирликларининг ортиб бориши тартибида жойлаштирилса, даврий равишда такрорланади. Қаторда магний билан хлор, кальций билан бром, стронций билан йод орасида нечта элемент йўқлигидан қатьи назар, элементлар хоссаларининг мазкур даврий ўзгариши кўринаверади. Буларнинг ҳаммаси Д.И.Менделеевга ўзининг даврий қонунини яратишга асос бўлди. Элементлар даврий қонунини яратишига элементларни таққослашга тўғри ёндашгани – даврий системани тузишда атомнинг асосий характеристикаси сифатида унинг атом хоссасини эътиборга олгани сабаб бўлди. Олимнинг фикрича, модданинг массаси унинг шундай хоссасидирки, қолган барча хоссалари ана шунга боғлиқ бўлиши керак. Д.И.Менделеевнинг кимё фанида эришган мазкур ютуғини бошқа фанлар каби тилшуносликка ҳам татбиқ этиш мумкин. Биринчидан, лисоний бирликларни маълум гуруҳларга таснифлашда тасниф тамойили сифатида уларнннг битта асосий белгисига таяниш ҳам Д.И.Менделеев тамойилини қўллашдир. Масалан, сўз туркумларини таснифлашда, гап бўлакларини гуруҳларга ажратишда ва ҳ.к. Иккинчидан, муайян лексик-семантик гуруҳга мансуб лексемаларнинг ўрнини белгилаш, маълум бир тилда фонемаларнинг фонологик системадаги ўрнини белгилашда ҳам Д.И.Менделеев элементлар даврий системаси таъсирини кузатиш мумкин. Туркий тиллар унлилар системасини олсак, уни айрим муаллифлар қуйидаги призмада жойлаштирадилар: Бунда қуйи қисмда лабланиш белгиси йўқ, тепа қисмда бор. Олди қисм қаттиқ, орқа қисм юмшоқ, олд қатор, чап қисм тор, ўнг қисм кенг ва ҳар бир унлининг қатъий жойлашиш ўрни бор. Д.И.Менделеев даврий системасида элементларнинг даврий жойлашувида атом массаси ортиб ёки камайиб боради. Ёки фонемалар акустик хоссасига кўра, овоз иштирокига кўра ҳам қатъий жойлашиш ўрнига эга: шовқинлилар – жаранглилар – сонорлар – унлилар. Бунда унлилар билан шовқинлилар акустик хоссасига, овознинг иштироки белгисига кўра қаторнинг икки қутбида туради. Бири белгига эга, иккинчиси (шовқунлилар) эга эмас. Қолган иккитаси оралиқ ҳолатни ҳосил қилади. Лекин уларда белги чапдан ўнгга қараб ортиб боради ёки, аксинча, ўнгдан чапга қараб камайиб боради. Шунингдек, элементлар даврий системаси асосида айрим лексемаларнинг лексик-семантик гуруҳдаги ўрнини белгилаш мумкин. Агар бирон-бир тушунча ўз ифодасини топган бўлса, бошқаларига қиёсан унинг ўрнини, бўш катагини белгилаш ҳам мумкин. Масалан, қариндошлик билдирувчи лексемалар. Келтирилган фикрларнинг ўзиёқ Д.И.Менделеев элементлар даврий системасининг тилшуносликка қанчалар таъсир этганига яққол далилдир. Download 455.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling