O‘zbekiston respublikasi qurilish vazirligi toshkent arxitektura qurilish instituti


Фуқаро мухофазаси давлат тизимлари


Download 408.07 Kb.
bet14/16
Sana04.04.2023
Hajmi408.07 Kb.
#1326629
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
Диплом Махмудов охирги

Фуқаро мухофазаси давлат тизимлари — ҳар бир даврда ҳам, тинчлик даврда ҳам юзага келадиган хавфлардан аҳолини, худудларни, моддий бойликларни мухофаза қилишда муҳим вазифаларни бажаради. Бу борада Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майда қабул қилган «Фуқаро мухофазаси тўғрисида» ги қонунида ўз аксини топган.
Ушбу қонун фуқаро мухофазаси сохасидаги асосий вазифаларни, уларни амалга оширишнинг ҳукукий асосларини, давлат органларининг, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ваколатларини ҳамда фуқаро мухофазаси кучлари ва воситаларини ҳам белгилаб берган.
Бахтсиз ходиса – киши организмининг иш кобилиятини йукотишга олиб келадиган тусатдан жарохатланишидир. Бахтсиз ходисаларга травмалар, шикастланишлар, синиш, куйиш, иссиклик уриши, совук уриши, кучли захарланишлар киради.
Бахтсиз ходисалар ишлаб чиқариш билан, иш билан боглик булган, ишлаб чиқариш билан боглик булмаган, ишдан ташкари юз берган (маиший) бахтсиз ходисаларга булинади.
1. Бахтсиз ходиса куйидаги холларда ишлаб чиқариш билан боглик бўладиган хисобланади.
а) ташкилот территориясида содир бўлса;
б) ташкилот топширигини бажараётган пайтда ташкило территориясидан ташкарида, шунингдек, ташкилотларга тегишли булган транспортда ишчи ва хизматчиларни иш жойига олиб бориш пайтида ва бошка холларда содир бўлса;
в) иш вакти давомида, иш бошланишидан олдин ва тугалланганидан сунг, асосий иш вақтидан ташқари ишларни бажаришда, дам олиш ва байрам кунларида;
г) иш вакти мобайнида корхона яқинида ёки бошқа иш урнида, бунга кузга тутилган танаффуслар киради.
2. Бахтсиз куйидаги холларда иш билан боғлик деб хисобланади.
а) давлат ва жамоат вазифаларини бажаришда, шунингдек, касаба уюшма ёки бошка жамоат ташкилотларининг махсус топширикларини бажариш пайтида, инсон хаётини куткаришда, давлат мулки ва жамоат тартиб-интизомини мухофаза килиш буйича фукаролик бурчини бажаришда;
б) ишга бориш ва ишдан кайтиш йулида.
3. Бахтсиз ходиса куйидаги холларда ишлаб чиқариш билан боғлик эмас деб хисобланади.
а) маъмуриятнинг рухсатисиз шахсий максадларида кандайдир буюмлар тайёрлашда ёки корхонага тегишли транспорт воситаларидан фойдаланишда;
б) ташкилот территориясида спорт уйинлари вактида;
в) материал, асбоб-ускуна ёки бошка нарсаларни угирлаш вактида;
г) маст булиш натижасида юз берганда. [19]
Юкорида санаб утилган категорияларга кирмайдиган барча бошка бахтсиз ходисалар ишдан ташқари юз берган яъни маиший бахтсиз ходисалар хисобланади. Улим билан тугаган, оғир жарохатланиш ва группа билан бахтсиз ходисага учраган холлардан ташқари хамма бахтсиз ходисаларни текширишни цех бошлиги, хавфсизлик техникаси инженери ва жамоат инспектори таркибида тузилган комиссия томонидан текширилади.
Бир кундан кам булмаган иш кунини йуқотган бахтсиз ходисалар 24 соат давомида текширилиб, махсус форма бўйича (Н - 1) 4 нусхадан акт тузилади.
Актда бахтсиз ходисага учраган киши хақидаги ахборотдан ташқари, аниқланган бахтсиз ходисанинг сабаблари келтирилиши ва бундай бахтсиз ходисалар қайтарилмаслиги учун андай чора-тадбирлар курилганлиги хақида ахборот берилади.
Актни корхонанинг бош инженери тасдиқлайди. Актнинг бир нусхаси цех бошлиғига юборилади ва у бош инженер белгилаган муддат давомида актда курсатилган мехнатни мухофаза қилиш масалаларини амалга ошириши керак, иккинчи нусхаси касаба уюшмага, учинчиси тегишли касаба уюшманинг техник инспекторига ва туртинчиси мехнатни мухофаза килиш бўлимига назорат урнатиш учун юборилади. Маъмурият бахтсиз ходисага учраган кишига актнинг тасдиқланган нусхасини бериши шарт. Бахтсиз ходисанинг асоратлари кейинчалик ҳам келиб чиқишини хисобга олиб, актлар 45 йилгача сақланиши керак.
Бахтсиз ходисага учраган кишини хисобга олиб, унга маълум даволаниш курси белгиланади. Агар зарур бўлса касб касаллигига учраган кишини мехнат эксперт врачлар комиссияси (ВТЭК) га юборилади ва унда унинг касб касаллигининг оқибати натижасида ногиронлик гурухи аниланади.
Хавфсизлик техникаси-хавфли ишлаб чиқариш омилларнинг, яъни хавфсизлик қоидалари бузилгандаги бахтсиз ходисалар, шикастланишларни келтириб чиқарадиган омилларнинг инсонга таъсир этишнинг олдини оладиган ташкилий ва техникавий тадбирлар мажмуидир. [19]
Республикада мехнат хавфсизлиги стандартлари системаси ишлаб чиқилган бўлиб, уларда инсоннинг мехнат жараёнида соғлигини сақлаш, хавфсиз иш шароитларини яратиш, турли касалликлардан сақлаш каби қонун қоидалар норма талаблари бўйича хўжжатлар келтирилган.
Республикамизда мехнат мухофазаси масалалари давлат органлари назоратидадир.
"Ўзбекистон Республикасининг меҳнат қонунлари кодекси" 1971 йил 17 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашида қабул қилинган бўлиб, 1994 йил 1 мартгача бўлган ўзгаришлар ва қўшимчаларни хисобга олган холда нашрда чоп этилган. Бу мехнат кодекси бозор иктисодиёти шароитларини хисобга олган холда мулкчиликнинг қайси шаклидаги корхоналарда бўлишига қарамай ишчи ва ходимларнинг мехнатга доир хуқуқларини химоя қилишни, уларнинг мехнатга доир муносабатларини тартибга солади. [19]
18 ёшга тўлмаган ўсмирлар оғир ишларда ва меҳнат шароити зарарли ёки хавфли бўлган ишларда фойдаланиш тақиқланади. Уларни медицина кўригидан ўтказилгандан кейинғина ишга қабул қилинади, шунингдек хар йили медицина кўригидан ўтиб туришлари шарт. 18 ёшга тўлмаган ўсмирларнинг тунги ва иш вақтидан ташқари ишларга жалб этиш тақиқланади. Уларни ишдан бўшатиш тумандаги вояга етмаганлар комиссиясининг розилиги биланғина йўл қўйилади.
Сув билан таъминлаш, ер қазиш, тош териш, бетон ишлари, монтаж қилиш, пардозлаш, том ёпиш ва бошқа қурилиш жараёнларида меҳнат ҳавфсизлигини таъминлаш энг аввало начальникларга юклатилади. Меҳнат ҳавфсизлиги бўйича аввало қонун қоидалар ишлаб чиқилиб, ҳар бир станция ишчиларига унга риоя қилиш тўғрисида имзо қўйдиради. Сув тармоқлари бўйича меҳнат ҳавфсизлигини таъминлашда режа бўлиши керак.

  1. Ҳар бир қудуқ белгиланганлиги.

  2. Ҳар бир камералар белгиланганлиги.

Қудуқ билан ишлашда камида 3 та кишидан иборат бўлиши керак. Қудуқга тушиш фақат бир кишига рухсат этилади. У кишининг ўзи билан махсус белбоғи, газоанализатор ва албатта махсус лампаси бўлиши керак.
Насос станциялари ўчгандагина сув келувчи қудуқларда ишлаш мумкин. Улларнинг двигатели ва моторлари фақат шундагина таъмирланади.
Беркитиш ускуналарини таъмирлаш фақат тармоқдан сув оҳиргача бўшатилгандагина рухсат этилади.
Қувурларни монтаж қилиш ишлари пайвандланганидан сўнг мақсадга мувофиқлиги кўрсатилган.
Пайванлаш ҳам оғир иш саналиб 18 ёшгача рухсат этилмайди. Пайвандлашда керакли химояланиш воситалари.

  1. Ҳимоя пойафзали

  2. Қўлқоп

  3. Махсус кўзойнак

  4. Шлем ва маска кийиб бажарилади

Иш бошлашдан олдин аппарат корпуси ва рубильник ерга уланганлигини текшириш зарур.
Агар аппаратда кучланиш бўлса уни дарҳол электр тармоғидан узиб қўйиш шарт. Пайвандлаш жойида сув ва хўл латта бўлиши зарур.
Tраншея қазиш ишларидаги хавфсизлик унга ўтиб бўлмас тўсиқлар билан ўраб қўйилади ва бу ўралган ҳудудлар тунда махсус ёритиш лампалари билан ёритилиб қўйилади. Шунингдек меҳнат шароити ҳам бу ерда яхшиланиши лозим. Траншея қазишда асосан катта жойларни махсус машина қазийди. [18]
Юк кўтариш-ташиш машинасининг сим ёки қурилмаларининг сим арқонни мустаҳкамлигини текшириш талаб қилинади.
Берилган: Р=12000Н - сертификат бўйича сим арқоннинг узилиш кучи;
Q=10000Н - динамик кучланиш хисобга олинмаган юкнинг энг катта оғирлиги;
полиспастдаги блоклар сони n=2, 3 ва 4;
механик юритмали, машина оғир режими ишлайди.

Download 408.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling