O‘zbekiston respublikasi qurilish vazirligi toshkent arxitektura qurilish instituti
Табиий тусдаги фавқулодда вазиятларга
Download 408.07 Kb.
|
Диплом Махмудов охирги
- Bu sahifa navigatsiya:
- Техноген тусдаги фавқулодда вазиятларга
- 4.4. Экологик тусдаги фавқулодда вазиятлар.
Табиий тусдаги фавқулодда вазиятларга 3 хил турдаги хавфли ходисалар киради:
1) геологик хавфли ҳодисалар: зилзилалар, ер кўчишлари, тоғ ўпирилишлари ва бошқа хавфли геологик ҳодисалар; 2) гидрометеорологик хавфли ҳодисалар: сув тошқинлари, селлар, қор кўчкилари, кучли шамоллар (довуллар), жала ва бошқа хавфли гидрометерологик ҳодисалар; 3) Фавқулодда эпидемиологик, эпизоотик ва эпифитотик вазиятлар. Техноген тусдаги фавқулодда вазиятларга 7 хил турдаги вазиятлар киради: 1) Транспортлардаги авариялар 2) Кимёвий хавфли объектлардаги авариялар: 3) Ёнғин-портлаш хавфи мавжуд бўлган объектлардаги авариялар: 4) Энергетика ва коммунал тизимлардаги авариялар: 5) Бино ва иншоотларнинг бирдан қулаб тушиши билан боғлик авариялар: 6) Радиоактив ва бошқа хавфли ҳамда экологик жихатдан зарарли моддалардан фойдаланиш ёки уларни сақлаш билан боғлиқ авариялар. 4.4. Экологик тусдаги фавқулодда вазиятлар. Экологик тусдаги ФВлар асосан 3 хил бўлади: 1. Қуруқлик (тупроқ, ер ости)нинг ҳолати ўзгариши билан боғлиқ вазиятлар: ҳалокатли кўчкилар — фойдали қазилмаларни қазиш чоғида ер остига ишлов берилиши ва инсоннинг бошқа фаолияти натижасида ер юзасининг ўпирилиши, силжиши; Тупроқ ва ер саноати туфайли келиб чиқадиган токсикантлар билан ифлосланиши, оғир металлар, нефт маҳсулотлари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида одамларнинг соғлиги учун ҳавф солувчи концентрацияларда қўлланиладиган пестицидлар ва бошқа заҳарли химикатлар мавжудлиги. 2. Атмосфера (ҳаво мухити) таркиби ва хоссалари ўзгариши билан боғлик бўлган вазиятлар: Ҳаво мухитининг қуйидаги ингридиентлар билан экстремал юқори ифлосланиши: – олтингугуртли оксид, азотли оксид, углеродли оксид, диоксид, қурум, чанг ва одамлар соғлигига хавф солувчи концентрацияларда антропоген тусдаги бошқа зарарли моддалар; – кенг кўламда кислотали худудлар ҳосил бўлиши ва кўп миқдорда кислота чиқиндилари ёғилиши; – радиациянинг юқори даражаси. 3. Гидросфера холатининг ўзгариши билан боғлик вазиятлар: Ер юзаси ва ер ости сувларининг саноат ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши оқавалари; Нефт махсулотлари, одамларнинг захарланишига олиб келган ёки олиб келиши мумкин бўлган, таркибида оғир металлар, хар ҳил захарли химикатлар мавжуд чиқиндилар ва бошқа зарарли моддалар билан экстеремал юқори даражада ифлосланиши; Бинолар, мухандислик коммуникациялари ва уй-жойларнинг емирилишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган сизот сувлар миқдорининг ортиши; Сув манбалари ва сув олиш жойларининг зарарли моддалар билан ифлосланиши оқибатида ичимлик сувининг кескин етишмаслиги. [19] Ҳозирги вақгда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти — БМТ буйича фавқулодда вазиятларнинг тавсифига яна қўшимча қилиб: а) ижтимоий сиёсий тавсифдаги ФВ; б) ҳарбий тавсифдаги ФВ ни киритиш мумкин. Download 408.07 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling