O`zbеkiston Rеspublikasi Oliy va o`rta ta'lim vazirligi


Модда таркибининг доимийлиги қонуни ва


Download 455.5 Kb.
bet23/33
Sana07.01.2023
Hajmi455.5 Kb.
#1083246
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   33
Bog'liq
tilshunoslik va tabiiy fanlar

4. Модда таркибининг доимийлиги қонуни ва
тилшунослик

Таркибнинг доимийлиги қонуни кимёнинг асосий қонунларидан биридир. Бунга мувофиқ, ҳар қандай тоза модда, олиниш усулидан қатъи назар, ўзгармас сифат ва миқдорий таркибга эга бўлади. Масалан, карбонат ангидрид (СО2) кўп хил усуллар билан синтез қилиниши мумкин: 1) углерод (II-оксид билан кислороддан (CaCO3 = CaO + CO2), 2) карбонатларга кислоталар таъсир эттириш орқали ва ҳ.к.


Лекин барча ҳолларда СО2нинг сифат таркиби (углерод ва кислород) ва миқдор таркиби (углероднинг миқдори 27,27%, кислороднинг микдори 72,73%) ўзгармас ҳолда сақланиб қолади.
Айниқса, мазкур қонунни тушунтиришга атом-молекуляр таълимот катта ёрдам беради. Бу таълимотга кўра, атомларнинг массаси ўзгармас бўлгани сабабли модда масса таркиби ҳам умуман ўзгармас бўлади.
Табиий фанларда кенг қўлланилган ва катта муваффақият қозонган модда таркибининг доимийлиги қонуни тилшунослик фанига ҳам ўзининг маълум таъсирини кўрсатди.
Бу назариянинг энг йирик вакили саналувчи Луи Ельмслев тил ва нутқ бирликларини бир-бирига солиштирар экан, барқарор (констант) ва ўзгарувчан бирликларга ажратади. Бевосита кузатишда сезги органларимиз ёрдамида фаҳм этиладиган бирликлар ўзгарувчан бирликлар, уларнинг замирида яширинган ва ҳар бирида такрорланиш хусусиятига эга бўлган моҳият барқарор бирликлар ҳисобланади. Масалан, i, ы, i: каби бевосита эшитган товушлар бир фонеманинг – лаблашмаган, тор унли фонеманинг бевосита кўринишларидир. Улар нечта кўринишда талаффуз этилмасин, ҳаммасида битта моҳият такрорланди. Юқори бевосита кузатишда сезги органларимиз билан фаҳм қилинган бир нечта товушнинг ҳаммасида торлик, лабланмаганлик белгиси маълум даражада сақланади. Акс ҳолда, бошқа фонеманинг варианти бўлади.
Кўринадики, тилшуносликда инвариант – вариант тушунчаларининг пайдо бўлишида алгебрадан ташқари, кимё фанининг ҳам роли бор.


5. Д.И.Менделеевнинг элементлар даврий

Download 455.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling