O’zbekiston respublikasi qishloq xo’jaligi vazirligi o’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi termiz agrotexnologiyalar va innovatsion rivojlanish instituti
Download 1.13 Mb.
|
полиз экинларини сақлаш
II. Ҳисоблаш қисми
2.1. Фаол шамоллатиладиган ва совутиладиган доимий омборларда 200 тонна қовунни узоқ муддат сақлаш учун зарур бўладиган контейнерлар сонини ҳисоблаш. Бунда қовун сақланадиган контейнернинг 1м3 учун сиғими 50 кг. Контейнернинг узунлиги 1 м, эни 0.5 м, баландлиги 0.5 м. Дастлаб контейнернинг умумий сиғимини хисоблаб топамиз. 1 * 0,5 * 0,5=0.25 м3 Энди битта контейнерга қанча қовун жой бўлишини ҳисоблаймиз. 1 м3 ----------50 кг 0.25 м3 ------х=12.5 кг Демак битта контейнерга 12.5 кг қовун жой бўлар экан. 67.5 кг ни тоннага айлантириб олсак 0.0125 т бўлади. Энди 400 тоннани 0.0125 тоннага бўламиз. Демак бизга 16000 дона контейнер керак экан. Ҳулоса Кейинги йилларда cабзавот ва полиз маҳсулотларни сақлаш ҳамда ташишда катта ҳажмли контейнерлардан кенг фойдаланилмокда. Бундай усуллардан фойдаланиш меваларни кўплаб заҳаланиш ва уринишдан сақлайди. Масалан, картошка кавлаб олингандан то ишлатилгунга қадар 30 маротаба уринар экан. Шуни таъкидлаш керакки, сабзавот ва мева маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлашда исрофгарчиликни камайтиришнинг ҳали фойдаланилмаган кўплаб имкониятлари мавжуд. Бунинг учун, аввало, янги омборхоналар қуриш, эски омборхона ва консервалаш корхоналарини қайта тиклаш зарур. Шунингдек, кам чиқимли технологияларни ишлаб чиқишга дойр илмий изланишларни жадаллаштириш даркор. Исрофгарчиликни камайтиришда ҳосилни йиғиштиришнинг муддати ва технологик талабларига тўла риоя қилиш муҳимдир. Эрта (етилмасдан) узиб олинган мевалар нордон, шираси кам ва ранги хунук бўлади. Сақланганида кўп вақг ўтмасдан буришиб қолади, чунки мева тўла пишиб етилгандан кейингина унинг ҳужайралари сув ўтказмайдиган ҳолга келади. Эрта йиғиштирилган ҳосил нозиклиги боне тез бузилади ва уни олис жойга олиб бориш қийинлашади, чунки у узоқ сақланмайди. Сабзавот ва меваларни кечиктириб (муддатидан ўтказиб) териш ҳам ҳосил сифатига салбий таъсир кўрсатади ва ортиқча иерофгарчиликка олиб келади. Кечиктириб терилган мевалар мазали бўлмайди ва сақланаётганда тез бузилади. Вақгидан ўтиб терилган олма, ноклар тез юмшаб, меваси унсимон ҳолга келади. Помидор оқиб тушади, карамнинг боши ёрилиб кетади, бодринг сарғаяди ва ҳ. к. Хуллас, эрта ёки кеч йиғиштирилган сабзавот ва мева маҳсулотлари нафақат сақлаш, балки қайта ишлаш учун ҳам яроқсиз ҳолга келиб қолади. Мевачилик ва сабзавотчилик хўжаликларида режага риоя қилинмаслиги, ишнинг хўжасизларча юритилиши натижасида ҳосил кўплаб нобуд бўлади. Саноатни хом ашё, аҳолини кўплаб қуритилган мевалар билан таъминлаш ишлари издан чиққани туфайли хўжаликнинг даромади камаяди. Ҳосилни сотишга тайёрлаш, жумладан, шартномалар тузиш, ҳосилни йиғиб-териб олиш, ташиш, сақлаш ва қайта ишлаш билан боғлиқ барча чора-тадбирлар айни вақгида, кечиктирмасдан, уюшқоқлик билан юқори унумда ўтказилишини таъминлаш лозим. Мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш даврида уларни касалланиши, зараркунандалар билан зарарланиши истеъмоллик даражасини кескин камайтиради ва иерофгарчиликка олиб келади. Шунингдек, меваларнинг механик шикастланиши-тешилиши, ёрилиши, эзилиши ва бошқалар харидоргирлик қийматини пасайтириб, этига микроорганизмлар кириши учун йўл очади. Фан ва техника ривожланишига қарамай, ҳамон кўплаб ҳосил нобуд бўлмокда. Зеро, теримдан кейинги даврда исрофгарчиликни камайтириш ва асосий сифат кўрсаткичларини сақлаш учун ҳосилни ташиш, сотишни тўғри ташкил этишга катта эътибор бериш керак. Сақлаш давридаги исрофгарчилик маҳсулотларнинг физик ва физиологик хусусиятлари айниши натижасида рўй беради, Маҳсулот табиатини, сақлаш даврида унда рўй берадиган ўзгаришларни, маҳсулот учун ишлаб чиқилган сақлаш режимларини яхши билиш исрофгарчиликни камайтириш имконини беради. Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling