O`zbеkiston Rеspublikasi Oliy va o`rta ta'lim vazirligi


Нисбийлик назарияси ва тилшунослик


Download 455.5 Kb.
bet26/33
Sana07.01.2023
Hajmi455.5 Kb.
#1083246
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   33
Bog'liq
tilshunoslik va tabiiy fanlar

Нисбийлик назарияси ва тилшунослик

Ҳозирги барча фанлар математиканинг нисбийлик назариясидан фойдаланганидек, тилшуносликда ҳам бу назария кўп ҳолларда қўл келмоқда. Айниқса, тил бирликларининг частота даражаси аниқлангандан сўнг уларнинг бошқа бирликларга бирикиш эҳтимоллигини эҳтимоллар назарияси усулларини қўллаган ҳолда олдиндан айтиш мумкин. Масалан, йиғламоқ сўзини эшитишимиз билан унинг одам лексемаси билан бошланишини олдиндан тахмин қиламиз. Ёки нонни сўзидан сўнг емоқ, ёпмоқ, пиширмоқ, узмоқ каби ўтимли феъллар келишини тахминлаймиз.


Фонетик сатҳда ҳам маълум бир товушнинг бошқаси билан бирика олиш ёки бирика олмаслик қонуниятлари бор. Ана шу қонуниятларга асосланиб қайси товушдан сўнг қандай товушнинг келиши ёки келолмаслигини фараз қилиш имконияти бўлади.
Ана шу имконият эҳтимоллар назариясидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Масалан, ўзбек тилида чуқур тил орқа ундошларидан сўнг тил орқа ёки тил ўрта ундошлари келолмайди. Ёки чуқур тил орқа қ, ғ ундошлари билан тугаган сўзнинг асос қисмига к ва г ундошлари билан бошланган аффикслар қўшилолмайди. Сингармонизмни ўзида тўла сақлаб қолган туркий тилларда, лаб гармониясининг талабига мувофиқ, таркибида лаб унлиси бўлган сўзнинг асос қисмига фақат лаб унлиси иштирок этган аффикслар қўшилади. Палатал гармония талабига мувофиқ, таркибида қаттиқ ундошлар иштирок этган сўз асосларига худди шундай ундошли аффикслар қўшилади. Аксинча бўлиши мумкин эмас. Буни математик атамалар ёрдамида қуйидагича ифодалаш мумкин:
Агар х бирлиги бўлса, ундан кейин келиши мумкин бўлган у ёки zнинг эҳтимоллиги қандай?
Ёки: икки бирликнинг бирикуви берилган бўлсин – ху, у вақтда бу бирикмадан кейин келадиган zёки w нинг эҳтимоллиги қандай?
Эҳтимоллар назариясининг бир ҳолатини рус математиги А.А.Марков (1856 – 1922) изоҳлаб берди. Шунинг учун у «Марков жараёни» ёки «Марков занжири» номи билан юритилади.
А.А.Марков ўзаро тобеланган бирликлар кетма-кетлигини ўрганди. Агар Wi системасининг маълум вақтдаги ҳолати икки вақт оралиғида t системаси Wi ҳолатида бўлиши эҳтимоллигини белгиласа ва мазкур эҳтимоллик кейинги давр жараёни оқимига боғлиқ бўлса, бундай жараён Марков жараёни саналади.
Шундай қилиб, Марков жараёни шундай текшириш кетма-кетлигики, унда маълум воқеани n билан текшириш эҳтимоллиги олдинги (n – 1)нинг текшириш натижалари орқали аниқланади.
Ана шу асосда тилшуносликда матн таркибидан тушиб қолган айрим бирликларнинг нима эканини тахминлаш мумкин бўлади. Бунда матн мазмуни матн структурасидан нимадан кейин нима тушиб қолганини пайқаш ва зарур ҳолларда уни тўлдириш имкони туғилади. Масалан, Мен шанба куни кечқурун соат саккизда Тошкентдан учаман жумласини мазмунни тўла сақлаб қолган ҳолда турли қисқарган шаклларда баён этиш мумкин.
Шунингдек, ахборотни қисқа шаклларда баён қилиш имконияти «ортиқчалик» эҳтимоли билан ҳам узвий алоқадордир. Масалан, Аҳмад келди жумласида учинчи шахс тушунчаси икки марта такрорланади. Шунинг учун «ортиқчалик» эҳтимоллиги асосида, агар ким келганига алоҳида сўзловчининг диққати тортилмаса, жумла мазмунига зарар етказмаган ҳолда Аҳмад сўзини тушириб қолдириш имкони мавжуд. Худди шунингдек, Мен хатни ёздим жумласида ҳам биринчи шахс шаклидаги ёзмоқ феъли ва хат тушунчалари икки марта такрорланади. Чунки ёзмоқ лексемасининг ўзида хат семаси мавжуд. Шунинг учун мазкур жумлани ҳам юқоридаги каби қисқартириш эҳтимоли бор.
Ушбу операциялар, айниқса, ҳозирги кунда ахборот узатувчи машиналар учун дастурлар тузишда катта аҳамиятга эга.



Download 455.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling