О’zbekiston respublikasi республика узбекистан
MAS´ULIYATI CHEKLANGAN ОБЩЕСТВО С ОГРАНИЧЕННОЙ
Download 1.08 Mb.
|
blanka
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Пахтаобод нотукима» МЧЖ
MAS´ULIYATI CHEKLANGAN ОБЩЕСТВО С ОГРАНИЧЕННОЙ
JAMIYATI ОТВЕТСТВЕННОСТЬЮ «Аndijon 1-son paxtani qayta islash» aktsiyadorlik jamiyati qoshidagi «PAXTAOBOD NOTO`QIMA» mas´uliyati cheklangan jamiyati Paxtaobod shahri Muazinboy mahallasi OATB «Ipateke-bank» Andijon viloyat filyali Hisob raqami: 20208000104888360001 MFO: 00059 INN:301779857 OKONX:17116 № 16 « 06 » апрел 2019 й. Андижон вилояти инвестициялар ва савдо бошқармаси бошлиги Б.Хамраев га Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 03.04.2007 йилдаги 70-қарорига асосан тугатилган «Қўконқишлок пахта тозалаш» акциядорлик жамияти ўрнига вилоятимиз хокими Ш.Абдурахмонов нинг ташаббуси билан янги ишчи ўринлари яратиш максадида Андижон 1-сон ПКИАЖ қошида «Пахтаобод нотукима» МЧЖ «OLTIN MATO TEKS» МЧЖ 70% улуши билан Андижон 1-сон ПКИАЖ 30 % улуши билан таъсисчилигида ташкил қилинган. Корхонада мавжуд дастгохлар «BEFAMA MALIVATT» тўкув дастгохи 6 дона (Германия), Ип ўраш дастгохи 2 дона (Чехия), Тараш дастгохи 3 дона (Россия), Титиш дастгохи 1 дона (Россия). Корхонани ташкил қилинишида Андижон шахрида фаолият кўрсатаётган «OLTIN MATO TEKS» МЧЖ корхонасини барча дастгохларини Пахтаобод туманига кўчириб олиб бориб, «Қўқонқишлок пахта тозалаш» акциядорлик жамияти биноларини қайта таъмирлаб, қурилиш ишларини амалга ошириб дастгохларни жойлаштирилган. Корхона асосан пахта тозалаш корхоналари учун ўров матоси етказиб беришга иктисослаштирилган бўлиб хом-ашё ва ишлаб чиқарилган махсулотларни сотилиши бўйича хеч қандай муоммолар бўлмаслиги айтилган холда «OLTIN MATO TEKS» МЧЖ корхонаси таъсисчилари билан келишилган. Юқоридаги келишувларга асосан 3 йил ишлаб чиқариш яхши йўлга қуйилди охирги 4 йил ичида ишлаб чиқаришни узуликсиз давом эттиришни имкони бўлмай келмоқда. Корхонани бир йил давомида ишлаб чиқариш қуввати 2 800 000 п/м нотўқима мато, талаб қилинган хом-ашёлар 1800,0 тонна 4-5 сорт Пахта толаси, 400,0 тонна Линт махсулоти. Хозирги кунда ажратилаётган хом-ашёлар етарли даражада ажратилмаётганлиги сабабли ишлаб чиқаришни узуликсиз давом эттириш учун шароитлар етарлик эмас. Юқоридаги масалалар буйича «Андижонпахтасаноат» АЖга, «Узпахтасаноат» АЖ га бир неча бор ёзма мурожатларимизга қарамасдан хеч қандай ўзгаришлар бўлмади. Пахта толаси давлат манаполияси бўлганлиги сабаблик эркин савдога чиқарилмаган, «Узпахтасаноат» АЖ томонидан хом-ашёлар етарлик даражада ажратилмаган. Юқоридаги сабабларга кўра жамиятимизда ишлаб чиқариш хом ашёлари етарли даражада етказиб берилмаяпти. Идоралараро комиссиянинг хулосаси хақида жамиятимиз хеч қандай маълумотга эга эмас. Жамиятимиз ушбу ер майдонидан инвестиция шартларисиз унумли фойдаланиб келган. Андижон шахридаги «Динар текстиль» МЧЖ га ер майдони ва ишлаб чикариш бинолари, 2018 йил июн ойидан вилоятимиз хокими хурматли Ш.Абдурахмоновни топшириғи билан берилди ва хозирда «Динар текстиль» МЧЖ ишчи ўринлари яратиб ишлаб чиқаришни давом этириб келмоқда. Бизнинг корхонамиз ишлаб чикариши 2018 йил июн ойидан бери, ер майдони ва ишлаб чикариш бинолари бериб юборилганлиги сабаблик тўхтатилган. 2018 йил 04 декабр куни Пахтаобод туман ДСИ томонидан бизнинг корхонамизга талабнома чиқарилди, талабномада ер солиғи учун 22118445,84 сум, мулк солиғи учун 9273511,28 сум жами 31391957,12 сум тўлаб беришимиз сўралган. Хозирги кунда ермайдони ва ишлаб чикариш бино ва иншоатларидан «Динар текстиль» МЧЖ фойдаланиб келмокда бундан Пахтаобод туман хокимлигини,Пахтаобод туман пракратурасини ва Пахтаобод туман ДСИ ни хабарлари боригига карамасдан юқоридаги масалалар буйича бир неча бор барча идораларга муроожатимизга қаралмасдан хеч қандек ўзгариш қилинмади. Пахтаобод туман ДСИ томонидан янги солик механизми қулланилиб корхонамиз хисоб рақамига 72,0 млн сўм инкасса қўйилган қўйилган инкассаларга хозирда пенялар хисобланмоқда корхонамиз ишлаб чикаришни 2018 йил июн ойида тўхтатганлиги сабаблик солиқларни тўлаш манбаси корхонамизда мавжуд эмас шу сабаблик Вилоят Идоралараро комиссия раисидан Пахтаобод туман ДСИ томонидан қўйилган инкассаларни қайтаришда ва қўлланилаётган солик механизмини бекор қилишда амалий ёрдам беришингизни сўраймиз. Download 1.08 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling