Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишган ҳолда
инвесторлар (буюртмачилар) томонидан тасдиқланади.
Бошқа манбалар ҳисобига амалга ошириладиган қурилишларнинг аниқ
рўйхатлари инвесторлар (буюртмачилар) томонидан мустақил
равишда
тасдиқланади.
Кредит ресурсларини жалб этган ҳолда амалга оширилаётган
инвестиция лойиҳаларининг аниқ рўйхатлари
тегишли кредит шартномаси
ёки кредитловчи банкнинг ёзма розилиги мавжуд бўлганда тасдиқланади.
Қурилишларнинг аниқ рўйхати биринчи
йил мобайнида танлов
савдолари ёки Йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини
амалга
оширишни мувофиқалаштириш кенгашининг алоҳида қарорлари бўйича
аниқлаштирилиши мумкин.
Қурилишнинг титул рўйхати тасдиқланган
лимитлар доирасида
қурилишнинг
бутун
даврига
тузилади
ва
Инвестиция
дастури
тасдиқлангандан кейин 2 ойдан кечиктирилмасдан
танлов савдолари
натижаларига кўра шакллантирилади.
Қурилишнинг титул рўйхати инвестор (буюртмачи) томонидан пудратчи
билан келишган ҳолда тасдиқланади.
Қурилишнинг тасдиқланган титул рўйхатида капитал қўйилмалар
лимитлари умуман инвестиция лойиҳасини
амалга ошириш учун назарда
тутилади, бунда қурилиш-монтаж ишлари, асбоб-ускуналар харид қилиш,
лойиҳа-қидирув ишлари харажатлари ва бошқа харажатлар (пудратчи ва
буюртмачи харажатлари алоҳида кўрсатилади) қурилиш йиллар бўйича
тақсимланган ҳолда ажратиб кўрсатилади.
Биринчи молиявий йилда қурилишнинг титул рўйхатида лойиҳа-
қидирув, қурилиш-монтаж ишлари кўрсаткичлари аниқлаштирилишига йўл
қўйилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: