O‘zbekiston respublikasi qurilish vazirligi toshkent arxitektura qurilish instituti


Қувурларни темир йўлдан ёки дарёлардан ўтказиш (дюкер)


Download 408.07 Kb.
bet8/16
Sana04.04.2023
Hajmi408.07 Kb.
#1326629
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16
Bog'liq
Диплом Махмудов охирги

2.13. Қувурларни темир йўлдан ёки дарёлардан ўтказиш (дюкер)

Канализация тармоқлари дарё, сойлар, сув оқизиш каналлари, темир йуллар, автомобил йуллари ва трамвай излари билан кесиб утганда дюкер эстокада ва утиш қурилмалари қурилади. Дюкер кириш /юкори/ ва чикиш /пастки/ камера ва қудуқлардан иборатдир.Туғри кисмидаги қувурлар бирмунча қияликда ёткизилади, ён бошидаги қияланган қувурлар горизонтал чизигига нисбатан 30 дан ошмаган холда пастга тушади ва юқорига кутарилади. [11]


Дюкерлар иккита ишчи қувурдан кам бўлмаслиги, ҳамда уларнинг диаметри 150мм пулат қувурлардан қурилади, агарда дюкерлар сой ва жарликлардан утиш учун қурилса у холда битта кувур ёрдамида утиш мумкин ва улар диаметри 150 мм дан кичик булмаган пулат, чуян, асбестоцемент, темирбетон кувурлардан лойихаланиши мумкин. [11]
Дюкернинг йуналиши:
А) кесиб утадиган тусиққа тик бўлиши;
Б) узунлиги ва жойланиш чуқурлиги энг кам;
В) энг кулай тупрок тузилишидан утиши;
Г) дарёдан кесиб утадиган жойда дарё қирғоқлари ва тублар сув билан ювилмайдиган бўлиши лозим.
Дарёнинг сув ости жойлаштириладиган дюкер қувури, дарё тубидан қувур устигача булган масофа 0,5 м дан кам булмаслиги керак.
Дюкернинг кириш камераси бетонли девор билан икки қисмга бўлинади: хул ва қуруқ камераларга. Хул қисмига очиқ тарнов жойлаштирилади, қуруқ қисмида қувур бўлиб улар зулфин ва тусиқ билан жихозланган бўлади, керак бўлганда қувурларнинг бирортасини ёпиш учун камераларнинг катта кичиклиги қувурларнинг диаметрига ва сонига боғликдир. Қувурлар орасидаги масофа 0,7-1,5 м оралигида, ён деворлар ва қувурлар орасидаги масофа 200 мм дан кам булмаслиги керак. Камераларнинг баландлиги ичида зулфин , тусиклар ва ишчиларнинг ишлашлари қулай бўлиши учун, тарнов қиррасидан 1800 м дан кичик булмаслиги керак. Камералар ишчилар ичига тушганлиги сабабли люк, нарвон ва халқа билан таъминланган бўлади, агарда коллекторларнинг диаметри 600 мм дан катта бўлса панжара тусиқлар билан жихозланади. Агарда курилган люк диаметрлари канализация қувурларини тозалаш учун тушириладиган асбоблар катта-кичиклигидан кичик булса, у холда қушимча асбоблар тушириш учун люк урнатилади. Камералар йиғма бетондан қурилади, агарда камеранинг шакли мураккаб булса, у холда бетондан қуйиш мумкин.
Юқоридаги камерада оқова сувларни фавқулотда ташқарига чиқазиб ташлаш қувурлари жойлаштирилади.
Дюкерлар чиқиш камералари билан тугайди, бу камераларда босимли кувурлар босимсиз коллекторларга утади. Бу камерада хам тарновлар тусик билан жихозланган булади.
Дюкерлар лойихаланганда уларни гидравлик хисобланади. Дюкерларда оқова сувлар тулиб оқади ва шу сабабли уларни босимли қувурлар сифатида хисобланади. Дюкерларни хисоблашдан мақсад дюкерларнинг бошлангич ва охиридаги қувурларнинг жойланиш кийматларини аниқлашдан иборатдир, улар оқова сувларнинг бир ярим қиймати битта қувурдан утказилганда, қувурларнинг узунлиги бўйича босим йўқолиши билан махаллий қаршиликлар йиғиндисидан иборатдир. [11]
Махаллий қаршиликлар оқова сувларни кувурларга киришида, қайилишларда, арматураларда ва чиқишда булиши мумкин.


Download 408.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling